Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилди

Қайд этилишича, иссиқ сув таъминоти бугун соат 21:00 гача тўхтатилди. "VEOLIA ENERGY TASHKENT” МЧЖнинг маълум қилишича, Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-6 мавзесида жойлашган 2-сонли Иссиқлик Марказидаги қозонларнинг бирида носозлик вужудга келганлиги сабабли 28 сентябрь куни кеч соат 21:00 гача қуйидаги маҳаллаларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:  — Авайхон — Янги Авайхон — “Минглола” — А.Навоий — Ш.Бурхонов — “Катта Қорасув” — “Гулсанам” — “Султония” — “Чимён”

"Ўзбекчорванасл" агентлиги директори ишдан бўшатилди

Бахтиёр Отамуродов меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари сабаб ишдан олинди. Президент қарори билан "Ўзбекчорванасл" агентлиги директори Бахтиёр Отамуродов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бешта туман ҳокими ишдан олинди

Президент қарори билан Асака, Андижон ва Пахтаобод, Фарғона ва Нуробод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Президент қарори билан Андижон вилоятининг Асака ва Андижон, Фарғона вилоятининг Фарғона, Андижон туманининг Пахтаобод ва Самарқанд вилоятининг Нуробод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Боболовга мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани сабаб жазо тайинланди. Ўзбекистон президентининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.  Қайд этилишича, Боболов ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун мазкур қарор қабул қилинган.

Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади

"Бош прокуратура бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни ҳеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак" - деди Сардор Умурзоқов. Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.  "Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик.

Тошкентда диаметри 70-80 см келадиган чинорлар кесилди

Пойтахт Экология бошқармаси дарахтларнинг кесилиш сабабларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда диаметри 70-80 см келадиган улкан чинорлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

ДСҚ йил бошидан буён ўзбекистонликларга 420 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўлади

Давлат солиқ қўмитаси январ-август ойларида истеъмолчиларга тўланган нақд пуллар миқдори бўйича маълумотларни эълон қилди. Жорий йилнинг август ойи учун 787 937 нафар истеъмолчига 80,9 млрд сўм кешбек тўланди, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати.

Йил бошидан буён ўзбекистонлик сайёҳлар кўпроқ қаерга борганлиги маълум бўлди

Ўзбекистонликларнинг сайёҳлик оқими 2021 йилга нисбатан қарийб 3 баробарга ошди. Жорий йилнинг январь-август ойларида жами 3 308,6 минг нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадида Ўзбекистондан чиқиб кетган.

Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда

Мунтазам авиақатновлар ҳафтада икки марта амалга оширилади. 2022 йил 30 октябрдан Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди.

Учта вилоятда электротехника саноати бўйича деярли 150 млн долларлик лойиҳа ишга туширилади

Президент шунингдек, бир қатор вилоят ҳокимларига бир ой муддатда 100 млн долларлик лойиҳалар тўпламини шакллантиришга топшириқ берди. Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Осиёдаги энг йирик авиаташувчи Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди.

Бухорода 38 ёшли аёл ўзини поезд тагига ташлади

Аёлнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда. Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёлни поезд босиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентнинг Яшнобод тумани аҳолиси вақтинча ичимлик сувисиз қолдирилади

Эртадан туманнинг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви тўхтатилади. С.Азимов ва Истиқбол кўчаларидаги Д-600мм ёпқич (задвижка) алмаштирилиши муносабати билан 27 сентябрь соат  09:00 дан 28 сентябрь соат 13:00 гача Яшнобод туманининг қуйидаги ҳудудларида сув бўлмайди: - Тўйтепа маҳалласи;-  Я.Ғуломов кўчаси - 1 та 9 қаватли (62-уйлар); - С.

Тошкентда ўзини ҳокимлик ходими сифатида таништириб, фуқароларни 35 млн сўмга “ухлатган” шахс

У бир неча ой давомида жабрланувчилардан уй-жой сотиб олишга субсидия олиб бериш учун пул олиб, алдаб келган. Пойтахт ИИББ берган маълумотларга кўра, ўзини ҳокимлик ходими сифатида фуқароларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия олишда ёрдам беришни ваъда қилган 35 ёшли шахс қўлга олинди.  Маълум бўлишича, 54 ёшли М.

“Aндижон — Хива — Aндижон” йўловчи поезди жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилади

2022 йилнинг 29 сентябрь кунидан бошлаб ҳар пайшанба куни “Aндижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилади. Президент топшириғини бажариш мақсадида Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли “Aндижон — Хива — Aндижон” йўловчи поезди қатнови жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилди.

Дубай - Наманган - Дубай йўналишида авиақатновлар бошланди​​

Flydubai авиакомпанияси Наманганга биринчи мунтазам рейсни амалга оширди. 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 2:16 да Дубай — Наманган — Дубай йўналиши бўйича парвоз қилган Flydubai компаниясининг Boeing 737 самолёти биринчи марта Наманган халқаро аэропортига қўнди.

Фарғонада жорий йил охиригача электромобиллар ишлаб чиқариш бошланади

Central Asia Motors томонидан амалга оширилаётган лойиҳа 2021 йилда ишга туширилиши керак эди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Тошкентда транспорт тезлигини 60 км/соатгача камайтириш бўйича таклиф рад этилганига муносабат билдирилди

Интернетда Тошкентнинг айрим кўчаларида транспортда юқори ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 километргача камайтириш юзасидан киритилган таклиф рад этилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аввалроқ ижтимоий тармоқда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши айрим кўчаларда ҳаракат тезлигини 60 км/соатгача камайтириш таклифини рад этгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Fitch Rating “Ўзбекнефтгаз”нинг кредит рейтингини кўтарди

Fitch Rating халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг халқаро кредит рейтингининг баҳосини BB- (барқарор) даражада тасдиқлади. 2022 йилнинг 23 сентябрь куни “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖ кредит рейтинги бўйича ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Расул Кушербаевни онасидан ҳақорат қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Айбдорга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди. Кеча, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи фуқаро С.

Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналиши бўйича янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Бу мазкур йўналишдаги саёҳат вақтини бир соатга қисқартиради. O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi компанияси "Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент", шаҳарлараро электр поездлари қатнови йўлга қўйилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди

Хонанда узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда, бастакор Равшан Намозов (1961−2022) узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этди.

Метрополитен ходими $1000 пора олаётганда ушланди

У бу пул эвазига фуқарони метрополитенга ишги олиб киришга ваъда берган. “Toshkent metropoliteni” DUK Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмасида коррупцияга оид жиноят ҳолати фош этилди.

ЎМИ Фатво маркази ўзбекистонликларга ҳарбий ҳаракатда иштирок этиш юзасидан мурожаат қилди

Фатво маркази мусулмон ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз эмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг маълум қилишича, аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.

Жиззахда МЧЖ сохта ҳужжатлар билан $700 минг кредитга эга чиқди. Суд кафилликка алоқаси йўқ корхонани жазоламоқда — видео

Тошкентда фаолият олиб борувчи хусусий корхонанинг ҳеч қандай рухсатисиз унга тегишли бўлган бино $700 минг кредит учун гаров сифатида қўйилди. Судъя кредитни мазкур корхонадан ундириш тўғрисида қарор чиқарди.

Мактаб ўқувчиларининг соч соқоли олинмагани учун уларнинг ота-оналари жаримага тортилгани айтилди

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Сочи ўстирилганлиги, соқоли олинмаганлиги учун мактаб ўқувчиларининг ота-онаси гўёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ўзбекистонлик мигрант Москвада икки кишини ёнғиндан қутқариб қолди — видео

24 ёшли ўзбекистонлик йигит Россия ФВВ томонидан мукофотланди Москва шаҳрида светофор монтажчиси вазифасида ишлаб келаётган ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров кўпқаватли уйларнинг бирида юз берган ёнғиндан икки нафар аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Самарқандда 2 ёшли боласини ухламагани учун дўппослаган онага суд ҳукми ўқилди

Аёлнинг қайнонаси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди. Аввалроқ, Самарқанддаги шифохоналарнинг бирида аёл ўз фарзандини ухламагани учун калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кескин муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Тошкентда тарихий обидаларга зарар етказган 25 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Бош прокуратура ва тегишли идора вакиллари томонидан пойтахт архитектура иншоотлари ҳолати ўрганилди. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда.  Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.

Ўзбекистонда UZCARD тизимида Мир карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

Ушбу чора-тадбирлар UZCARD тўлов тизими томонидан зарур техник ишлар билан боғлиқ. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни эрталаб соат 9 дан бошлаб UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш ва UZCARD -Мир қўшма карталарининг хорижда ишлаши тўхтатилди, деб хабар бермоқда Ягона Республика процессинг Маркази Матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.