Матбуот ва ОАВ вакиллари байрам муносабати билан давлат раҳбари томонидан орден ва медаль билан мукофотланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак гул дўконда аёлни бўғиб, бошқа эркакларни дўппослагани акс этган видео тарқалди.
12 та ёдгорликка етказилган зарар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Hamster Kombat” ўйини ҳақида келиб тушаётган бир қатор саволларга жавоб берди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг хабар қилишича, агентликка “Hamster Kombat” ўйини билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Ота-оналарга фарзандини рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга юборишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишди. Қонун лойиҳаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда МЖтКнинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Банк устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини БАА компанияси сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиб олди. 2021 йилнинг май ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакети очиқ ариза топшириш асосида сотилаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. ССВнинг "Йўл-транспорт ҳодисалари натижасида жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
У Фарғонада “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноят олами вакиллари билан яқин алоқада бўлган ва бир қанча жиноятларни содир этишда гумонланаётган шахс қўлга олинди.
Сенат мажлисида ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланди. Сенаторлар "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги"ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради парламент юқори палатаси матбуот хизмати.
Ер участкалари ва унда қурилган биноларни ўзбошимчалик билан олиб қўйиш ҳуқуқини тан олиш учун асосларни белгилашни назарда тутувчи қонун тасдиқланди. Қонун деярли 4 млн фуқарога тегишли 493 минг гектар ерга тааллуқлидир.
Ўзбекистонда илк марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади. Жорий йилнинг 5 ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), Самарқанд (986,9 млрд сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 млрд сўм) қайд этилган.
21 ёшли йигит шахсини аниқлашга имкон бермайдиган ниқоб кийган ҳолда жамоат жойида бўлган ва ИИО ходимларга қаршилик кўрсатган. 19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори олдида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёллар кийимида ва идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда кетаётган шахсни тўхтатиб, шахсига аниқлик киритмоқчи бўлишган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахдаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи Э.Ҳ.нинг қўшниси 1964 йилда туғилган Ш.Ш.
Ялпи мажлисда Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш, Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади. Бугун, 20 июнь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Экология вазирлигининг маълум қилишича, ушбу транспорт тури чиқинди ташувчи автомашиналарга қараганда 27 баравар арзон, фойдаланишда қулай ва сараланган чиқиндиларни тўғридан-тўғри узатиш станциясига ташиш имкониятига эга. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ташаббуси билан санитария тозалаш хизматида самарали фойдаланиш учун янги турдаги махсус техника – скутерларни жорий этиш режалаштирилган.
Куёв хотинининг номидаги Lacetti’да 68 та жаримага тушгани сабаб машина жарима майдонига қўйилган. Қайнота жарималарни тўлаб, машинани олиб чиқиб берди.
Марказий банк Жиноят кодексига ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда. Унга кўра банк, солиқ ёки суғурта сирларини ошкор қилиш уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиш мумкин.
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Навоий, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ аниқланган. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2024 йил 1 январдан 15 июнгача ўтказилган 40,8 мингта назорат тадбирлари чоғида жами 38,8 мингта ноқонуний ҳолатлар аниқланди.
Инспектор кекса фуқаронинг ақли норасолигидан фойдаланиб, уйини ўзининг хотини номига ўтказган, пулларига эса машина сотиб олган. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълумотларига кўра, профилактика инспектори А.М.
Вилоят ҳокимлиги ва Хитойнинг China Xiaou Group компанияси билан 1,5 млрд доллар келишув имзоланди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан вилоят ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.
Амаки қизларнинг ота-онаси вафот этгани сабаб Қозоғистонга олиб кетган ва у ерда уларга нисбатан тегажоғлик қилгани аниқланган. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 июнь куни Болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган А.А.
25 йил давомида элчи лавозимида ишлаган Виталий Васильевич Фен 77 ёшида вафот этди. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Васильевич Фен бугун, 18 июнь куни вафот этди.
Андижонда жамоат жойида шахсини аниқлашга имкон бермайдиган Бурка кийган қиз жавобгарликка тортилди. Жорий йилнинг 14 июнь куни Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судида С.А.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан тегишли шартнома имзолади. "Ўзбекистон темир йўллари" Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан олтита тезюрар поезд харид қилиш бўйича 195,7 миллион долларлик шартнома имзолади.
Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади. Жорий йил 17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда.
Сунарио Картадината 2019 йилдан буён Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Кеча, 13 июнь куни Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди, дея хабар бермоқда Элчихона Матбуот хизмати.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходими қўлга олинди. У товламачиликда айбланмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Нукус судида тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган автомашина эгалари ва куёвболага нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бугун, 13 июнь куни Қорақалпоғистонда тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган 9 та автомобиллар жарима майдончасига қўйилгани ҳамда ушбу автомашиналар ҳайдовчиларига нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар йиғиб олиниб, Жиноят ишлари бўйича Нукус судига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
20 ва 24 ёшли йигитлар телефони орқали етти ойдан буён “Binance” платформасида крипто-актив сотиб келишган. Суд уларга жазо тайинлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.