Натижаларни 2024 йил 30 сентябрга қадар текшириш мумкин. Бугун, 4 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб Diversity Visa Programm 2025 (Green Card) натижаларини текшириш мумкин бўлади.
Зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга маҳалла даражасида кўрсатиладиган хизматлар йўқ.
Хитой компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасини ўрганади ва заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқади. 2 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва China CAMC Engineering компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мамлакатда сўз эркинлиги ёмон аҳволда дея баҳоланмоқда. Дунё бўйича сўз эркинлиги рейтинги эълон қилинди.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли тарзда чора кўрилди. Тошкентда мактаб ўқувчилари синфда қарта ўйнагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Икки мамлакат Бош вазирлари элчихона очилишида иштирок этишди ва Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдиришди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу хабарни рад этиб, расмий изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш бўйича президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: — ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; — қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; — кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; — ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; — камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; — банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, президент топшириғига биноан ишлаб чиқилган ушбу тартиб вилоятлардан бирида ҳам жорий этилиши мумкин. Навоий шаҳрида тажриба тариқасида кўп қаватли уйларда фойдаланиш харажатлари бўйича қарзи бор хонадон эгаларининг электр таъминоти узилади.
Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин, дея хабар бермоқда my.gov.uz.
Улардан энг йириги 48,3 минг нафар ходими билан "НКМК" АЖ турган бўлса, сўнгги ўринларда "UzAuto Motors", "Ўзбекнефтгаз", "Ҳудудгазтаъминот" АЖ кабилар бор. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 236 мингдан ортиқ ишчи-ходимлари бўлган 10 та энг йирик иш берувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Матбуот хизмати.
Фуқаролар интернетдаги президент ҳақидаги видеоларга президентга, унинг оиласига қарши ҳақоратловчи ва уятли сўзлар ёзишган. Уларга 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.
Пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: — иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистон раҳбари Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ушбу йўналиш бўйича "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 3-4-5 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан картадан картага амалга оширилаётган пул ўтказмалари назорати бўйича тарқатилаётган маълумотларга қўмита томонидан муносабат билдирилди. Ижтимоий тармоқларда ҳар йили картадан картага пул маблағларини ўтказиш бўйича шубҳали p2p ўтказмалари тоифасига кирмайдиган лимит жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
Фуқаро томорқасидаги қамиш ва хашакларни ёқиб юбориши натижасида аланга бошқа жойларга ҳам ўтиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида боғ ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура хабарига кўра, Бухоро шаҳридаги бир қатор тарихий ёдгорликлар “Хўжа Калон” масжиди, “Хусайни” ва “Нодир Девонбеги” мадрасалари ҳамда “Арк” мажмуаси деворларини реставрация ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилган. Ўрганишда, ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан реставрация ва таъмирлаш ишларида: — “Хўжа Калон” масжидида 731 млн сўм; — “Хусайни” мадрасасида 216 млн сўм; — “Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн сўм; — Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.
Дастлаб 2024 йил 1 июндан нархлар ошади сўнг, 2025 йил 1 январдан бошлаб яна кўтарилади. “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Улар мазкур дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Автобуслар кунига икки марта эрталаб ва кечқурун ҳаракатланади. Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.
Энди ойига 648 минг сўмдан кам даромад билан яшаётган Ўзбекистон фуқаролари камбағал деб топилади. Статистика агентлиги томонидан "Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом"га асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланди.
Туманларда газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Олмазор, Яшнобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Ўзбекистон ОТЖ футболчилари кеча Индонезияни мағлуб қилиб, Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди. Қатарда футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчиларини табриклади.
Veolia Energy Tashkent пойтахтнинг бир нечта туманларида иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан ўчирилади. Veolia Energy Tashkent май ойида режалаштирилган иссиқ сувни ўчириш жадвалини маълум қилди.
Статистика агентлиги минтақалар бўйича иш ҳақи даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,1 миллион сўм), Навоий, (6,5 млн.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги жорий йилнинг биринчи чорагида фаолият турлари бўйича иш ҳақи кўрсаткичларини эълон қилди. Жорий йилнинг январь-март ойларида энг юқори иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида кузатилди.
Статистика агентлиги йилнинг дастлабки уч ойида иш ҳақи ва ҳудудлардаги ўртача ойликлар ҳақида маълумотлар берди. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойлари бўйича соҳа ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақлари рейтингида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари энг сўнгги поғоналарда қолмоқда.
Маҳаллада тозаловчи бўлиб ишловчи ўзбекистонлик эркак ёнғин вақтида юқори қаватга кўтарилиб, ёнғинда қолган фуқароларни қутқарди. Санкт-Петербургда бир неча йилдан бери ишлаб келаётган ўзбекистонлик мигрант ёнғин пайтида бир неча аёлларни қутқариб, қаҳрамонга айланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.