Таълим кредитини ажратиш чекланади

Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Президентнинг бюджет ҳисобидан таълим кредитини ажратиш бўйича фармони эълон қилинди.

Тошкентдаги International меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “InterHotel” МЧЖдаги (International меҳмонхонаси) 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди. Қайд этилишича, хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида “Deloitte” компанияси жалб этилган.

Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 майдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил II чоракдан бошлаб 128 700 сўмни ташкил қилади.

Самарқандда магистраль сув қувури тешилиб, кўчаларни сув босди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрини сув билан таъминлаётган асосий магистрал сув қувурларидан бири тешилгани туфайли айрим кўчаларни сув босгани айтилган видео хабарлар тарқалди.  Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота сув иншоотидан келаётган диаметри 1000 миллиметрлик катта босимдаги марказий сув қувурида фавқулодда носозлик юзага келган.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига борди

Ўзбекистон-Россия саммити доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. Кўп миллатли халқларимиз кўп асрлик умумий тарихимиз ва унинг ёрқин саҳифалари, жумладан, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабани алоҳида ҳурмат-эътибор билан ёд этадилар.

Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди.

Россия билан 20 миллиард долларлик келишувларга эришилди

27 май куни Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Путин раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, бу платформа олти йил аввал икки давлат раҳбарлари томонидан ишга туширилган бўлиб, қўшма Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми шаклида фаолият юритган.

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилади

Шавкат Мирзиёев ва Путин Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолашди. – Дунёдаги деярли барча етакчи давлатлар ўз энергетик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини атом энергетикаси ҳисобига таъминламоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин қўшма баёнот имзолади

Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қўшма баёнот имзоладилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Россия делегацияларининг кенгайтирилган музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин музокараларни расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъийлигини тасдиқладилар

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси жойларда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминламоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини  таьминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Президент Халқ қабулхонасининг «Мурожаатдан даромадга» лойиҳаси доирасида  Хоразм вилоятининг Хазорасп, Шовот, Тупроққалъа ҳамда Янгибозор туманларида яшовчи деярли 400 нафар мурожаатчи аёлларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Рамзан Қодиров Тошкентдаги Кўкча қабристони ва Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Ўзбекистонга ташриф буюрган Рамзан Қодиров Кўкча масжиди ва Шайх Зайнуддин қабристонини зиёрат қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди.

1 июндан меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилганларга субсидия тўланади

2024 йил 1 июндан меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган  ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Қонунчиликка кўра, бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.

Эндиликда мактаб ҳужжатлари тўлиқ электрон юритилади

Ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда мактаб таълими жараёнини ортиқча қоғозбозликдан ҳоли этиш орқали самарадорликка эришилади ва бошқарув жараёнларини шаффофлиги таъминланади. Хусусан, электрон баҳолар табели «эмактаб.уз» платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратади

Жорий йил 24 май куни Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими» (ИНСОН) лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитни тасдиқлади.  Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари Ўзбекистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.Бугун кўҳна Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачилар Япониядаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихий натижа қайд этди. Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Россия Президенти «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди.

Пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида икки кунга транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади

«Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади: — қўллаб-қувватлаш чоралари «В» ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади: «ААА» тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи; «АА» тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи; «А» тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи; «ВВВ» тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи; «ВВ» тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи; «В» тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи; — қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади; — тадбиркорларнинг рейтинг даражаси: пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади; юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Гидромктеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергияси агентлиги ташкил этилади

“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Маълум бўлишича, фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси; Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги.

Ҳудудлар кесими бўйича битирувчилар сони маълум қилинди

Жорий йилда умумтаълим муассасаларида 2023/2024 ўқув йили бошида барча мулкчилик шаклидаги умумтаълим муассасалари 11-синфларида жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган.  Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати даражаси пасайтирилди

“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Ҳужжат билан магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати даражаси пасайтирилди.

Ўзбекистонда 4 ойда 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган

Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.  Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида ФҲДЁ органларида 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Жиззахда “Lacetti” автобус билан тўқнашиб кетди

Тармоқларда Жиззах вилоятида 3 нафар мактаб битирувчиси автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот бериб, ЙТҲ иштирокчилари ўқувчилар бўлмаганини билдирди.

Ўзбекистонда давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинди

“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш ва жойлаштириш бўйича шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра: а) 2024/2025-ўқув йили қабулидан бошлаб: давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно; давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади; давлат олий таълим муассасалари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади.

Навоийда дарс пайтида чўмилишга борган ўқувчи чўкиб кетди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилар дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қашқадарёдаги корхонада сохта банкротлик ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.