Россиялик спортчилар Олимпиаданинг ёпилиш маросимида иштирок этмайди

2024 йилги Олимпиадада нейтрал мақомда қатнашаётган россиялик спортчилар Париждаги ўйинларнинг ёпилиш маросимини ўтказиб юборадилар. Олимпиадада қатнашган охирги россиялик каноэчилар ёпилиш маросимида қатнашмайди.

Париж-2024. Марафонда янги Олимпия рекорди ўрнатилди

2022-йилги жаҳон чемпиони 32 ёшли эфиопиялик спортчи Тамират Тола марафонда Олимпиада чемпиони бўлди. Парижда (Франция) у 42 км 195 м масофани 2 соат 6 дақиқа 26 сонияда босиб ўтди ва шу билан янги Олимпия рекордини ўрнатди.

Тўлқин Қиличевнинг аҳволи ҳақида расмий маълумот берилди

Кеча хорижий оммавий ахборот воситаларида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев билан боғлиқ хабарлар тарқалди.Ҳаммангизга маълумки, мураббийлик фаолияти жуда мураккаб иш, айниқса бу даражадаги нуфузли Олимпия ўйинларида жамоани тайёрлаш, мусобақадаги иштирокдан сўнг ғалаба ва мағлубиятга кўникиш мураббийдан катта руҳий босимни, шу билан бирга бундай юқори даражадаги мусобақа одамдан кучли матонат ва руҳий зўриқишларни талаб қилади.

Париж-2024. Бугун Турсуной Жабборовага мухлислик қиламиз

Бугун Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етади. Спортчиларимизнинг тарихий Олимпиададаги иштирокини оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова якунлаб беради.

Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдан кетганини эълон қилди

Париж-2024 бокс баҳсларининг финал учрашувлари якунига етди. Сўнгги баҳсда Баҳодир Жалолов ва испаниялик Аюб Ғадфа қатнашди ҳамда якунда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди.

Рўзиқул Бердиев: «Асосийси – 3 очко»

Суперлигада 15-тур баҳслари давом эттирилди. Турнинг марказий учрашуви эса Қаршида кечди.

Париж-2024. Баҳодир Жалолов — икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони!

Маҳоратли боксчимиз Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида бугунги финал жангларига ажойиб нуқта қўйди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани ўзининг кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди.

Париж-2024. Светлана Осипова кумуш медаль эгасига айланди

Париж олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир кумуш медаль қўшилди. Таэквондонинг аёллар ўртасида 67 килодан оғир вазнда финалгача етиб келган Светлана Осипова финал жангини ўтказди.

Париж-2024. Абдумалик Халоков Ўзбекистон делегациясига еттинчи олтин медални тақдим этди!

Тарих ёзишда давом этамиз. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда.

Париж-2024. Оғир атлетика. Ригина Адашбаева 8-ўринни эгаллади

Яна бир оғир атлетикачимиз Ригина Адашбаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз даст кўтаришда 105, силтаб кўтаришда 131 ва икки курашда 236 кг натижа кўрсатди.

Разамбек Жамолов финалда қай тариқа ғалаба қозонди? (видео)

Эркин курашчимиз Разамбек Жамалов Париж-2024 олимпиадаси финалида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Беллашув видеосини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Париж-2024. Никита Рафалович «бронза»гача ета олмади

+80 кг вазн тоифасидаги таэквондочимиз ўтиш босқичида вазннинг иккинчи рақамли спортчиси сифатида таснифланган мексикалик Карлос Сансоресга қарши даянга чиқди.Беллашув 1:2 (2:1, 0:2, 0:1) ҳисобида мексикалик спортчи фойдасига якунланди.

Олтинчи олтин! Разамбек Жамалов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медаль. Мазкур медалга эркин курашчимиз Разамбек Жамалов муаллифлик қилди.

Париж-2024. Таэквондо. Никита Рафалович бронза медали учун баҳслашиш имкониятига эга бўлди

Париж олимпиадасининг таэквондо мусобақаси эркаклар ўртасидаги 80+ кг. вазн тоифасида иштирок этаётган Никита Рафалович илк босқичдаёқ ютқазиб қўйганди.

Париж-2024. Таэквондо. Светлана Осипова — финалда!

Париж олимпиадасининг таэквондо мусобақаси аёллар ўртасидаги 67+ кг. вазн тоифасида иштирок этаётган Светлана Осипова финал йўлланмасини қўлга киритди.

Париж-2024. Бадиий гимнастикачиларимиз илк бор Олимпиада финалида иштирок этишди

Бадиий гимнастикачиларимиз ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокларини якунлашди. Гуруҳ машқининг кўпкураш дастурида биринчи бор финалда иштирок этган қизларимиз 64.500 балл жамғаришга муваффақ бўлдилар.

Президентимиз бу сафар боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган спортчиларимиз - боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди. Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганингиз учун миннатдорлик билдириб, табрикламоқчиман.

Светлана Осипова ярим финалга йўл олди

Таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ярим финалига йўлланма олди. Ҳамюртимиз чорак финалда жаҳон чемпионатларининг икки карра совриндори буюк британиялик Ребекка Макгинни мағлубиятга учратишга эришди.

Алисе Фахрутдинова Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова учун жорий Олимпиада якунланди. Ярим финалнинг Б гуруҳида қатнашган юртдошимиз 1305 балл билан 15-натижани қайд этди.

Париж-2024. Руминиялик спортчи жиддий жароҳат олди (фото)

Руминиялик спортчи Каталина Аксенте Париждаги Олимпиададаги кураш мусобақасида жиддий жароҳат олди. 76 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги 1/8 финал баҳсида америкалик Кеннеди Блейдсга қарши баҳсда Аксенте америкаликнинг усулидан кейин бўйни билан ерга тушиб, ўрнидан туролмай қолди.

Париж-2024. Акбар Жўраевдан олдин қайси спортчиларимиз кумуш медал олганди?

Бироз олдин оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев (102 кг) Париж Олимпиадасида кумуш медалга эга чиққан эди. Бу ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиадалар тарихидаги еттинчи кумуш медалига айланди.

Париж-2024. Оғир атлетика. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди

Оғир атлетиканинг 109 кг. вазн тоифасида Токио-2020 олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев Париждаги турнирда янги вазнда (102 кг.) кумуш медаль соҳибига айланди.

Париж-2024. Светлана Осипова ғалаба билан бошлади

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова дастлабки жангини муваффақиятли ўтказди. Кот д'Ивуарлик Астан Батили билан беллашган ҳамюртимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди.

Париж-2024. Оғир атлетика. Акбар Жўраев даст кўтаришда 3-ўринни эгаллади

Оғир атлетиканинг 109 кг. вазн тоифасида Токио-2020 олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев Париждаги турнирда янги вазнда (102 кг.) ўз иштирокини бошлади.

Париж-2024. Марафон югуриш бўйича чемпион аниқланди

Мусобақаларнинг сўнгги кунида бир қатор спорт турларидан финал баҳслари ўтказилаётган бўлса, марафон югуриш бўйича ғолиблар ҳам аниқланди. 1. Тамират Тола (Эфиопия) – 2.06,26 (олимпия рекорди) 2. Башир Абди (Бельгия) – 2.06,47 3. Бенсон Кипруто (Кения) – 2.07,00

Олимпиада-2024. Футбол. Финал (аёллар). Бразилия АҚШга қарши

Франция мезбонлигида ўтаётган Олимпиада ўйинларида бугун футбол спорт тури бўйича олтин ва кумуш медал эгалари аниқланади. Кеча эркаклар ўртасидаги финалда Испания Францияни мағлуб этган бўлса (5:3), бугун аёллар ўртасидаги финалда Бразилия АҚШга қарши тўқнаш келади.

Париж-2024. Тортишувлар марказида турган қиз Олимпиада чемпиони бўлди

Имане Хелиф Париж Олимпиадасида 66 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финалда у хитойлик Янг Лиуни якдил қарор билан мағлуб этди (5:0).

“Париж-2024”: Хитой ва АҚШ пойгаси, Ўзбекистоннинг шов-шувли кўрсаткичи

Ёзги Олимпия ўйинларида медаллар учун курашаётган мамлакатлар орасида АҚШ ва Хитой спортчиларининг кураши сўнгги кунгача давом этиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Бугунгача ўтган мусобақалар сарҳисобига кўра, давлатлар жадвалини АҚШ спортчилари 33 та олтин, 39 та кумуш, 39 та бронза, жами 111 та медаль билан бошқариб келаётган бўлса, Хитой олимпиячилари 33 та олтин, 27 та кумуш, 23 та бронза, жами 83 та медаль билан океан орти вакилларини таъқиб этмоқда.

«Олимпик» лойиҳаси йўқ бўлиб кетадими? Денис Коростиченко жавоб берди

Суперлигада 15-тур баҳслари старт олди. «Локомотив» жамоаси бу турда «Олимпик» билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Париж-2024. 10 август куни Акбар Жўраев, Разамбек Жамолов, Абдумалик Ҳалаков, Баҳодир Жалолов ва бошқа спортчиларимиз медаллар учун баҳсларда иштирок этади (+рўйхат)

Париж олимпиадаси ўз якунига яқинлашмоқда. Бугун спортнинг етти тури бўйича 9 нафар ҳамюртимиз баҳсларда иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.