Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади

Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди. Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Сербия, Албания, Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади.

Конор оғир жазодан қутулиб қолди

Конор Макгрегор Дублинда Bentley автомобилини хавфли тарзда бошқаргани учун қамоққа тушиши мумкин эди, бироқ у қамоқдан қутулиб қолди. Собиқ UFC чемпиони шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, жаримага тортилди ва икки йилга лицензиясидан маҳрум қилинди.

Париж-2024. Музаффарбек Тўрабоев ярим финалда!

Дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев ғалабали иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Юртдошимиз чорак финалда нидерландиялик Михаил Коррелдан устун келди.

Париж-2024. Бокс. Чорак финалга қайси давлатдан энг кўп спортчи йўл олди?

Париж Олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги бокс баҳсларида энг кўп чорак финалчилар Ўзбекистондан бўлади. Вакилларимиз барча вазнда чорак финалга чиқишган: Ўзбекистон - 7 нафар Қозоғистон, Испания - 4 нафардан Франция, Куба - 3 нафардан Доминикан Республикаси, Австралия, АҚШ, Болгария, Озарбайжон, Бразилия - 2 нафардан Замбия, Кабо-Верде, Филиппин, Қирғизистон, Япония, Канада, Венгрия, Таиланд, Грузия, Дания, Иордания, Британия, Ҳиндистон, Мексика, Хорватия, Украина, Бельгия, Ирландия, Тожикистон, Италия, Германия, Эквадор, Арманистон - 1 нафардан Эслатиб ўтамиз, чорак финал баҳслари бугундан бошланади.

Париж-2024. Бугундан бокс бўйича чорак финал баҳслари бошланади

Бугундан Париж Олимпиадасининг бокс баҳсларида чорак финаллар бошланади. Қувонарлиси, эркаклар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган 7 нафар боксчимизнинг барчаси чорак финалда рингга чиқади.

Париж-2024. Надаль ва Алькарас жуфтлик баҳсларида мағлуб бўлди

Париж Олимпиадасида теннис баҳслари давом этмоқда. Жуфтлик баҳсларида Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Рафаэль Надаль ва Карлос Алькарас чорак финалда АҚШ вакиллари Ражив Рам ва Остин Крайчикка қарши кортга чиқди.

Париж-2024. Сабина Бобоқулова мусобақадаги иштирокини якунлади

Боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова (-50 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги илк баҳсини ўтказди. Таиландлик Чутхамат Раксат билан жанг қилган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва шу нуқтада Олимпиададаги иштирокини тўхтатди.

Париж-2024. Музаффарбек Тўрабоев чорак финалга чиқди

Тажрибали дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Олимпиададаги дебютини муваффақиятли ўтказди. Қозоғистонлик Нурлихан Шархан билан беллашган ҳамюртимиз рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Париж-2024. Ирисхон Қурбонбоева япониялик рақибига мағлуб бўлди

Дзюдочи қизларимиз яккалик беллашувларидаги иштирокларини якунлашди. -78 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Ирисхон Қурбонбоева чорак финал йўлида япониялик Рика Такаяма билан беллашди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади

Элчихона Консуллик бўлими фуқароларни вақтинчалик қабул қилишни тўхтатишини маълум қилди. Жорий йилнинг 5-10 август кунлари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Консуллик бўлими фуқароларни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатади, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Матбуот хизмати.

Париж-2024. Анна Пракатен медаллар учун курашдан чиқди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг B финалида иштирок этадиган бўлди. Юртдошимиз якунланган ярим финал баҳсининг 1-гуруҳида 4-бўлиб маррага етиб келди.

Чет тили ўқитувчиларидан бу йил ҳам тил сертификати сўралмайдиган бўлди

Ўзбекистон мактабларида чет тили ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талаб муддати узайтирилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги darakchi.uz’га маълум қилди.

Париж-2024. Яна бир ҳомиладор аёл Олимпиададаги иштирокини якунлади

Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида озарбайжонлик камончи Яйлагул Рамазонова ҳомиладор ҳолатда мамлакат шарафини ҳимоя қилди. Унинг ҳомиладорликнинг еттинчи ойида мусобақада иштирок этиши ижтимоий тармоқлар ва ОАВ ларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

ФИДE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ёшлар ўртасидаги етакчиликни Ҳиндистон вакилига бўшатиб берди

Жаҳон шахмат федерацияси июль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Тошкентда ер усти пиёдалар ўтиш жойлари қуриш учун бюджетдан 53,6 млрд сўм ажратилди

25 та ер усти пиёдалар ўтиш жойларини қуриш белгиланган. Бунинг харажатлари 107,2 млрд сўм этиб белгиланган.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини тантана қилди

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди ва профессионал боксдаги ўн олтинчи ғалабасини тантана қилди. Ушбу жангда ҳамюртимизга мексикалик Мигель Перра рақиблик қилди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка тушиб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.

Ўзбекистонда бугундан 1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди

Микроҳудуддан ташқари мактабларнинг 1-синфига қабул 1 август куни соат 11:00 да бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

ОТБ Ўзбекистоннинг энергетика сектори ва молия бозорларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни маъқуллади

МАНИЛА, ФИЛИППИН (2024-йил 31-июл) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун умумий қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган иккита қарзни маъқуллади. «Хусусий секторнинг фаол иштироки Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва трансформацияси учун жуда муҳим аҳамиятга эга», — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.   «Ушбу дастурлар қўллаб-қувватлайдиган ислоҳотлар тартибга солувчи органлар ва компаниялар учун барқарор ички молиявий бозорларни яратиш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳал қилган ҳолда энергияга бўлган эҳтиёжларини қондириш орқали ривожланишни рағбатлантиришда ўз ролини ўйнаши учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради.»   «Энергетика секторини ислоҳ қилиш дастури»нинг 2-кичик дастури учун ажратиладиган 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги карз хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва молиявий барқарорликни ошириш мақсадида энергетика секторининг тузилиши, ҳуқуқий-меъёрий базаси ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган сиёсат чораларини амалга ошириш учун бюджет ёрдамини тақдим этади.

Тошкентда 1 октабргача “Мактаб бозорлари” ташкил этилади — рўйхат

Пойтахтдаги деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида “Мактаб бозорлари” ташкил этиш бўйича ҳоким қарор қабул қилди. Мактаб ўқувчиларини 2024-2025 ўқув йилида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими қарори қабул қилинди.

Фарғонада 4 нафар пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчиси 9 йилга қамалди

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи "тропикамид" дори воситаси мавжудлиги аниқланган. Жорий йилнинг март ойида Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юбориши оқибатида уларнинг 2 нафари воқеа жойида қолган 2 нафари эса шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Париж-2024. Бокс. Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Чорак финалга қайси мамлакатдан нечта спортчи чиқди?

Париж олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги бокс мусобақасида дастлабки саралаш баҳсларига якунига етиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг барча 7 нафар аъзоси медаллар остонасига етиб келди.

Париж-2024. 1 август куни баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Париж олимпидасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар баҳсларда иштирок этишади: Манба: stadion.uz

Париж-2024. Медаллар рейтинги: Хитой тўққизта олтин билан пешқадам

Париж-2024 Олимпиадасининг медаллар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирча биргина Олтин медални қўлга киритди ва 23-ўриндан жой олган.

Париж-2024. 1 август куни спортчилар 18 та медаллар жамланмаси учун курашадилар

1 август куни Париждаги Олимпиадада қуйидаги йўналишларда 18 та медаллар жамланмаси топширилади. Енгил атлетика Эркаклар, спортча юриш 20 км Аёллар, спортча юриш 20 км Ўқ отиш Эркаклар милтиқдан 50 метрга уч позиция Эшкак эшиш Аёллар жуфтлик Эркаклар жуфтлик Аёллар тўртликлари Эркаклар тўртликлари Елканли спорт Эркаклар ўртасидаги медаллар пойгаси Аёллар ўртасидаги медаллар пойгаси Дзюдо Аёллар, 78 кг гача Эркаклар, 100 кг гача Эшкак эшиш слалом Эркаклар яккалик байдарка Гимнастика Аёллар кўпкураш Қиличбозлик Аёллар жамоавий рапира Сузиш Аёллар 200 м баттерфлай 200 м брасс 4х200 м эстафета, эркин усул Эркаклар 200 м бел билан сузиш.

Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 100 млрд доллардан ошди

Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ахборот хизмати хабар берди.

Шаҳрам Ғиёсов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди

Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 1 август куни Мигел Перрага қарши жанг қилди. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди.

1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Бугун, 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга кирмоқда. Жумладан:  — Айрим объектлар ҳудуднинг зилзилабардошлигидан келиб чиқиб лойиҳаланади ва қурилади.

Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди

Бугун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Статистика агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эксперт ва илмий доираларда муҳокама қилинди. Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда «кузатилмайдиган иқтисодиёт» ҳажмини баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш ва унинг бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини ўрганишдан иборат.

Париж-2024: Бугун 7 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳслашади

1 август куни Олимпия ўйинларида чиқиш қилиши кутилаётган спортчиларимиз рўйхати эълон қилинди. Унга кўра: 12:30 да: Анна Пракатен (академик эшкак эшиш) 13:00 да: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо) 13:00 да: Ирисхон Қурбонбоева (дзюдо) 14:00 да: Сабина Бобоқулова (бокс) 15:52 да: Руслан Абдуллаев (бокс) 19:18 да: Навбаҳор Ҳамидова (бокс) 00:52да: Лазизбек Муллажонов (бокс) Мусобақа жараёнларини Спорт телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.