Агентликнинг қайд этишича, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларга мурожаат билан чиқди. Таъкидланишича, сўнгги вақтларда интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.
МДҲ давлатлари норасмий саммит учун тўққизта узуклар махсус тайёрланган. Санкт-Петербургда бўлиб ўтган норасмий саммитда МДҲ давлатлари президентларига Ҳамдўстлик рамзлари туширилган узуклар совға қилинди.
Мазкур дори таркибида этиленгликоль мавжудлиги аниқланган. Ушбу модда заҳарли ҳисобланади.
Пиёда йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси 2022 йилда истеъмолчиларга тўланган нақд пуллар миқдорини маълум қилди. Давлат солиқ хизмати хабарига кўра, "Солиқ" мобиль иловаси орқали тўланган кешбэк 695,5 млрд сўмдан ошди .
5 нафар фарзанднинг онаси ўша вақтда депрессия ҳолатида бўлгани ва бу ишдан пушаймонлигини айтди. Аввалроқ, Самарқанд вилояти Ургут туманида аёл ўзинг вояга етмаган фарзандини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
У бир гуруҳ шахслар билан бирга давлат бюджетидан 63 млрд сўмни талон-торож қилганликда айбланганди. Одий суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 26 декабрь куни Фарғона вилоят суди биносида Б.
Маълум бўлишича, беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар.
Давлат ташкилотларининг қисқариши ортидан 2,8 трлн сўм тежалади, улар ижтимоий соҳага сарфланади. Жумладан, молия вазири ўринбосари шундан 2,3 трлн сўмини 1−4 синф ўқувчиларини бепул овқатлантиришга йўналтиришни таклиф қилди.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бугун шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионати старт олди. Швейцарча тизимда ўтказилаётган мусобақада бугун спортчилар 5тадан ўйин ўтказишди.
Россиянинг Украинага босқини таъсири Россия билан яқин иқтисодий алоқаларга эга бўлган Марказий Осиё учун катта аҳамиятга эга, деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши МО + Япония вазирлари йиғилишида. Томонлар Транскаспий йўналиши бўйича ҳамкорликни чуқур ўрганишга келишиб олдилар.
Ҳайдовчи аскарларнинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан, улардан бирини уриб юборди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ҳарбий хизматчини автомашинада уриб юборганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди.
UFC 2022 йил якунлари бўйича йилнинг энг яхши жангчилари рейтингини эълон қилди.Сўровнома якунларига кўра, ярим енгил вазн тоифаси чемпиони ва P4P рейтинги етакчиси Александр Волкановски йилнинг энг яхши жангчиси деб топилган.
Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида ёввойи ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб қўйилганлиги акс этган суратлар тарқалди.
UFC 2022 йил якунлари бўйича йилнинг энг яхши жангчилари якуний рейтингини эълон қилди. Сўровнома якунларига кўра, ярим енгил вазн тоифаси чемпиони ва P4P рейтинги етакчиси Александр Волькановски йилнинг энг яхши жангчиси деб топилган.
Қўлга олинганлар телефонларни машинанинг ўриндиғи остига яшириб, олиб кетаётган бўлган. Тошкент вилоятида ўриндиқ остига яширилган 570 млн сўмлик уяли алоқа воситалари фош қилинди, дея хабар бермоқда вилоят Божхона бошқармаси Матбуот хизмати. Қайд этилишича, Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Марказий сайлов комиссияси Кушербаевнинг депутатлик ваколатини якунлаш бўйича бир овоздан қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йилнинг 26 декабрь куни навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
2023 йилдан бошлаб Давлат тест маркази ўрнига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил этилади. Давлат тест маркази (1994-2022 йиллар) тугатилмоқда.
Аэродром мажмуасини қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси, бортида 146 нафар йўловчилар билан, маҳаллий вақт билан соат 08:15 да Термиз аэропортига келиб қўнди.
Мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартиби кўриб чиқилди.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бугун шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати старт олади.Шахматчилар дастлаб рапид йўналишида 12тадан ўйин ўтказишади.
Исроилда ўтган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасидан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Турнирдан сўнг бир қатор вазн тоифаларида ўзгаришлар юз берди.
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Хумо" хоккей клуби кеча навбатдаги баҳсни "Иртиш" клубига қарши ўтказди. Биринчи бўлимда тошкентликлар рақиб дарвозасини ишғол қилишган бўлса, иккинчи таймдан кейин ҳисоб 5:2 кўринишига келди.
Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида кўплаб фуқаролар тўпланганлиги акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарини таваллуд куни билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик тилади.
Ўзбекистон президенти 26−27 декабрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26−27 декабрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Исроилов эса ўринбосар этиб тайинланди. Президент Тошкент шаҳар прокурорини янги унвон билан тақдирлади.
Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи ҳудудларида бугун 19:00 гача газ таъминоти бўлмайди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино мавзеси, Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозлик сабабли 2022 йилнинг 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти бўлмайди.
Тугатилаётган давлат бошқаруви органларининг вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати: 1. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги; 2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги; 3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги; 4. Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги; 5. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги; 6. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги; 7. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги; 8. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги; 9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги; 10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси; 11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази; 12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси.
Бир нечта вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар таркибига ўзгартириш киритилмоқда. Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади: Вазирликлар: Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда; Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда; Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда; Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда; Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда; Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда; Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда; Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда; Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда; Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда; Қўмиталар: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда; Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда; Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда; Агентликлар: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.