Адлия вазири Русланбек Давлетов бир йил ичида ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тизими яратилиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда судларда пенсияга доир жуда кўплаб низолар мавжуд.
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Осиё WBC ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Шу йилнинг 28 июль – 10 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ёшлар тоифасида бўлиб ўтган беллашувларда терма жамоамиз вакиллари 6 та медалга сазовор бўлишди.
Тошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз навбатдаги медаллар жамланмасини жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.-67 кг вазн тоифасида бугунги беллашувларда ўсмирлар ва ёшлар ўзаро баҳс олиб боришди.
Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига старт берилган эди.Ёшлар ўртасида -55 кг вазн тоифасида Жамила Панфилова даст кўтариш машқида 85 кг тошни бўйсундириб олтин медалини қўлга киритди.
Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда аномал жазирама кунлар туфайли 4 мингдан ортиқ киши шифохоналарга ётқизилган. “Мамлакатимизда 17 июлдан аномал иссиқ кунлар бошланганидан 20 июль кунигача Республика тез тиббий ёрдам хизмати томонидан жами 130 мингдан ортиқ чақирув қабул қилинди. Мурожаат қилганларнинг 23 421 нафари юқори қон босими, нафас олиш етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликларга чалинган беморлар бўлиб, улардан 4215 нафари касалхонага ётқизилди”, деди шошилинч тиббий ёрдам хизматини назорат қилувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Йўлдошев.
Нукусда оммавий тарзда 100дан ортиқ итлар вахшийларча ўлдирилган.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради. Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» газетаси мурожаатда айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш сўралгани ҳақида ёзганди, бироқ, орадан вақт ўтиб хабар таҳрирланди.
Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов жамоамизга иккита медаль тақдим қилди.
Америка қўма штатларининг Орегон штати Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун баландликка сакраш секторида аёллар финал баҳсларида иштирок этишди.
Марказий банк 1 июль ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 миллиард 583,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. Бундан бироз аввал Осиё чемпионатида навбатдаги медалларни қўлга киритдик.
Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди. Ираклий Гарибашвили Ўзбекистонни нафақат ишончли ҳамкор, балки дўст деб ҳам атади.
Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Мусобақада ҳамюртларимиз жами 15 та медалга сазовор бўлишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қатнашади. Асосий эътибор минтақа барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.
Осиё Олимпия Кенгаши пандемия сабабли бир йилга қолдирилган XIX Осиё ўйинларини ўтказиш янги муддатини белгилади. 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари баҳслари бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қиляпти. Қувонарлиси, «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган мусобақада бугун ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди.
Ўзбекистон ва Грузия транспорт-транзит соҳасида ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлигини кўрмоқда, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари учрашувда юкларни ташишда ўзаро чегирма ва имтиёзлар бериш муҳимлигини таъкидладилар.19 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили бошчилигидаги делегация таркибида Тошкентга ташриф буюрган мамлакат ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвили билан учрашди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Мусобақа ташкилий қўмитаси Ўйинлар ўтказиладиган санани маълум қилди. Унга кўра, ЛА-2028 Олимпия ўйинлари 14-30 июль, Паралимпия ўйинлари эса 15-27 августь кунлари бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қиляпти. Мусобақанинг дастлабки икки кунида Вьетнам, Филиппин, қолаверса Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари ажойиб натижалар қайд этишди.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Ортда қолган биринчи кун дастурида ўсмирларимиз саккизта медалга сазовор бўлишди.
Орегон штатининг спорт марказларидан бири Южин шаҳрида (АҚШ) енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари якунига етди. Ортда қолган дастурда аёллар ўртасида марафон, уч ҳатлаб сакраш, 1500 метрга югуриш ва кўпкураш, эркаклар ўртасида эса баландликка сакраш, 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.
Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Тошкентга келди. У расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қулай шароитларда тўқимачилик саноатининг ривожланиши мамлакат ва унинг ҳудудлари иқтисодий ўсишининг муҳим нуқтасига айланиши мумкин. Бу борада Ўзбекистон муайян рақобат устунлиги ва салоҳиятга эга.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) иқтисодий тараққиётни баҳолаш учун муқобил кўрсаткичлардан фойдаланди. Норасмий иқтисодиётнинг улуши юқори бўлган мамлакатларда расмий статистик манбалардан фойдаланиш янглиш хулосаларга олиб келиши мумкин.
Маҳалла мақомини ошириш, бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ночор оилаларни қўллаб-қувватлашда ҳоким ёрдамчиларининг ўрни қандай? Республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкиллаштирилган пресс турда мазкур саволларга жавоб изланди.
Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.