Президент совуқда қийналган тадбиркорларга енгиллик яратиш тўғрисида алоҳида қарор имзолади. Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри Баркамол авлод маҳалласида тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Аҳолининг норозилигига сабаб бўлган, провокацион шиорлар туширилган реклама баннерлари Монополияга қарши қўмита қарори билан демонтаж қилинди. Республиканинг бир қанча вилоятларидаги «Элмакон» электроника дўкони реклама баннерларида «Иккинчи хотинга ғамхўрлик қилинг», деган провокацион шиорлар туширилган реклама баннерлари кўчаларга ўрнатилди.
Дзюдо бўйича эртага старт оладиган Париж «катта дубулға» турнири олдидан Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди. -90 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Давлат Бобонов мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди.
“Ўзбекнефтгаз” бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёда жойлашган конлардан табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди. Аввал хабар берилганидек, куз-қиш мавсумида республикамиз аҳолиси ва саноат объектларини табиий газ ва ёқилғи маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш режа-кўрсаткичларини бажарилишини таъминлашга қаратилган геологик-техник чора-тадбирлар ижроси “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида доимий назорат қилиб борилмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди.
Пенционер фуқаролар билан интим учрашувлар ўтказишга бир кеча учун 50 минг сўмдан олган. Жорий йилнинг 23 январь куни соат 23:00 да Жондор тумани Навгади маҳалласида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 72 ёшли фуқаронинг уйида интим учрашувлар ташкил этилгани қайд этилган.
Комиссия махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлашнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболларини белгилайди, бу борада тегишли дастурларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди. Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди.
У Telegram'дан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқларни (нашида) юклаб олиб, интернетда тарқатган. Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2001 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат техника университети 4-босқич талабаси С. Р.
Тут дарахтининг шоҳ қисмлари электр энергиясининг сим ёғочига тегиб турганлиги сабабли фуқаро томонидан дарахтлар кесилган. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Дўстлик маҳалласида уч туп тут дарахти кесиб кетилганлиги ҳақида фуқаро томонидан вилоят Экоқўмитасига хабар берилган.
Бир қушни ўлдириш натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган моддий зарар 15 миллион сўмни ташкил этди. Жиззах вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа жорий йилнинг 31 январь куни Aйдар-Aрнасой тизимидаги кўллардан бирида содир бўлган.
3-4 февраль кунлари пойтахтимизда теннис бўйича Девис кубоги саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бугун беллашувлардан олдин матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги даъволари текширилиши кераклигини билдирди. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, шунингдек, «ҳуқуқ-тартибот органлари асоссиз ўқотар қуролдан фойдалангани учун» ҳануз ҳеч ким жазоланмаганини эслатиб ўтди.
Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот идорасининг беш нафар ходими битта жанжалчига кишан солишга ҳаракат қилишган.
Ўтган йили бузилган никоҳлар сони бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йил январь-декабрь ойларида , ажралишлар сони 48,7 мингтани ташкил этди.
“Газпром” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К5 русумли автобензинни АЁҚШлар орқали республика истеъмолчилари учун реализация қилиш бошланди. Республика ҳудудида 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида об-ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши ҳамда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар жорий этилганлиги сабабли аҳолини АИ-80 русумли автобензинига бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошишига олиб келди.
Статистика агентлиги 2022 йилдаги демографик вазият бўйича ҳисоботини эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида вафот этганлар сони 172,1 минг кишини, жумладан, 95 минг нафари эркаклар ва 77,1 минг нафари аёлларни ташкил қилган.
Компания Тошкентдан Омск (ҳафтасига бир марта) ва Нижний Новгород (ҳафтасига икки марта) шаҳарларига парвозларни амалга оширади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Омск ва Нижний Новгородга парвозларни амалга оширишни бошлайди, шунингдек, “Шарқий” хабини ривожлантирмоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.
Доимий яшаш мақсадида келганларнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистондан келганларга тўғри келмоқда. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 2322 нафар хорижлик Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келган.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади: — таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф); — таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф); — умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф); — умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф); — умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф); — психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.
Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилда банклар томонидан аҳолига 65,3 триллион сўм миқдорида ёки 2021 йилга нисбатан 45 фоиз ортиқ кредитлар ажратилган. Ушбу кредитлар таркибида автокредитлар 10,9 триллион сўмга, ипотека кредитлари 10,6 триллион сўмга ва микроқарзлар 6,2 триллион сўмга ўсган.
АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган 10 нафар шахс рўйхатида Ўзбекистон фуқароси Макс Пифлакс ҳам бор. У «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш бўйича чекловлардан қочаётган» шахс сифатида қайд этилган.
ДХХ “опий” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида уйида сақлаб келаётган шахсни қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлади. У вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси бўлади.
12 ёшли қизнинг ўлдирилишидан сўнг Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига мурожаат қилди. Янгиҳаёт туманида мактабдан қайтаётган 12 ёшли қизнинг ўлдирилишидан сўнг Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига мурожаат қилди.
АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади. Хабар берилганидек, совуқ кунларда табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш учун автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Жиззахда содир бўлган. Видеода овчилар ноёб қушни қармоқ ёрдамида овлаганини кўриш мумкин.
4-5 февраль кунлари Франция пойтахти дзюдо бўйича йилнинг илк «катта дубулға» турнирига мезбонлик қилади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз таркибини маълум қилди.
Ўзбекистонлик велоспортчи Анна Куликовадан олинган допинг-синамасида тақиқланган модда борлиги аниқланди.Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги маълумотига кўра, ўтган йил 25 октябрь куни спортчи А.Куликовадан мусобақадан ташқари ҳолатда допинг синама олинган.
Маълум бўлишича, фуқаронинг бу иши навбатда турганларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Аммо, у ИИБ ходимларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, жамоат тартибини бузган.
Бунга Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган мажбуриятларини ўз вақтида амалга ошира олмаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Афғонистон томони техник ишлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли "Ўзбекистон темир йўллари" 1 февралдан Афғонистонга юк ташишни тўхтатди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.