Спорт курашлари бўйича бугун саралаш беллашувларида қатнашадиган атлетларимиз қуръа орқали ўз рақибларини билиб олишди. Унга кўра, ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: Юнон-рум кураши:-77 кг: Арам Варданян - Маҳмуд Абдулраҳмон (Миср) -97 кг: Рустам Ассакалов - Кевин Мехиа (Гондурас) Аёллар кураши:-50 кг: Актенге Кеунимжаева - Оксана Ливач (Украина)
Бугун 6 август Тошкент магнит бўрони билан қопланади. Бу ҳақда Метеонова матбуот хизмати хабар берди.
7-10 август кунлари таэквондочилар Париж-2024 медаллари учун кураш олиб боришади. Олимпия ўйинларида илк бор беш нафар спортчи билан қатнашадиган жамоамиз аъзолари дастлабки рақибларини билиб олишди.
Бельгиялик спортчи Клэр Мишель Париж Олимпиадасининг сузиш қисми бўйича Сена дарёсида бўлиб ўтган триатлон мусобақасидан сўнг зарарли қуртлар сабабли касалхонага ётқизилди. Мишель Олимпиадада шахсий баҳсларда 38-ўринни эгаллади.
Париждаги аёллар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета йўналишида сузиш дастури якунланиб, америкаликлар жаҳон рекорди билан ғалаба қозонишди. Барча охирги натижалар:50 м эркин усулда1. Сара Сёстрöм (Швеция) - 23,712. Мег Харрис (Австралия) - 23,973. Чжан Юфей (Хитой) - 24.20 эркаклар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета 1. Хитой (Ху Жиаю, Қин Хаиянг, Сун Жиажун, Пан Зҳане) - 3:27.462. АҚШ - 3:28.013. Франция - 3:28,38 Аёллар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета1. АҚШ (Реган Смит, Лили Кинг, Гретчен Уолш, Торрей Хаск) - 3:49,63 (жаҳон рекорди)2. Австралия - 3:53,113. Хитой - 3:53,2.
Америкалик сузувчи Бобби Финк Олимпиадада 1500 метрга эркин усулда сузишда жаҳон рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди. Финкнинг натижаси 14 дақиқа 30,67 сонияни ташкил қилди.
Россиялик теннисчилар Мирра Андреева ва Диана Шнайдер жуфтлик баҳсларида Олимпия ғолиби бўла олмади. Финалда россияликлар италиялик Сара Эррани ва Ясмин Паолинига 6:2, 1:6, 7:10 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.
Кадастр агентлиги органлари томонидан жорий йил биринчи ярмида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 31 минг 134 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган “Замонавий Ўзбекистон – қадимий Шарқ дурдонаси” мавзусида “Road show” ташкил этилди. Унда Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов, бизнес вакиллари ва мамлакатимиз дипломатлари иштирок этди.
Термиз давлат педагогика институтида бошланғич қиймати 2 млрд сўм бўлган тендер ўтказилаётганда қонун талаблари бузилган. Монополияга қарши кураш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг 11 июль куни Термиз давлат педагогика институти томонидан ўтказилган дастлабки қиймати 2 миллиард сўмлик тендер бўйича мурожаат келиб тушди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва қатор муассасалар масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Қирол Фадҳ номидаги миллий кутубхонада бўлишди. Ўзбекистон делегациясини халқаро бўлим бошлиғи Абдулазиз Алзеер ва қўлёзмалар департаменти раҳбари Талал Алшамирс кутиб олди.
Ҳокимиятнинг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари ер олиб бериш масаласида пора талаб қилди. ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Испания ва Франция терма жамоалари 2024 йилги Олимпиада финалида ўйнайди. Испания терма жамоаси Олимпиада ўйинларининг ярим финалида марокашликлар устидан иродали ғалабага эришди (2:1).
Париж олимпиадасида бугун ўзбекистонлик атлетлар икки йўналиш — спорт курашлари ва боксда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Франция терма жамоаси Олимпиада ўйинларида футбол спорт тури бўйича ярим финал ўйинида Мисрга қарши майдонга чиқиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Франция U-23 – Миср U-23 3:1 (0:0, 1:1)6 август, 00:00, «Групама Стэдиум»Голлар: 0:1 – 62 Сабер, 1:1 – 83 Матета, 2:1 – 99 Матета, 3:1 – 108 Олисе.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2024-йилнинг июль ойида мамлакатимиз ҳудудларида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида онлайн сўров ўтказди. Бундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг қанчалик самара бераётганлигини баҳолаш, имтиёзлардан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни аниқлаш эди.
Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим жойларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтади. "Ҳудудгаз Пойтахт" хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди. Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Иқтисодиётга давлат аралашувини камайтириш, йирик монополияларни тийиб туриш бўйича қилинаётган ишлар рақобат муҳитига ижобий таъсир қилмоқда.
Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи эълон қилинди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.
Парижда олимпия ўйинларининг футбол мусобақалари ярим финал баҳслари бўлиб ўтяпти. Эътиборингизга иккинчи ярим финал ўйинида куч синашадиган жамоалар асосий таркиблаини ҳавола қиламиз.
Испания олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари ярим финалида Марокашни мағлуб этди - 2:1. Марокаш U-23 – Испания U-23 1:2 5 август, 21:00, «Стадион Велодром» Голлар: 1:0 – 37, пенальти Раими, 1:1 – 65 Лопес, 1:2 – 85 Хуанлу Санчес. Марокаш U-23 – Мохамеди, Эль-Уахди, Букамир (Маухуб, 88), Хакими, Эль-Аззузи, Таргаллин, Ричардсон, Бен-Сегир, Эззальзули, Ахомаш, Раими.
Францияда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирининг ярим финал босқичида Марокаш ва Испания терма жамоалари ўртасида нохуш ҳодиса рўй берди. Учрашувнинг бош ҳаками, ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев жароҳат олиб, ўйинни бошқаришни давом эттира олмади.
Парижда футбол бўйича Олимпия ўйинларининг плей-офф баҳслари давом этмоқда. Испания терма жамоаси 1/2 финалда Марокаш билан, Франция Миср билан баҳс олиб боради.
Курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чорак финал беллашувида гиламга чиқди. КХДР вакили Се Унг Ри билан баҳс олиб борган юртдошимиз мағлубиятга учради.
Юнон-рим курашчимиз Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки беллашувини ўтказди. Қочоқлар жамоаси вакили Жамол Вализода билан беллашган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Филиппинлик гимнастикачи Карлос Юло Париж Олимпиадасида спорт гимнастикаси бўйича ўз мамлакатининг биринчи медалини қўлга киритди. Эртаси куни Юло ўзининг иккинчи олтин медалини таяниб сакрашда қўлга киритди ва Филиппиннинг биринчи бор икки карра Олимпиада чемпионига айланди.
WBА йўналиши бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Теренс Кроуфорд Ўзбекистон вакили Исроил Мадримов уни қандай ҳайратда қолдира олгани ҳақида сўзлади, деб ёзди “Fightnews.info”. “Мен тиним билмай унга яқинлашдим.
2024 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 201 минг 077 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.