Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 29 август куни қурилиш соҳаси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида тадбиркор Усмонжон Абдусаматов берган баёнотларга изоҳ берди.Эслатиб ўтамиз, у рухсатномалар олиш жараёнида асоссиз рад этишлар ва коррупция ҳолатлари бўлганини айтганди.
Маълумки, жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайнда ўсмирлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари ташкил этилади. Ўйинлар дастурига мувофиқ, қитъанинг ёш спортчилари 24 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб боради.
Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақа старт олди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
UFC нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ирландияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. “Мен овозларни йиғдим.
Шу йилнинг 28-31 август кунлари Бельгиянинг Ронсе шаҳрида пара велоспорт бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 49 та мамлакатидан жами 350 нафардан зиёд спортчи қатнашган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, якунда 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда Осиё жамоалари орасидаги энг яхши натижани қайд этишди.
Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида 3 сентябрь куни Тяньаньмэнь майдонида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Тадбирда йигирмадан ортиқ давлат раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Вьетнам, Миср ва бошқа давлатлар етакчилари қатнашди.
Шарқий иқтисодий Forum Владивостокда 3-6 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Бунинг учун Россия оролидаги ФЕФУ Кампусидан фойдаланилади, аммо меҳмонлар асосан материкдаги меҳмонхоналарда қолишади, шунинг учун фуқаролар йўлларни ёпиш ва тирбандликка тайёргарлик кўришлари керак. Шу кунларда автобус ва қайиқларда денгизга саёҳат қилиш тақиқланган ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар бўлиши мумкин, чунки ёнилғи юк машиналарига шаҳар бўйлаб фақат тунда ҳайдашга рухсат берилади.
Бугундан Корея Республикасининг Иксан шаҳрида аравачада қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари старт олди. 5 кун давом этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
4-14 сентябр кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида World Boxing шафеълигидаги биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда 60 давлатдан 500 дан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилади.
Хитойнинг Шинянг шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича 19 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Пекин шаҳрида 2 сентябрь куни Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.Ўзбекистон етакчиси матбуот хизматига кўра, суҳбат аввалида Владимир Путин ҳамкасбини ва Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклаган.
Жаҳон Шахмат Федерацияси август ойининг якуни бўйича рейтингни янгилади. Янгиланган рўйхатнинг кучли 100 талигига 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер кирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистонда юз берган ҳалокатли зилзила муносабати билан мамлакат халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.ТИВ раҳбари Telegram’даги постида ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор этди ва жабрланганларга тезроқ соғайишни тилади.
Президент администрацияси фармойиши билан администрация ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Европа Иттифоқи Украинага кучли босим ўтказишда давом етмоқда, маневр қилиш учун ўз хонасини тобора чеклаб қўйди ва уни қийин танлов билан қолдирди. Таҳлилчиларга кўра, Киев қўллаб-қувватлаш риторикаси ва кафолатларнинг ҳақиқий етишмаслиги ўртасида тузоққа тушади.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтган “Platinum fencing cup – 2025” халқаро турнирида ёш қиличбозларимиз муваффақиятли иштиро этиб 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та биронза медалига эга чиқди. Жумладан, Муслим Раҳматов 2015 йилда туғулган ва ундан кичик қиличбозлар орасида яккалик баҳсида олтин, жамоавий беллашувларда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шоҳжахон Ғофуров (2012 й.т.) кумуш ва жамоавий йўналишда бронза медалга сазовор бўлди.
Таиланднинг Супханбури шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.
Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган «ШҲТ плюс» кенгайтирилган таркибдаги йиғилишда нутқ сўзлади. Президент учрашувда хавфсизлик, транспорт, инвестициявий ва маданий ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирди.
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Хитой Халқ республикаси раиси Си Цзиньпин раислигида ўтган тадбирда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев қатнашди.
София шаҳрида (Болгария) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Бугун аралаш жамоавий дастурда кучлилар аниқланди.
Янги мавсумдан бошлаб Олий лигада қатнашадиган “Қизилқум” футзал клуби таркибни кучайтирмоқда. Навоийликлар бразилиялик футзалчи Родригес де Соуза Фернандо билан битим имзолади.
Болгарияда давом этаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида финалчилар аниқланди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси яккалик баҳсларидан кейин аралаш жамоавий беллашувларни ҳам кўтаринки руҳда ўтказмоқда.
Корея Республикасининг Мужу шаҳрида давом этаётган таеквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Гран-при Челленж мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Кун давомида эркаклар 58, аёллар эса 67 кг вазн тоифаларида куч синашишди.
Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий Экопарк боғида Ўзбекистон сквош ва падел федерациясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулоддаги ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Халқаро спорт расмийси, Халқаро киберспорт федерациясининг собиқ Президенти Влад Маринеску, сквош ва падел федерацияси мутасаддилари, шунингдек, ушбу спорт турларининг мухлислари иштирок этишди.
Ўзбекистон япониялик сайёҳлар учун жозибадор йўналишга айланмоқда, деди Япониянинг Тошкентдаги элчиси Такеши Хатори «Дунё» агентлигига берган интервьюсида.Дипломатнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда «япон халқи учун алоҳида қадрли бўлган қадимий Ипак йўлининг излари ҳамон кўзга ташланиб турибди».
Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари ниҳоясига етди. Мусобақанинг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.
Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлини Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирокида Олимпия шаҳарчаси ҳамда Миллий футбол марказига ташриф буюрди. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси асосида бунёд этилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрган Паоло Замполлини шаҳарча ҳудудидаги муҳташам спорт иншоотлари билан яқиндан танишди.
Дзюдочимиз оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг финалида татамига чиққан ва якунда чемпион бўлган биринчи ўзбек қизига айланди. +78 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал беллашувида оғир вазн рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган франциялик Эмма Феени мағлуб этишга муваффақ бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.