Абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатномани ЯДХП ёки Билимни баҳолаш агентлиги веб-сайти орқали юклаб олишлари мумкин. 2024-2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Ҳолат юзасидан Captiva эгасига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди. Тошкент шаҳрида Captiva автомашинаси вояга етмаган фуқаро томонидан бошқарилганлиги аск этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Куни кеча 6 ёшли боланинг ғойиб бўлгани ҳақидаги маълумот эълон қилинганди. 8 июль куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган Havas дўконига 6 ёшли Аюбхон Абдуллаев (Сунатилла) чиқиб, қайтиб келмаган.
Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши тарафдан келаётган "Жигули" билан тўқнашган. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда 1999 йилда туғилган Р.О.
Саноат тармоқларидаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ариза берувчилар ЯДХП орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан апелляция юборишлари мумкин. 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
АЖда норматив ҳужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Россия, Германия, Венгрия, Озарбайжон шаҳарлари ва яна бошқа бир нечта шаҳарлардан учиб келаётган самолётлар Тошкентга қўна олмади. “Тошкент” аэропортида 7 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:44 да ноқулай об-ҳаво шароити (ёмғир, аэродром устида момақалдироқ) туфайли ҳаво кемаларининг қўниши ва учишига чекловлар жорий этилди.
Улар уйни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, 20 800 АҚШ долларига сотиб юборишган. Фарғона шаҳрида ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотган фирибгарлар ушланди.
Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Вазирлик Озодбек Назарбековнинг реклама ролигида суратга тушганига муносабат билдирди. Аввалроқ, вазирнинг реклама ролигида суратга тушгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
2023 йил январь ойида ташкил этилган агентлик фаолияти президент фармони билан тугатилган эди. “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Мактабгача таълим агентлиги (Агентлик) фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Ўзбекистон ФВВ вазир ўринбосари, Ўзбекистон бош консули ва Қирғизистон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон кучли сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди, дея хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4-июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади. Маълум қилинишича, рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.
Уларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли модда билан жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилди. Бухорода вояга етмаган 16 ёшли ўғил бола ва 17 ёшли қизнинг никоҳ тўй маросими акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Сиёсатчининг фикрича, 1 кВт электр энергиясининг нархи 990 сўм, янги тарифларни ёрдам сифатида қабул қилиш керак. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда электр энергиясининг янги тарифлари ва ижтимоий нормаларнинг жорий этилиши қизғин муҳокама қилинмоқда.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ носозлик сабаб бир қатор манзиллар ва ташкилотларда вақтинча сув бўлмаслигини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Юнусобод туманида сув босгани акс этган видео тарқалди.
Автомашина ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз автомашинага қайта жихоз ўрнатганлиги аниқланда ва транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди. Тошкентнинг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб Tracker-2 автомашинаси ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Фарғоналик бир нечта фуқаролар "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштиргани учун маъмурий иш қўзғатилди. Ижтимоий тармоқларда томоша кўрсатган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати. Маълум бўлишича, 1994 йил Қува туманида туғилган Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг Instagram саҳифасида "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирган.
Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда. Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Тахиатош ва Бўка туманлари ҳокимларининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ДХХ томонидан қўлга олинди. ДХХ Республиканинг тури ҳудудларида учта туман ҳокимларининг ўринбосарларини пора билан ушлади.
Унга нигериялик фирибгарлардан мерос қолдирилганлиги ҳақида хат келган. Бунга ишонган фуқаро ўз уйини сотиб, фирибгарларга $90 минг пулини ўтказиб берган.
У МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчисидан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н.
Уммонда икки ҳафтадан ортиқ қолишни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин. Уммон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди.
Бош прокуратура туман прокуратураси қарори ўрганилаётгани ҳақида хабар берди. Комиссия суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси ўлимга тиббий хатолик сабаб бўлганини кўрсатди.
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Видеода автобус зарба кучидан ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
FIVE Petroleum Malaysia асосчиси Ўзбекистонда қатор корхоналар, жумладан, пойтахтда, кейин эса бошқа ҳудудларда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.