Шифокорлар бир неча кун давомида жарроҳлик амалиётисиз игналарни олиб ташлашган. "Sputnik Казахстан"нинг хабар беришича, Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида шифокорлар боланинг ошқозонидан тикув игналарини олиб ташлашган.
Бу пулга ногиронлиги бор фуқаролар учун жорий йилда интернат-уйлари таъмирланиб, боғлар ташкил этилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ва Жаҳон банки масъул мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугун U22 Осиё чемпионати финалида 8 нафар боксчи қизимиз рингга кўтарилади:-48 кг: Фарзона Фозилова - Сусма Таманг (Непал) - (12:00 да бошланади)-50 кг: Сабина Бобоқулова - Тран Нгуен (Вьетнам) (12:15 дан сўнг)-52 кг: Феруза Казакова - Дашуанг Танг (Хитой) (12:30 дан сўнг)-54 кг: Нигина Ўктамова - Гуйин Фенг (Хитой) (12:45 дан сўнг) -57 кг: Ситора Турдибекова - Золжаргал Баттур (Мўғулистон) (13:00 дан сўнг)-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Цецегдари Мягмарсурен (Мўғулистон) (13:45 дан сўнг)-70 кг: Азиза Зокирова - Жасмин Кижатова (Қозоғистон) (14:00 дан сўнг)-75 кг: Соҳиба Рўзметова - Баисон Маникон (Таиланд) (14:15 дан сўнг) Манба: stadion.uz
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида бугун 9-тур ўйинлари ўтказилди.Мусобақанинг "Masters" гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов мазкур турда германиялик Винсент Кеймер билан баҳслашди.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида бугун "Мастерс" ва "Челенжерс" гуруҳларида 9-тур ўйинлари ўтказилмоқда.Мусобақанинг "Challengers" турнирида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ушбу турда АҚШ вакили Мишра Абҳиманюга қарши оқ доналарда ўйнади.
Тошкент шаҳрида тиланчилик билан шуғулланаётган фуқаролар ва Фатво маркази раҳбар ходими билан UzNews.uz мухбири интервью олди. Аҳоли гавжум жойларда тиланчиликни касб қилиб олиб, бу ишга ёш фарзандларини ҳам мажбур қилаётганларни деярли кўп учратамиз.
Тахминларга қараганда қизил китобга киритилган қўнғир айиқ боласи адашиб қолган. Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 24 январь куни Сурхондарё вилояти «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан хўжалик ходимлари томонидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилган.
2022 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 1 134,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 730,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 18,5 фоиз кўп демакдир.
Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Адлия вазирлиги марказлаштирилган тизимга уланган хонадонларда иссиқ сув таъминотига қўйиладиган талабларни эсга олди. Адлия вазирлигининг тушунтиришича, марказий тизимга уланган хонадонларда иссиқ сув 50-75 даража бўлиши керак.
Бош прокуратура академияси биносининг бошланғич қиймати 171,5 млрд сўмни ташкил этади. Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Ўзбекистон Бош прокуратураси академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди.
Унинг фикрича, Жиноят кодексида оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо аниқ акс этиши керак. Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Сенатда бўлиб ўтган оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг оиладаги зўравонликка жазо кодексда акс этиши кераклигини айтди.
Бош вазир Абдулла Арипов ўтказган йиғилишда икки ой ичида тегишли дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди. Ўзбекистонда 31 мингта уйларнинг фасад қисми реновация асосида босқичма-босқич базальт қопламага ўтказилади.
Таиландда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати якунига яқинлашмоқда. Қизлар ва эркаклар ўртасида финал жанглари қолди.
Марҳабо Толипова Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги ўртаҳол оилада дунёга келган. Ҳозир 20 ёшда.
Иссиқлик таъминоти етказиб берилмаган ёки сифатсиз иссиқлик энергияси билан таъминланган кунлар учун тўлов ундирилмайди. Тошкент шаҳрининг иссиқлик ишлаб чиқувчи ва таъминловчи корхоналари томонидан истеъмолчиларга жадвалга мос иссиқлик таъминоти етказиб берилмагани оқибатида вужудга келган узилишлар сабабли, "Veolia Energy Tashkent" иссиқлик таъминотини белгиланган даражада етказилмаган даври учун қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади.
Францияда стол тенниси бўйича «ITTF World Hopes Week & Challenge 2023» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ёш спортчимиз Аружан Камалова бронза медалига сазовор бўлди.
Бангкокда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб натижаларга бой бўлмоқда. Бугун йигитлар ўртасидаги ярим финал жанглари якунига етди.
Муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўл ва дарёлар устидаги музларда учмасликни тавсия қилди.
Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида бугун йигитлар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Куннинг биринчи ярмида 6та вазн тоифасида жанглар ўтказилди.
Ҳозирги дунёда мода индустрияси гўзаллик ҳақидаги тасаввурларга кучли таъсир кўрсатиб, юқори талабларни қўймоқда.
Бу маблағлар маҳаллаларда 40 та контейнерларни клиникага айлантириш, жумладан, таъмирлаш, коммуникация тизимларига уланишга йўналтирилади. Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги томонидан лойиҳа ишлаб чиқилиб, унинг доирасида Тошкент шаҳрининг 12 туманида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу клиникалар икки ўринга мўлжалланган бўлиб, барча зарур дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, ЭКГ аппарати ва кислород баллонлари билан жиҳозланган.
Бухоро давлат тиббёт институти салкам 1,3 млрд сўмга олиниши режалаштирилган интерактив столдан иборат комплекс қурилмани сотиб олиш бекор қилинганини маълум қилди. Аввалроқ, Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни бериб борувчи xarid.uzex.uz сайтига таяниб, Бухоро давлат тиббиёт институти салкам 1,3 млрд сўмга интеркатив стол сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Индонезиянинг машҳур “Televisi Republik Indonesia” телеканали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган лавҳаларни суратга олган эди. Шу кунларда айни каналда мамлакатимиз зиёрат туризмини тарғиб этувчи туркум кўрсатувлар намойиш этилмоқда.
Интерактив столни Ўзбекистондаги бир қатор интернет магазинлардан 100 млн сўмгача бўлган нархда топиш мумкин. Бухоро давлат тиббиёт институти 1 млрд 287 млн сўмга институт учун интерактив стол сотиб олди.
Формада спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш, оила аъзолари билан расмий фаолият тўғрисидаги маълумотларни муҳокама қилиш ва совғалар олиш ва бошқа қоидалар Кодекс билан тартибга солинади. Президент қарорига кўра, Ички ишлар органларини халқ касбий тузилмасига айлантириш ва уларнинг фаолиятини аҳоли билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш мақсадида "Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданияти ва хизмат интизоми тўғрисида"ги кодекси тасдиқланди.
Шахмат бўйича Нидерландияда Tata Steel Chess 2023 мусобақаси давом этмоқда.Мусобақанинг Challengers турнирида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров 8-турда Мустафо Йилмазга имкониятни бой бериб қўйди.
Агар таътил бошланишидан олдин тўлов қилинган бўлса, бу кейинги тўловдан чегириб қолинади. ДХШларга ҳам субсидия ажратилмайди.
Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида бугун 11 нафар йигитларимиз ўзларининг ярим финал босқичидаги жангларини ўтказади.-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Лестер Дуренс (Филиппин) (12:15 дан сўнг)-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов - Танарат Саенгпет (Таиланд) (12:40 дан сўнг)-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Фидо Рафаэль (Индонезия) (14:00 дан сўнг)-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Аскат Култаев (Қирғизистон) (14:40 дан сўнг)-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон) (14:55 дан сўнг)-71 кг: Нурислом Исмоилов - Нурадин Рустамбек Уулу (Қирғизистон) (16:00 дан сўнг)-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдумалик Болтаев (Тожикистон) (16:40 дан сўнг)-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Ерасил Жакпеков (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг)-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Нурсултан Болотбаев (Қирғизистон) (17:30 дан сўнг)-92 кг: Нусрат Тоҳиров - Ерхат Бекзат (Қозоғистон) (18:00 дан сўнг)+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аманат Сабиргали (Қозоғистон) (18:30 дан сўнг)*Жанглар вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.
"Ҳудудий электр тармоқлари" аҳолини электр энергияси учун пул тўланмаган тақдирда таъминотда узилишлар бўлишидан огоҳлантирди. Жорий йилнинг 27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.