Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлади

Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатини Meta, Google ва Apple бошлаб беради. Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган.

Шоҳжаҳон Эргашев қачон Шаҳрам Ғиёсов билан рингга чиқишини маълум қилди (+постер)

Ўзбекистонлик икки машҳур боксчилар Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов 2023 йилда ўзаро жанг ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Эргашев ўз Instagram саҳифасида маълум қилган.

31 декабрь куни автобус йўналишларининг ҳаракати 00:00 га қадар узлуксиз давом этади

Янги йил байрами тантаналарини нишонлаш кунлари жамоат транспорти фаолияти тартиби маълум қилинди. Тошкент шаҳрида янги йил байрам тантаналарини нишонлаш кунларида жамоат транспорти фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилди.

АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин нархи арзонлашди

“Ўзбекнефтгаз’’га қарашли АЁҚШларда АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин нархи 500 сўмга арзонлади. “Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар беришича,  “Ўзбекнефтгаз" АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида, 2022 йилнинг 29 декабрь кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг 1 литри учун 500 сўмга арзонлаштирилиб 9 000 сўмни ташкил этган бўлса, АИ-95 маркали бензин нархи ҳам 1 литри учун 500 сўмга арзонлаштирилиб 10 000 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов рапидни кучли ўнликда якунлади

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионати бугун якунига етди. Бугун шахматчилар сўнгги 4 та тур баҳсларини тўказишди.

Самарқанд ва Наманган республика бўйсунувига ўтказилади. Бу нима дегани?

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради?

Тошкент вилоятида тадбиркор 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлади

Аниқланишича, мазкур энергия 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилган. Тошкент вилояти Янгийўл туманида тадбиркор 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Тошкентда икки аёлни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

У бунинг учун $700 талаб қилган. Аёллар аэропортда қўлга олинди.

Ўзбекистонда декабрда ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар 58 марта бошқа аэропортларга йўналтирилган

Қандай ҳолатларда компания йўловчиларга 25 фоиз миқдорида компенсация тўлаши маълум қилинди. Декабрь ойида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа аэропортларга мажбурий равишда йўналтирилган.

Байрам кунлари истеъмолчилар "свет" қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

Истеъмолчилар электр ва газ учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилган.

Байрам кунлари истеъмолчилар "свет" қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

Истеъмолчилар электр ва газ учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилган.

Сирдарёда ёш қизалоқ мактабдан қайтишда дарёдан қайиқда сузиб ўтмоқда — видео

Қизнинг онасининг айтишича, доим шундай бўлади. Мутасаддилар қизнинг уйига бориб, дарёдан хавфсиз ўтиш бўйича зарур тавсия берган.

Фарғонада ўқитувчини калтаклаб, тан жароҳати етказган аёл жазоланди

Ўқувчи дарс пайтида ташқарига чиқиб кетиши сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган. Ўқувчи эса ўзининг яқинларини айтиб келган.

Ўзбекистон ва Покистоннинг транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятлари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг жорий йил 26-27-декабрь кунлари Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Покистоннинг асосий вазирликлари ва идоралари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари раҳбарлари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказди. Хусусан, Покистон Ислом Республикаси савдо вазири Саййид Навид Қамар, унинг биринчи ўринбосари Суалеҳ Аҳмад Фаруқий, миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқотлар вазири Тариқ Башир Чеема, молия вазири Ишақ Дар, режалаштириш, ривожланиш ва махсус ташаббуслар вазири Аҳсан Иқбол, темир йўллар вазири Хаважа Саад Рафиқ билан учрашувлар бўлиб ўтди.

1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади, фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади, Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 январдан кучга киради. Қонунчиликда 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: “Тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 4 900 та штат берилади Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.  Фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади Ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич “Е-патруль” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.  Шунингдек, барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.

Тошкентнинг икки туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманида иссиқлик таъминоти вақтинча узилди. 2022 йилнинг 28 декабрь куни “Чорсу” бозори, “Болалар дунёси” савдо мажмуаси олд томонидаги иссиқлик қувурида носозлик юзага келди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат делгациясининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида бир қатор самарали учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, Ж.Хўжаев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки давлатнинг асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тошкент ер усти метроси ҳаракатининг бошланиш вақти ўзгарди

Таъмирлаш ишлари сабабли поездлар ҳаракати вақтинчалик соат 07:10 дан бошланади. Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида янги метро бекатларининг қурилиши билан боғлиқ қурилиш, таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилиши режалаштирилган.  Шу муносабат билан, “Ер усти ҳалқа йўли” метро йўналишида белгилан тартибда соат 05:00 дан эмас соат 07:10 дан поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

ДХХ “Док-1 Макс” дорисини Ўзбекистонга олиб кирган МЧЖ мансабдорларига жиноят иши қўзғатди

Ҳолат юзасидан гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Самарқандда “Док-1 Макс” дорисини истеъмол қилган 18 нафар бола вафот этгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Олмаота-Тошкент рейсидан ўзбекистонлик маст ҳолда жанжал қилган шахс олиб кетилди

Бортда маст ҳолатда бўлган 34 ёшли эркак ўзини агрессив тутган. Алкоголли маст ҳолатда бўлган Ўзбекистон фуқароси майда безорилик учун Олмаота-Тошкент рейсидан олиб чиқилиши керак эди.

Шахмат. Абдусаттаров бугун 4 ўйинда 3 очко жамғариб, 3-ўринга кўтарилди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида бошланган жаҳон чемпионати спортчилар бугун 2-кун баҳсларида иштирок этишди. Кечаги ўтказилган 5та турдан сўнг 4 очко билан жадвалда 8-ўринни эгаллаб турган Нодирбек Абдусатторов бугун кучли рақибларга қарши дона сурди.

Давлат бюджети қонунига тайёргарлик аввалдан бошланган эди — Танзила Нарбаева

Аҳолининг муаммолари ҳудудлар кесимида ўрганилиб, натижада қўшимча 800 млрд сўм маблағлар ажратилиши белгиланди. "Сенатда давлат бюджети бўйича, Қонун расман киритилишини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишлари анча олдин бошланган.

Сенат «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди

Сенаторлар ИИВ ишлаб чиққан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди. Улар бир қатор нормалар бошқа қонунларга мос келмаслигини, баъзан зид эканини айтди.

My.gov.uz орқали қандай ҳужжатларни бепул олиш мумкин

Ягона порталда бепул олиш мумкин бўлган ҳужжатлар сони 240 тага етди. Давлат хизматларини кўрсатувчи My.gov.uz веб-сайти рўйхатдан ўтиши ва онлайн ариза юбориши керак.

"Чиройли рақамлар ортидан қувиш, фақат ҳисоботларга берилиш энди бўлмайди" — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича танқидий фикрлар билдирди. Бугун, 27 декабрь куни Олий мажлис Сенатининг 36-ялпи мажлисида 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджети тўғрисида" ги қонун кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Япония экология соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум имзолади

ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация 22−25 декабрь кунлари «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токио шаҳрида бўлди.22−25 декабрь кунлари Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Япониянинг Токио шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистонда Қатар элчихонаси иш бошлайди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлайди.

Чет элликларнинг Ўзбекистон чегараси орқали ўтишида биографик ва биометрик маълумоти йиғилади

Тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди. "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Давлат чегараси орқали ўтишида биографик ва биометрик маълумотларини йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва алмашишнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасида хорижий фуқароларнинг биометрик ва биографик маълумотларини тўплаш зарурлиги қайд этилган.  Қайд этилишича, қарор лойиҳаси қабул қилинишининг заруриятида айтилишича, бугунги кунда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига меҳмон, меҳнат, хизмат, таълим олиш, даволаниш, зиёрат, дам олиш мақсадида келиб кетмоқда.

Янги йилдан бошлаб қатор маҳаллаларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

2023 йилдан бошлаб республиканинг 14 та туманида “Маҳалла бюджети” тизими тажриба тариқасида ишга туширилди. “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Жиззахда террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилган 22 ёшли йигита суд ҳукми ўқилди

У Telegram'да канал очиб, Суриядаги "вазият", "жиҳод" қилиш бўйича фикрларни тарғиб қилган. ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида амалдаги давлат тузумини ўзгартиришни даъват этувчи материалларни тарғиб қилган шахс қўлга олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.