Global Prices маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар ҳар литр бензин учун ўртача 0,982 доллар тўлайди. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори нарх ҳисобланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватиядаги мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. «Porec Trophy Ladies» турнири ҳамюртимиз Янина Кускованинг ғалабаси билан якунланди.
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни “Зулфия” мукофоти билан тақдирлади. Шавкат Мирзиёев фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ хотин-қизларни “Зулфия” мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев депутат ва сенаторлар, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга ҳайфсан бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини сабаб ҳокимлик иситиш тизимини ўчирмоқчи. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Улар қалбаки ҳужжатлар орқали банкдан 9 млрд сўм кредит олишиб, пулларни МЧЖга ўтказишган ва талон-торож қилишган. Пискент туманида 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди.
Улар одамларни мажбурлаб яланғоч ҳолатдаги тасвирларга туширган ва улардан товламачилик йўли билан пул талаб қилган. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 22 ёшли йигит Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Маълум қилинишича, Жомбой туманида яшовчи 25-30 ёшлардаги аёл фуқароларнинг ишончига кириб, шаҳвоний уйдирмалар уюштириб, 2-3 нафар спортчи йигитлардан иборат жиноий гуруҳ тузган.
Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳукуматнинг жорий йил 4 мартдаги тегишли фармойишига биноан, 2023 йил 11 март куни мамлакатнинг барча ҳудудларида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, шу кунгача 20 мингдан ортиқ фуқаро ўзганинг чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказиб олгани аниқланди. Солиқ қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, шу кунгача Солиқ мобил иловаси орқали 2 099 554 та фойдаланувчига жами 890,1 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилган. Аниқланишича, кешбэкларни тўплаш ва уни олишда фирибгарлик ҳолатлари ёки шубҳали харидорлар кўп учраган.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Яшнобод тумани ҳокимига қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра олиб ташлади.
У ўзининг "қўли узун танишлари" орқали жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 10 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб маълум қилди ЎзА.
Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, вояга етмаган болаларнинг ҳибсга олиниши сабабларини тушунтирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда 5 март куни Тошкент шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбони яқинида 50 нафарга яқин ўсмирлар йиғилгани ва ИИО ходимлари томонидан улар "Рёдан" субмаданияти аъзолари сифатида гумон қилиб, автобусда олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Йўқолиб кетиш арафасида турган Орол денгизидаги сув ҳажмининг сўнгги кузатувлари эълон қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда Орол денгизидаги сув сатҳи 48 см гача кўтарилган.
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жами 3860 нафар турк фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишган. Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Прокуратура "касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик" моддаси билан жиноят иши қўзғатди. Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарига кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Манноповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Маълум бўлишича, дам олиш кунида ходимлар чойхонада овқатланиб ўтирганда бир нечта эркаклар келиб, ходимлар билан тортишиб, уларни видео олган. Қашқадарё вилоятида Ички ишлар органи ходимининг чойхонада ўтирганини тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар 15 суткага қамалди.
Аниқланишича, улар 64 нафар самарқандлик ва жиззахлик фуқароларни алдаган. Уларнинг айримларини Green Card ютган қизларга уйлантириш орқали АҚШга юборишни ваъда қилган.
Бугунги кунда юртимизда ноннинг нархи энг арзони 2800 сўм ($0,24) бўлса энг қиммати 30 минг сўм ($2,65) гача боради ва ўртача ойлик маош ($286,31)га ўртача 1 193 та нон берар экан. Бошқа давлатларда:— АҚШ:• Нон нархи $2,71;• Ўртача ойлик $4 300 (1 586 та нон).
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган деб ёзмоқда Sputnik. 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
Тошкент мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича "катта дубулға" мусобақаси 5 март, якшанба куни якунланди.Сўнгги кунги беллашувларда 20 нафар ўзбекистонлик дзюдочи татамига чиқди.
Вилоят ҳокими Шуҳратдек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олди. Аввалроқ, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабар бергандик.
Ижтимоий тармоқда тарқалган марҳумни операция қилган шифокорлар ҳибсга олингани ҳақидаги хабар рад этилди. Фарход Маннопов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, мактаб синфхонасида ўқувчилар яроқсиз ҳолга келган доскадан фойдаланишаётгани ҳақида сурат тарқалганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг хабар қилишича, мазкур сурат Булунғур тумани "Чўянтепа" МФЙ Мўғил қишлоғидаги 13-мактабда олинган.
Эълон қилинган видеода вайнер Улуғбек Шодибеков Фарҳоднинг бассейнда қандай жароҳат олгани ҳақида гапириб беради. «У сув остида сузди ва қандай қилиб бассейннинг охирига сузиб келганини сезмай қолди, шундан сўнг бор кучи билан бошини бассейн четига уриб олди», — деди Улуғбек.
Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.Шуҳратжон Ўринбоевич Собиров Интерпол миллий марказий бюросининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори этиб тайинланди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати «Газета.uz»га.
Тошкентда 4 март куни дзюдо бўйича "Катта дубулға" мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари давом эттирилди.-73 кг вазн тоифасида курашган Муроджон Йўлдошев финалга қадар етиб борди.
Мамлакатда истеъмол қилинадиган ош тузи маҳсулотларининг намуналари синовдан ўтказилди ва синов натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонда 22 номдаги ош тузи талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
TBC банк Payme тўлов тизимининг қолган 49% улушини ҳам сотиб олишни режалаштираётганлигини маълум қилди Маълумот учун, TBC банк Payme нинг 51% улушини 2019 йилда 5.5 млн.долларга сотиб олган. Агар, банк тўлов тизимини сотиб олса, ягона брендга ўтказилмаслиги, аммо, банк билан тўлов тизимининг хизматлари бирлаштирилишинм маълум қилди.Бу дегани, Payme да TBC банк хизматлари пайдо бўлади ва TBC банк иловасида ҳам Payme нинг хизматлари жорий этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.