Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Унинг қурилишига 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Ўшанда давлатимиз раҳбари Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлишини таъкидлаганди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевага II даражали «Достық» («Дўстлик») орденини топширди. Бу унга икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлидаги тинимсиз саъй-ҳаракатлари учун берилди, деб ёзмоқда Акорда.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик» мавзусида ўтаётган учрашув иштирокчиларига мурожаат йўллади. Унинг матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўрта вазн тоифасида янги чемпион ва мағлубиятга учрамаган 31 ёшли Ҳамзат Чимаев қайси ҳолатда ярим ўрта вазн тоифаси ёки енгил вазн тоифасида иккинчи чемпионлик унвони учун курашишга қарор қилишини тушунтирди. - Сиз нима қилган бўлардингиз - иккинчи камар учун курашда енгил вазн тоифасига ўтасизми ёки ярим ўрта вазнда тушасизми?
Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Унда халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилингани қайд этилди.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионатидан аввал эркаклар ва аёллар терма жамоамиз Англияда халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинида қатнашадилар. Эркаклар жамоамиз бугун Шеффилдга жўнаб кетишади, аёлларимиз бўлса, 20 август куни жамоа ихтиёрига бориб қўшилади.
Шавкат Мирзиёев Покистондаги кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари муносабати билан президент Асиф Али Зардарий ва бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.«Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Бугун тонгда Чикагодаги (АҚШ) "United Centre"да UFC 319 турнири бўлиб ўтди. Унинг асосий воқеаси жанубий африкалик Дрикус дю Плессис ва БАА вакили Хамзат Чимаев ўртасидаги ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бўлди.
16-августдан 17-августга ўтар кечаси АҚШнинг Чикаго шаҳридаги “Юнайтед центр”да йирик турнир – UFC 319 бўлиб ўтмоқда. Асосий кард доирасида ярим ўрта вазн тоифасидаги бразилиялик Карлос Пратес америкалик Жефф Нилга қарши жанг ўтказди.
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Александр Усикдан қабул қилиб олган мағлубиятидан кейин дивизионнинг аниқ бир боксчиси билан жангдан қочишини тан олди. Фьюри ўз ватандоши Мозес Итауми билан ҳар қандай ҳолатда ҳам жанг ўтказмаслигини айтмоқда.
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдернинг рингга қайтиш режалари ошкор бўлди. Америкалик 39 ёшли боксчининг менежери Шелли Финкелнинг сўзларига қараганда, унинг мижози йил охиригача рингга қайтади. "Деонтейнинг режалари — йил сўнгги қадар қизиб олиш учун батта жанг ташкил қиламиз.
АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказиладиган UFC 319 турнирининг асосий жанги иштирокчилари қанча гонорар олиши очиқланди. Бизнинг вақт билан тахминан эрталабки соат 9 ларда мағлубият нималигини билмай келаётган Хамзат Чимаев ўрта вазн чемпиони Дрикус дю Плессига қарши октагонга чиқади. Sportskeeda нашри берган хабарга кўра, Хамзатнинг ушбу жанг учун оладиган кафолатланган гонорари 1,8 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларини ўзида жамлаган мусобақа бўлиб ўтди. 10 нафар шахматчи иштирок этган турнирга ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам таклиф этилган эди.
17-24-август кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Европа, Осиё ва Америка қитъасидан 1000 нафарга яқин спортчини жамлайдиган мазкур йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Хамзат Чимаевга Алекс Перейра билан жанг қилиш ҳақида савол беришди. "Чемпионлик камарини олиб, Алекс Перейрага қарши жангда ғалаба қиламанми-йўқ, номаълум.
17 август тонгида АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган UFC 319 турнирида октагонга чиқиши керак бўлган ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев ва америкалик Брайан Баттл ўртасидаги баҳс бекор қилинди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунларда волейбол бўйича Озарбайжоннинг 16 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси аъзолари мамлакатимизда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Машғулотлар давомида озарбайжонлик волейболчи қизлар юртимизнинг турли жамоалари билан назорат ўйинларида майдонга тушди.
Бугун пойтахтимизда енгил атлетика бўйича “Silk Road to Tokyo” халқаро турнири старт олди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада 15 давлатдан 250 нафарга яқин спортчи қатнашмоқда.
Солиқ қўмитаси қарори билан профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш учун тўланадиган маблағларга солиқ бўйича бериладиган имтиёз тартибига ўзгартиришлар киритилди. Энди олий таълим муассасалари учун ота-оналар контракт тўлови қилганда фарзандининг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.
12-август куни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг йиғилишида 1-августдан вазифасига киришган Veolia Energy Ташкент бош директори Севара Пардаева иссиқлик енергияси тарифларини ошириш режалари бўйича маълумотни муҳокама ва тасдиқлаш учун тақдим етди. Тақдимот брифинг форматида, келиб тушган саволларга жавоблар билан ўтди.
11−14 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси вакиллари ўртасида давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги битим лойиҳаси юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Жаҳон бокс ташкилоти (WBO)га мурожаат қилди. Украиналик чемпиони Жозеф Паркерга қарши чемпионлик камарини мажбурий ҳимоя қилиш муддатини кечиктиришни сўраган.
UFC президенти Дана Уайт 2026 йилда АҚШ Мустақиллик декларациясининг 250 йиллиги муносабати билан Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилаётган UFC мусобақасида қайси жангчилар иштирок этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.MMA Fighting нашрига берган интервьюсида Уайт турнирда ирландиялик Конор Макгрегор ҳамда америкалик Жон Жонс каби машҳур жангчилар қатнашиши мумкинлигини маълум қилди:"Мен Конор Макгрегорга ишонаман.
Америкалик афсонавий промоутер шу ёшига қарамай, проф бокс турнирларини ташкил этишда фаоллик кўрсатмоқда. Дон Кинг супероғир вазнда WBA Regular чемпиони болгариялик Кубрат Пулев ҳамда мажбурий даъвогар Майкл Хантер ўртасидаги жангни эълон қилди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИА) Марказий Осиё келажагининг 2050 йилгача бўлган йўл харитасини тақдим этди. Тақдимот Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон элчилари ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили учун ўтказилди, деб хабар бермоқда Gazeta мухбири.
Бокс мураббийи Турсунгали Едилов Бангкокда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги натижаларга тўхталди. Маълумот учун, Едилов бошчилигида Қозоғистон бокс терма жамоаси 2000 йилги Сидней Олимпиадасида иккита олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритган.
Дунёнинг 59-ракеткаси Маттео Берреттини "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнирида иштирок эта олмайди. Бунга италиялик теннисчининг жароҳати сабаб бўлмоқда.
Бу ҳақда мамлакат хоккей федерацияси хабар берди. "Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Татаристоннинг Алметьевск шаҳрига хоккей тайёргарлик марказида ўқув-машғулот йиғинида қатнашиш учун жўнаб кетди. Йигитларни муз устидаги машғулотлар, назорат ўйинлари ва мавсумга тўлиқ тайёргарлик жараёни кутмоқда", дейилади хабарда.
Хитойнинг Чэнду шаҳрида давом этаётган XII Бутунжаҳон спорт ўйинларининг самбо бўйича беллашувларида терма жамоамиз ўз иштирокини муваффақиятли якунлади. Жумладан, мусобақада Гулсевар Ўроқова ҳамда Шаҳзода Азатова ўз вазн тоифаларида олтин медалини қўлга киритган бўлса, Феруза Бобоқулова ҳамда Мавлуда Абдуллаева кумуш медалига эга чиқди.
Франция Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил январда тан олган ва орадан бир йил ўтар-ўтмас дастлабки келишувларни имзолаган. Бироқ кейинги йигирма йил давомида алоқалар узуқ-юлуқ ҳолда қолди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.