Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Давлат раҳбари Фарғонада янги корхоналарни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимларида иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида сўнгги беш йилда Фарғонада саноат ҳажми 1,3 баробарга кўпайганини қайд этди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон ва Япония таҳлил марказлари томонидан ташкил этилган конференциясида иштирок этди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда. Бўлажак Олимпиадада оғир атлетика баҳсларида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди.
У бунинг эвазига уни ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони бошқа жойда ўташи ва тадбиркорлик олиб бориши учун ёрдам беришни ваъда қилган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.
Мамлакатнинг Абшерон вилоятида, аниқроғи Меҳдиобод қишлоғида жуда ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига келди. Мамлакатда транспорт инфратузилмаси соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Вазир Азиз Абдҳакимов бошчилигидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси 8–9 июль кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг «Яшил» ривожланиш форумида иштирок этди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Энергетика бозорини либераллаштириш Ўзбекистоннинг карбонсизлаштириш жараёнларини фаоллаштириш бўйича асосий қадамларидан биридир. Бу энергия тежашга кўмаклашади ва хусусий секторнинг қайта тикланувчи энергия манбаларига сармоя киритиши учун қулай муҳит яратади.
Болаларни боғчага қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
У фуқаронинг пластигидан пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига пора талаб қилди. Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади. Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун белгиланган жарима миқдорини камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида хабар берилди.
Эркак марҳумнинг онаси билан унинг уйида никоҳсиз яшаб келган ва қотилликга уларнинг ўртасидаги ўзаро жанжал сабаб бўлган. Эридан ажрашган аёлнинг йигити ундан ўч олиш мақсадида аёлнинг ўғлини пичоқлаб ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Самарқанд халқаро технология университети(SIUT) ўзининг академик салоҳияти замон талабларига ҳамоҳанг бўлиши йўлида тинмай изланмоқда. Иқтидорли муҳандисларни тайёрлаш, уларни илғор назарий ва амалий билим олишлари учун барча шароитларни яратиш мақсадида жаҳоннинг етакчи университет ва корпорациялари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
Самарқандда АҚШга, Андижонда Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўзгидромет” 11 июль, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
БМТнинг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг “Жаҳон миқёсидаги муҳим қишлоқ хўжалиги мероси тизими” (GIAHS) ташаббуси доирасида Ўзбекистонда GIAHS мақомини олиш учун танланган ҳудуд сифатида қаралиши мумкин бўлган ҳудудларнинг миллий рўйхати шакллантирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундай тизимлар кўпинча ҳудудий ривожланишнинг асоси бўлган қишлоқ хўжалиги биохилма-хиллиги, барқарор экотизимлар ва қимматли маданий меросни ўзида мужассам этган ажойиб ландшафтларни ўз ичига олади.
Тошкентда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Рустам Қосимжонов кубоги якунланди.Хабар берилганидек, мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан чемпионликни қўлга киритди.
Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг бирида Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати яқинида каламушларнинг юргани акс этган видео хабар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда қўшни яна котлован ковлаб қўшнисини уйини қулатди» сарлавҳаси остида видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълумот берди.
Тошкент шаҳри Бектемир туманида эркак шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Millar» дастурида хабар берилди.
Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ҳисобот билан танишди. Аввалроқ, мазкур корхона жорий йилнинг 27 июнь куни давлат раҳбари иштирокида ишга туширилган эди.
Сенаторлар Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонунни маъқулладилар. Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги Қонун муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, қонун билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Президент бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича “Gyulai István Memorial” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг олтин даражасига кирувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров ҳам иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Бугун иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича ўқишга кириш учун онлайн ҳужжат топшириш бошланди. 2024/2025-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.
Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи $4 минг пора билан ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлими бошлиғи Ш.С.
Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Таъкидланишича, амалдаги Қонун 2009 йилда қабул қилинган бўлиб, унда электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори, жумладан, соҳада рақобатни қўллаб-қувватлаш механизмлари назарда тутилмаган.
Қонун рақобатбардош электр энергияси бозорини ривожлантириш, ишончли электр таъминотини таъминлаш, ликвид бозорни шакллантиришга қаратилган бўлиб, савдогарлар фаолиятини тартибга солишнинг умумий қоидаларини киритади. Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.