Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Юртимиз маҳсулотларининг Беларусга экспорти икки карра ошди

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.Учрашувда Ўзбекистон- Беларусь савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва алоқаларни янада кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.

Нукус воқеаларида айбланиб, қамалган ИИВнинг собиқ ходими қамоқхонада вафот этди

Марҳум суд ҳукми билан 6 йилга қамалганди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими ҳибсхонада тўсатдан вафот этган.

"Агар беморни меҳр билан даволасангиз, ўзи рози бўлиб баракасини бериб кетади" — ССВ раҳбари

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шифокорнинг ойлиги ҳақидаги саволга беморни яхши даволаб, бемордан ҳам пул олиш мумкинлиги айтди. Наманганда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирокида бўлган очиқ мулоқотда журналист вазирга тизимда коррупцияни бартараф этиш учун шифокорларнинг ойлигини ошириб, уларга яхши шароит қилиш кераклиги таклифини берди.

Салоҳиятли муҳандислар тайёрлашга киришган ОТМ ўзининг бир йиллигини нишонлади

Самарқанд халқаро технология университети тантанали равишда ўзининг бир йиллигини нишонлади. Ҳа, қадимий кентда замонавий талабларга тўла жавоб берадиган, хориж ўқув юртларидан кам бўлмаган ва, энг муҳими, янги технологиялар кун сайин ҳаётимизга кириб келаётган даврда ишлашга қодир мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган олий ўқув юрти ташкил этилди.

Дзюдочиларимиз Париж «катта дубулға» турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди

Франция пойтахтида дзюдо бўйича «катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан тугатди.

Fujairah Open-2023: Таэквондочиларимиздан сермаҳсул натижа

Бирлашган Араб Амирликларида «Fujairah Open-2023» мусобақаси бошланди. Дастлабки кунда катталар тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Парламент комиссияси Полат Шамшетовнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими билан боғлиқ ҳолатни ўрганади

Нукус воқеалари бўйича текширув ўтказувчи парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг Бухородаги тергов изоляторида вафот этган ҳолатини ўрганишини маълум қилди.Июль бошида Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ва мустақил текширув ўтказиш бўйича тузилган парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетов вафоти бўйича ўрганиш олиб боришини маълум қилди.

Дзюдо. Бахтиёров Париж «катта дубулға» турнирида 3-ўринни олди, Нуриллаев «бронза» учун курашда ютқазди

Париж «катта дубулға» турнирининг дастлабки кунги беллашувлар бўлиб ўтди. -60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Камолиддин Бахтиёров Исроил, Қозоғистон ва Корея вакилларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, аммо финал йўлланмаси учун курашда озабойжонлик Балабай Оғаевга ютқазди.

Самарқандда 4 нафар эркак ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғирлаб кетди

Улар банкоматни бўлакларга бўлиб, ташландиқ жойга ташлаб кетишган. Эркаклар қўлга олинган.

Наманган шаҳрида XI асрга тегишли тарихий ашёлар топилди

Топилган ноёб тангалар Қорахонийлар даврига тегишли бўлган. Маданий мерос агентлигининг хабарига кўра, Ахсикентдан ноёб тангалар, деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди.

Теннис. Дэвис кубоги. 17 ёшли ҳамюртимиз тажрибали рақибига сезиларли қаршилик кўрсатди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дэвис кубогида АҚШ билан кечган беллашувларда катта тажриба тўплади. Бугун жуфтлик баҳсидаги ғалаба меҳмонларга кейинги босқич эшигини очди.

"Ўзи зўрлаб, ўлдириб, яна бизга қидириб топишга ёрдам берди" — ваҳшийларча ўлдирилган 12 яшар қизнинг онаси

Тошкентда 29 ёшли эркак томонидан ўлдирилган 12 ёшли қизнинг онаси ва бувиси бўлган воқеа тафсилотларини сўзлаб беришди. Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 29 ёшли эркак томонидан 12 ёшли қиз ваҳшийларча ўлдирилди.

Ўзбекистон Туркманистондан суюлтирилган газ партиясини бепул олади

Туркманистон Ўзбекистонга «биродарлик ёрдами» сифатида суюлтирилган газни «тегишли ҳажмда» бепул етказиб беради.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

Бу бўйича Туркманистон президенти тегишли фармон имзолади. Газ Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида берилмоқда.

Ўзбекистондаги дорихоналарда ҳамон Quramax дорилари сотилаётгани аниқланди

Қолаверса, аксарият дорихоналарда тақиқланган дори воситалари омборларда сақланган. Жорий йилнинг 26-27 январь кунлари "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Республика ҳудудидаги дорихоналарда тақиқланган дори воситаларининг сотилишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказган.

Бухорода ноқонуний равишда диний таълим бераётган шахслар аниқланди

Улар фаолияти тақиқланган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган. Жорий йилнинг 31 январь куни Бухоро вилояти, Пешку туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Ш.

Дзюдо. Бугун «Катта дубулға» турнири старт олади

Бугун Францияда дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. 2 кун давом этадиган мусобақанинг илк кунидан эркаклар ўртасидаги -60 кг, -66 кг ва -73 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўрин олган.

Польшада ёзги Олимпия ўйинларига бойкот эълон қилиниши мумкин

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблоньский мамлакат мутасаддиларини агар Россия ва Беларус спортчиларига нейтрал мақомда турнирларга рухсат берилса, 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини бойкот қилишга чақирди. Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларга қатъий қоидаларга риоя қилган ҳолда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилганди.

Тошкентда номаълум шахслар мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетишмоқчи бўлгани айтилди

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ изоҳ берди. Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиларини мактабдан қайтаётганда номаълум шахслар болаларни олиб кетмоқчи бўлишгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Экологлар Тошкентдаги "Анҳор" канали яқинида кўп қаватли меҳмонхона қурилишини тўхтатишни талаб қилишмоқда

Маданий мерос агентлиги ҳам меҳмонхона қурилишига изоҳ бериб, "Анҳор" канали яқинидаги меъморий ёдгорлик сифатида тан олинган кафе-ресторан қурилиш туфайли зарар кўриши мумкинлигини маълум қилди. Маданий мерос агентлигининг хабарига кўра, Навоий кўчаси "Анҳор" канали бўйида жойлашган "Анҳор" кафе-ресторани архитектура ёдгорлиги сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.

Дэвис Кубогининг биринчи кунги ўйинлари якунланди

Теннис бўйича Дэвис кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ термасига қарши илк кунги ўйинини ўтказди. Илк баҳсда Сергей Фомин Маккензи Макдональдга 4:6, 1:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди.

Нукус воқеалари юзасидан яна 39 нафар айбланувчи судланади

Ушбу жиноят иши доирасидаги суд 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида бошланади. 2023 йил 6 февраль куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Январда 5,6 млрд сўлмлик электр энергияси “ўғирланди”

Аниқланишича, мазкур электр энергияси 33 мингдан ортиқ хонадоннинг истеъмолига тенг. Январь ойида 5,6 млрд сўмлик ёки 33 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди.

Бахтиёр Саидов Покистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ вазифасини бажарувчи Саидов элчи Саййид Aли Aсад Ғилонийнинг уч йиллик фаолияти муваффақиятли якунланганини таъкидлаб, унга мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида турли даражадаги тадбирлар доирасида эришилган амалий келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Aндижонда шифохонага олиб келинган 5 ёшли бола вафот этди

Ҳолат юзасидан бола вафот этган тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Андижон вилояти Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олдида жавоб бериши кераклиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасида жанг санаси аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен ушбу жанг 29 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилди.

Тошкентдаги АГТКШлар фаолияти қайта тикланди — рўйхат

АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади. Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Жиззахда куёв бўлажак аёлини DAF юк машинасида тўйхонага олиб борди

Бир нечта автомобиллар эса юк машина атрофида қоидани бузган ҳолда ҳаракатланди. Барча ҳайдовчилар жазоланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.