Британиянинг сувга сакраш бўйича энг совриндор спортчиси Том Дейли Париж Олимпиадаси тугаган куннинг эртасига, 30 ёшида нафақага чиқди. У Токиода олтин, Парижда кумуш ва Рио-де-Жанейрода синхрон сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган, шунингдек, сувга сакраш бўйича икки карра Олимпиада бронза медали совриндори бўлди.
1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади. Унга кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади: • Техник кўрик, «аптечка» — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Хавфсизлик камарини тақмаслик — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм); • Ҳужжатсиз юриш — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Суғуртасиз ҳайдаш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • «Қизил» дан ўтиш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Нотўғри «парковка» — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм); • Телефонда гаплашиш — 1 млн 225 минг сўм (айни вақтда 1,2 млн сўм); • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (20 км/с) — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм); • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм); • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 375 минг сўм (айни вақтда 3 млн 60 минг сўм); • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 750 минг сўм (айни вақтда 3 млн 400 сўм); • Маст ҳолда ҳайдаш — 9 млн 375 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 625 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 5 млн 100 минг сўм); • Рухсатсиз «тонировка» — 9 млн 375 минг сўм (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм); • «Тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 15 млн сўм (айни вақтда 13 млн 600 минг сўм).
Жума кунидан “Афросиёб”, “Шарқ” ва “Насаф” поездлари аввалгидек Шимолий вокзалдан, шаҳарлараро поездлар эса Жанубий вокзалдан қатнай бошлайди. 2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.
2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди. “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, 16 август санасидан «Тошкент-Марказий» вокзали ўз фаолиятини бошлайди.
У ва унинг шериги пулларни олаётган вақтда қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Андижон вилояти Андижон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг бир нафар жиноий шериги Андижон туманидаги яшовчи фуқаронинг бир аёл билан ишқий муносабатда бўлганлиги тўғрисидаги аудиоёзувларни аёлнинг оила аъзоларига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўрсатиб, шарманда қилишини айтган.
БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади. 1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади.
Ҳудудларда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Хабарингиз бор, Франциянинг Париж шаҳрида Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада эса, Ўзбекистон спорт делегацияси тарихий натижа яратиб 8 та олтин, 2та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
10 метрга аралаш жуфтликда пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича кумуш медални қўлга киритган туркиялик 51 ёшли Юсуф Дикеч ўзининг мэм ҳаракати ҳақида гапирди. "12 йил олдин жаҳон чемпиони бўлганимда худди шундай позицияда қатнашганман.
Франция аёллар баскетбол жамоаси 2024 йилги Олимпиада ўйинларида ўз мамлакатига 64-медални келтирди, бу Франция терма жамоасининг 1900 йилдан бери Олимпия ўйинларидаги энг яхши кўрсаткичи ҳисобланади. Шуниси эътиборга лойиқки, 1900 йилги Олимпия ўйинлари ҳам Парижда бўлиб ўтган.
Молдова оғир атлетика федерацияси президенти Антонио Конфлитти Париждаги Олимпиадада оғир атлетика бўйича ўтказилган дастурлар натижалари юзасидан Спорт арбитраж судига қилинган мурожаат ҳақида гапирди. "Кеча биз Миллий олимпия қўмитаси орқали Халқаро федерациянинг техник комиссиясига шикоят қилган эдик, аммо бугун биз Олимпия ўйинларига бириктирилган Халқаро спорт судининг махсус комиссиясида процедурани бошлаймиз.
81 килограмм вазн тоифасида Париждаги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган норвегиялик оғир атлетикачи Сольфрид Коанда ўз мамлакатидаги оғир атлетикачиларнинг кам даромади ҳақида гапирди. "Ҳозир ўзимни маъбуда каби ҳис қиляпман, лекин балки яна электрчи бўлиб ишлайман, билмайман.
Жанубий Корея ҳукумати 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидан қайтган спортчилар ва расмийларни кутиб олиш учун Инчеондаги асосий халқаро аэропортга ҳидловчи итларни юборди. Икки ёшли Чеко лақабли ит чойшаблардаги эҳтимолий клопаларни аниқлай олади ва ҳашаротларнинг мамлакатга кириб келиш хавфини камайтиради, деб ёзади Reuters. "Жаҳон ҳамжамияти 2024-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари учун Парижда тўпланар экан, тадбирдан сўнг мамлакатга чойшаблар кириб келиши эҳтимоли бор.
Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпиада баҳслари ўз якунига етди. Олимпия баҳсларида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси ватанимизга қайтиб келмоқда.
Париждаги 2024 йилги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида томошабинлар Франция президенти Эммануэль Макронга нисбатан ҳуштакбозлик уюштиришди. Макрон ўзининг сўнгги нутқини эълон қилиш учун минбарга чиқди, бироқ “Стад де Франц” стадионида йиғилганлар Франция президентининг ташқи кўринишидан норози бўлиб, уни баланд овозда таҳқирлашди.
Хитойлик сузувчи Юйфэй Чжан 2024 йилги Олимпия ўйинларида спортчилар орасида энг кўп медал қўлга киритиш бўйича рекордчига айланди. У 1 та кумуш ва 5 та бронзага эга чиқди (жами 6 та). АҚШ терма жамоаси 2024 йилги Олимпия ўйинларида энг кўп медалларни қўлга киритди.
Тиббиёт, педагог ва меҳрибонлик уйлари ходимларининг ойликлари 15 фоизга, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади. Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, педагог ва тиббиёт ходимлари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида: 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги ўқув йилининг бошланиш санасини эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, президент фармонига мувофий, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланади.
Катталар йўқлигида бир эркак қўшнининг уйига кириб, қизга уятсиз қилиқлар қилиб, кимгадир айтса, уни ўлдириш билан таҳдид қилган. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсманга Сурхондарё вилоятида яшовчи Ш.М.
Париж-2024 Олимпиадаси олтин медаллари нархи металлар нархининг кескин ошиши туфайли рекорд даражага етди. Бу йил олтин медаллар вазнининг камида 92,5 фоизини ташкил этувчи кумушлар нархи ҳам сезиларли даражада ошди.
Португалия Олимпия қўмитасининг 76 ёшли президенти Хосе Мануэль Константино уч кун давомида Лиссабонда касалхонада ётди. У Париждаги 2024 йилги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида вафот этди.
2024-йилги Олимпиада чемпиони, жазоирлик боксчи Иман Хелиф Париждаги ўйинларнинг ёпилиш маросимида ўз миллий терма жамоасининг байроқдори бўлиш имкониятидан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press. Дастлаб ХОҚ 800 м масофага пойгада Олимпиада бронза медали совриндори Жамал Сежати ва Хелиф жуфтлиги Жазоирнинг байроқдори бўлиши ҳақида хабар берган эди.
6 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев 2024 йилда олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ахборот берди. Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган ўқув йилини тугатган 214 минг нафар битирувчининг тўлиқ рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинган ва бандликка оид маълумотлар базаси билан солиштирилган.
Бухоро вилоятига қилинган ташриф натижадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳудудлараро “Ватандош” ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов ижтимоий тармоқларда махсус ҳарбий операция иштирокчиларини ҳақоратловчи тасвир билан пост чоп этди. Аввалроқ Москвада ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан нафрат уйғотгани учун жиноий иш очилгани ҳақида ёзган эдик.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун юртимизга етиб келади XXXIII ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган спортчиларимиз бугун соат 19:00 да Ўзбекистонга етиб келади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аеропортида (Терминал-3) тантанали кутиб олинади.
Осойишталик ва нормал дам олишни бузганлик учун эндиликда фуқароларга 113 минг сўм миқдорида жарима солинади. Адлия вазирлиги соат 23:00 дан 06:00 гача осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида эслатди.
Объектларни сотиш ёки ижарага беришдан тушган маблағлар Маҳалла ва туманларни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди.
Асака туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлади. Маълум қилинишича, Асака туманида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси, 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, жаҳл устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлаб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари “Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз” турпакетининг концепциясини ишлаб чиқди. Марказий Осиё цивилизацияси тараққиётида Сурхондарё вилоятининг аҳамияти жуда катта.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.