Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Маълум қилинишича, Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишда давом этади.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Zamin Халқаро жамоатчилик фонди билан биргаликда “Ўзбекистоннинг жаҳон аҳамиятига эга бўлган қишлоқ хўжалиги меросларини глобал тизимда рўйхатдан ўтказиш” лойиҳасини амалга оширмоқда. GIAHS нуфузли мақомига биринчи эҳтимолий номзод Фарғона водийсидаги Марғилон ипакчилик тизими бўлади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан креатив иқтисодиёт контекстида ҳудудий брендинг аҳамияти ўрганилди. Ҳудудлар брендингида ижодкорлик муҳим ўрин касб этади, сабаби мавжуд салоҳият ривожлантириш ва тарғиботга муҳтож.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг июнь ойидаги йиғилишларида (7 марта) 42 та масалакўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мамлакатимиз элчихонасида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгашининг биринчи таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур Кенгаш алоҳида ташкилот сифатида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг шу йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ва ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантиришда малайзиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш мақсадида тузилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.
Рақобат қўмитаси томонидан истеъмол бозорларидаги 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари доимий мониторинг қилиб борилади. Маҳаллий ун (1-нав) – 6 000 сўм; Унга кўра пойтахтда жойлашган «Чорсу» деҳқон бозоридаги маҳсулотларнинг чакана нархлари бугунги кун ҳолатига қуйидагича: Маҳаллий ун (олий нав) – 8 000 сўм; Қолипли нон – 3 000 сўм; Мол гўшти (суякли) – 70 000 – 85 000 сўм; Қўй гўшти – 90 000 сўм; Парранда гўшти – 30 000 сўм; Тухум – 1 000 – 1 500 сўм; Пахта ёғи – 15 000 сўм; Кунгабоқар ёғи – 19 000 сўм; Шакар – 13 000 – 15 000 сўм; Гуруч (аланга) – 17 000 – 22 000 сўм; Қадоқланган сут (маҳаллий) – 11 000 – 14 000 сўм; Картошка – 4 000 – 5 000 сўм; Пиёз – 2 500 — 3 000 сўм.
Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари учун истиқболли экспорт бозорлари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди:Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.
2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга ўсган. 2023 йилги давлат бюджети ижросига бағишланган “Давлат бюджети” нашрида шу ҳақда маълум қилинган.
2024 йил январь — апрель ойларида Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 66 513 та юридик шахс томонидан 12,1 триллион сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Фискал таҳлиллар портали маълум қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон ҳудудларида саноатнинг ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошиб, 2023-йилда 655,8 триллион сўмни ташкил этди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни таҳлил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда қишлоқ хўжалигида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди ва улар соҳа ривожига янги бир туртки берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит ва банк тизимида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, 2017-2023 йиллар оралиғида тижорат банкларидаги жами депозитлар қолдиғида ўсиш кузатилган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Миллий қадриятлар” рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг иқтисодий тараққиёт билан боғлиқлиги таҳлил қилинди. Дунёда ҳар бир миллат ва халқнинг ўзлигини англаши ва асраши, шаънини улуғлашида қадриятларнинг аҳамияти беқиёс.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йиллар давомида АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импортини баҳолади. АКТ товарлари экспорти:➖ Кўриб чиқилаётган даврда АКТ товарлари экспорти ҳажми 7,9 баробар ошди ва 2022-йилда 84,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди (умумий товарлар экспортининг 0,4 фоизи).
2023 йил якунларига кўра, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошган ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилган. МҲТИ экспертларининг таҳлилича, саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022 йилдагига нисбатан 0,8 фоизга юқори бўлди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилда саноат соҳасида эришилган ўсишнинг асосий омилларини таҳлил қилди. 2023-йил якунлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилди. Саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022-йилдагига нисбатан 0,8 фоиз пунктига юқори бўлди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2023-йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражаси таҳлил қилинди. Ҳисоб-китоблар иқтисодиётда бозорнинг рақобат динамикасини аниқлашда кенг қўлланиладиган HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) концентрация кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сиёсатининг бугунги йўналишлари ва Ўзбекистондаги вазиятни таҳлил қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси — UNCTAD маълумотларига кўра, 2022-йилда кўплаб мамлакатлар инвестиция сиёсати чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўз фаолиятини кучайтирган.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Мазкур янги савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Синдао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини бермоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Англия банки инфляцияни қандай қилиб икки баробар пасайтиришга эришганини ўрганиб чиқди. Буюк Британияда инфляциянинг 2,3 баробар секинлашишида 3 та асосий омил муҳим рол ўйнади: Англия банкининг пул-кредит сиёсати самарадорлиги; Энергия регуляторининг энергия нархлари бўйича сиёсати ҳамда манзилли субсидия тизими; Жаҳонда энергия ва озиқ-овқат нархларининг барқарорлашиши.
Халқимизнинг турмуш тарзига назар ташлайдиган бўлсак, замонлар оша сайқал топиб келаётган удум ва анъаналари, қадриятлари қаторида елкадошликни ҳам кўриш мумкин. Елкадошлик ҳар қандай вазиятда ҳам инсонларни ўзаро бирдам ва баҳамжиҳат яшашга ундаб, улар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайдиган қадриятлардан бири ҳисобланади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда нобанк молия ташкилотлари секторининг иқтисодиётга инвестиция киритувчи манба сифатидаги ривожланиш даражасини таҳлил қилди. Жаҳон молия бозорида нобанк молия ташкилотлари капитал ресурслар ва иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи механизмларга бўлган ялпи талабни қондирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига, чет эл инвестицияси иштрокида 13 353 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича: Тошкент шаҳрида – 8 446 та Тошкент вилоятида – 1 554 та Самарқанд вилоятида – 562 та Фарғона вилоятида – 491 та Сурхондарё вилоятида – 356 та Бухоро вилоятида – 338 та Андижон вилоятида – 312 та Наманган вилоятида – 232 та Навоий вилоятида – 211 та Сирдарё вилоятида – 203 та Жиззах вилоятида – 179 та Қашқадарё вилоятида – 168 та Қорақалпоғистон Респ.
2023 йилда Россия ҳалол давлат стандартлари пайдо бўлган дунёдаги биринчи Ислом бўлмаган давлатлардан бирига айланди. Ноябр ойида Россия ҳалол сертификатлари Форс кўрфази мамлакатларида тан олинган бўлиб, бу Россия Федерациясидан БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар ва Яманга ва кейинчалик яқин Шарқ, Осиё ва Африканинг бошқа давлатларига маҳсулот етказиб беришни осонлаштиради.
Иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилувчи асосий омиллардан бири бу яширин иқтисодиётдир. Яширин иқтисодиёт моҳиятига кўра, фуқароларининг солиқларни тўлашдан бўйин товлаши, шу сабабли давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг заифлашиши натижасидир.
Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида $800 млн миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради. Жаҳон банкининг янги операцияси ҳукумат кун тартибидаги асосий устувор вазифалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, темир йўл, кимё саноати ва энергетика каби муҳим тармоқларда давлат назоратини камайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар берди.
Машғулотда йирик компаниялар раҳбарлари, фонд бозори иштирокчилари, тегишли вазирлик, идоралар ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди. Семинар доирасида биржа савдоси соҳасида нафақат энди иш бошлаган, балки тажрибалилар ҳам тез-тез дуч келадиган муаммолар ҳақида сўз борди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида “Citibank” (AҚШ) бир гуруҳ экспертлари томонидан маҳаллий мутахассисларнинг халқаро молия бозорида ишлаш малакасини оширишга қаратилган тренинг ўтказилди. Машғулотда йирик компаниялар раҳбарлари, фонд бозори иштирокчилари, тегишли вазирлик, идоралар ва тижорат банклари вакиллари иштирок...
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.