Рустам Юсуповга пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармасини вақтинча бошқариш юклатилди

Рустам Юсуповга Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бунгача у ўз аризасига кўра ишдан бўшаган собиқ раҳбар Анвар Умаровнинг биринчи ўринбосари эди.

Оскар 2023: Aктриса Aндреа Рисеборо «ташвишларга» қарамай номзодликни давом эттирмоқда

“Оскар” ташкилотчилари британиялик актриса Aндреа Рисборо ўз номзодини сақлаб қолишга қарор қилишди, бироқ унинг филмидаги кампанияда қўлланган тактикалар “ташвиш уйғотди”. Рисеборо номзодлик учун ауцайдер эди, лекин Гвинет Пелтроу, Куртени Кокс, Женнифер Энистон ва Эдвард Нортон каби юлдузлар томонидан қўллаб-қувватланган.Оскар академияси кампания ўз қоидаларини бузган-бузмаганлигини кўриб чиқди.Бу масалалар “филм номинацияси бекор қилиниши керак бўлган даражага кўтарилмаган” деган хулосага келди.

2022 йилда мансабдор шахсларнинг жиноятлари сабаб давлатга 1 млрд сўмдан кўп зарар етди

Улар пулларни талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этишган. 2022 йил давомида республика бўйича жами 2 965 та жиноят иши бўйича 3 116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон Europe Echecs талқинига кўра 2022-йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Франциянинг "Europe Echecs" нашри Ўзбекистонни шахмат бўйича йилнинг энг яхши мамлакати деб топди.Нашр раҳбари Бахар Куатли Нидерландияга ўтган Tata Steel Chess мусобақасидан кейин махсус совринни Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоровга топширди.

Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилади

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади. Президент иштирокидаги йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди

Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев ва Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар этиб тайинланди. Озода Парпибаева Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, Мирзохид Убайдуллаев эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори бўлди.

ДХХ қарийб 20 минг дона психотроп дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади

Барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан мамлакатга олиб кирилган. Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда автомашина ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган, фуқаро 10 864 дона «Регапен» ҳамда 1 995 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ўзбекистонда автобус ҳайдовчилари учун кунлик тушум "плани" бекор қилинади

Энди маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар розилигига қараб берилади. Президент соҳада янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Ўзбекистонда яна 3 та вазирга ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан сув хўжалиги, табиат ресурслари ҳамда тоғ-кон ва геология вазирларига ўринбосарлар тайинланди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли қарорлар билан сув хўжалиги, табиат ресурслари ҳамда тоғ-кон ва геология вазирларининг ўринбосарларини тайинлади.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан транспорт вазирлиги ҳузуридаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланди, дея хабар бермоқда президент Админстрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали.

Самарқандда овқатдан заҳарланган 5 нафар шахснинг икки нафари вафот этди

Улар овқатдан заҳарланиш ботулизм бўйича касалланган. Жорий йилнинг 6 январь куни Қўшрабод туманида овқатдан заҳарланиш ботулизм бўйича 5 нафар киши касалланган.

Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари тайинланди

Усман Шарифходжаев Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узокбой Бегимкулов эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Алишер Уббиев Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига раҳбар бўлди.

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Президент Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосарлари, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиқларини тайинлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли қарорлар билан рақамли технологиялар вазирининг ўринбосарларини тайинлади.

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирига ўринбосарлар тайинланди

Баходир Ахмедов ва Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Фирдавс Абдухолиқов вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори, Рустамбек Курбанов эса вазирлик ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси бўлди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб, Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Олимжон Тўйчиев ва Мажит Каримов эса вазирлик ҳузуридаги агентликларга директор бўлди.

Фоторепортаж: Қорақалпоғистон воқеалари бўйича ҳукмлар эълон қилинди

Суд Нукус воқеалари бўйича жиноят ишини кўриб чиқишни якунлаб, 22 нафар судланувчига ҳукм эълон қилди. Айбланувчиларнинг айримлари дуога қўл очган бўлса, яқинлари кўз ёшларини тия олмади, ҳукм эълон қилинганидан кейин маҳкумлардан бирининг онаси ҳушини йўқотди.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-8) UFC’даги олтинчи жангини 2023 йилнинг 11 мартида ўтказади.Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Тошкентда сохта квартираларни ижарага таклиф қилган яна бир фирибгар ушланган

Мухбиримиз берган хабарга кўра, Тошкентда сохта квартираларни ижарага таклиф қилган яна бир фирибгар ушланган.

Расман: Ўзбекистон фуқаролари рўйхатдан ўтмасдан Қозоғистонда 30 кун бўлишлари мумкин

Илгари Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бор-йўғи 5 кун бўлиши мумкин эди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида "Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида"ги битимга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди.

Нигериядаги яшаш харажатлари инқирози шифокорларнинг кетишига сабаб бўлди

Aфриканинг энг йирик иқтисодиёти Нигерия 20 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта янги банкноталарни муомалага чиқариш жараёнида. Бу ҳаракат кучли босим остида қолган валюта наирага ишончни қайта тиклашга уринишдир.

UzBus мобил иловаси ишга туширилди

Фойдаланувчилар шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин. UzBus мобил илова орқали фойдаланувчилар "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги мусобақадан кейин FIDE рейтингида 12 поғона кўтарилди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2023 мусобақасидан кейин FIDE рейтингида катта ўсишга эришди.Нидерландияда ўтган турнирда Абдусатторов иккинчи ўринни қўлга киритди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди

Марказий сайлов комиссияси собиқ ҳокимни сенат аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди

Марказий сайлов комиссияси собиқ ҳокимни сенат аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан собиқ Тошкент шаҳри ҳокими ва халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди.

Раъно Шодиева ижроси ҳиндистонликларни таъсирлантирмоқда

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ШХТга аъзо мамлакатларнинг бадиий ва телевизон фильмлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль доирасида режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” бадиий фильми намойиш этилди.

"Эшонхўжа ота" масжиди имом-хатиби вояга етмаган қизларга таҳдид қилиб, уятли сўзлар билан сўкди

Тошкент туманидаги масжид имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилиб, 3 суткага қамалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган эди.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани демаркация қилиш ишларини давом эттирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистондан ишчи гуруҳлар давлат чегараларининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, чегараларнинг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ишлари ҳам ўтказилди.

Тошкентда аҳолини алдаб, ҳашаротларга қарши дори сотаётган сохта СЭС ходимлари ушланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини "сохта СЭС" ходимларидан огоҳлантирди. Тошкентнинг Миробод туманидаги "Мовароуннаҳр" маҳалласи аҳолисига ўзларини "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимлари (СЭС)” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар аниқланди.

Қаршида Cobalt ҳайдовчиси "дрифт" қилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

"Машҳурлик"ка эришмоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган. Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.