Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар тантанали кутиб олди.

Тошкент вилоятидаги боғчада тарбиячи гимнастика таёқчаси билан тарбияланувчиларни урди

Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи тарбияланувчиларга нисбатан ножўя ҳаракат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Ўзбекистонда Temu фаолияти қачондан бошлаб чекланиши маълум қилинди

Жорий йилнинг 20 март кунидан бошлаб Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.

Камбағалликдан чиқариш учун муҳтожларга балиқ эмас, қармоқ берилади

Муҳтож оилаларининг иқтидорли фарзандларига олий таълим бириш, уларни замонавий касбларни ўрганишга йўналтириш оилани камбағалликдан чиқаришнинг энг мақбул йўли эканлигини чуқур англаган Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) раҳбарияти бу йўналишда муҳим қадам ташлади. “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари учун Кореяда ўқишни давом эттириш имконияти яратилди.

Туркияда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши мумкин

Туркияда 2027 йил ноябрь ойида муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда парламентнинг рақамли оммавий ахборот воситалари қўмитаси раҳбари Ҳусайн Яйманга таяниб, Дуня Газетеси хабар берди.

«Ҳумо» хоккей клуби ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!

2 март куни Ҳумо Аренада Про Ҳокеи Лигасй плей-офф чорак финал сериясининг бешинчи ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнирдаги тўртинчи ғалабани қўлга киритишди ва ярим финалга йўл олишди.

FIDE март ойи учун рейтингларни янгилади

Халқаро шахмат федерацияси март ойи учун рейтингларни янгилади. Янгиланган рейтингнинг кучли юзталигидан 5 нафар шахматчимиз ўрин олган.

Статистика агентлиги қайта ташкил этилади

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.

Газ бўйича базавий лимитни пасайтириш амалиёти кечиктирилди

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Тошкентда йўловчи автобуси техник носозлик сабаб дарахтга урилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 27 февраль куни автобус дарахтга бориб урилди. Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Италия тўпламларидаги Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари Тошкентда намойиш этилади

Италия музейлари вакиллари ва коллекционерлари Ўзбекистон маданий меросини оммалаштириш ғоясини қўллаб-қувватлаб, Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан халқаро кўргазма ўтказиш ташаббусига ижобий муносабат билдирди. Асрлар давомида Ўзбекистон маданий меросига оид намуналар дунё бўйлаб тарқалиб, энг йирик музей ва шахсий коллекцияларнинг дурдоналарига айланди.

ФАО буғдойнинг занг касаллиги олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ишончли, далилларга асосланган Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича семинар-тренинг ўтказди

Семинар буғдой занг касалликларини янада самарали бошқариш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилиш, наслчилик, уруғчилик билан шуғулланувчи ҳукумат вакиллари, тадқиқотчилар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий манфаатдор томонлар бирлаштирди.Буғдой занг касаллиги Ўрта Осиё ва Кавказда буғдой экинлари учун жиддий трансчегаравий таҳдид ҳисобланади.

Тошкентда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қирғизистонда «уч», «етти», «йигирма» каби маросимлар ўтказиш тақиқланди

Қирғизистонда  бундан буён марҳум чиққан уйида биринчи уч кун давомида қорамол сўйиш ва меҳмонларга таом тортиш тақиқланади. «Уч, тўрт, етти, йигирма, қирқ» ва бошқа маросимларни ўтказиш ҳам жоиз эмас.

Самарқанд вилоятида содир этилган жиноятларнинг учдан бир қисмидан кўпроғини кибержиноят ташкил этади

Самарқанд вилоятида содир этилган жиноятларнинг учдан бир қисмидан кўпроғини кибержиноят ташкил этади Самарқанд вилоятида жиноятчилик 2024 йилда олдинги йилга нисбатан 3961 тага ёки 72,8 фоизга ошганлигини эшитган кишининг ҳайратга тушиши табиий. Бир йил давомида жиноятлар сони шу даражада ҳам кўпаядими, деган савол ўз-ўзидан пайдо бўлади ва сабабани билишга интиламиз.

Ўзбекистон ФАО ва Венгриянинг “ҲАКИ” маркази билан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ФАО Бош директори ўринбосари Виорел Гуту ФАОнинг Будапештдаги минтақавий ваколатхонасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация таркибидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар бўйича агентлик вакили Улуғбек Хусаинов, Президент администрацияси вакиллари Обиджон Хуррамов ҳамда Азамат Курултаев ўрин олди.

TIGGO 9 Euro NCAP синовида ён зарбага қай тарзда дош берди ва бу ҳайдовчилар учун нимани англатади?

Chery Tiggo 9 тўсиқ билан ён зарба бериш бўйича Euro NCAP тестидан ишончли тарзда ўтди. Автомобил 60 км/соат тезлик билан тўқнашувда ажойиб хавфсизлик кўрсаткичларини намойиш этди: А, Б, C устунлар ва эшиклар бутун қолиб, йўловчиларга ҳимоя муҳитини та’минлади.

Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди. Бу ҳақида ССВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ички туризмнинг ривожланишини баҳолашга қаратилган офлайн сўров ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари ички туризмнинг ривожланишини баҳолашга қаратилган офлайн сўров ўтказди. Сўровда барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 3172 нафар респондент иштирок этди.

Таълимдаги тафовутлар: оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати мазкур оила фарзандларининг академик натижаларига қандай таъсир қилиши ўрганилди. Таълим ва унинг сифати иқтисодий ривожланиш билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудуди аҳолиси газ таъминотидан вақтинча узилди

Таъмирлаш ва газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари сабабли 20 февраль куни айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати. Унга кўра, Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида 10:00 дан 18:00 гача 484 та аҳоли ва 6 та улгуржи истеъмолчи; Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида 13:00 дан 17:00 гача, Зангиота ва Тошкент туманларида 09:00 дан 17:00 гача 4625 та аҳоли ва 82 та улгуржи истеъмолчи; Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри, Боёвут ва Гулистон туманларида 10:00 дан 18:00 гача 16933 та аҳоли ва 209 та улгуржи истеъмолчи; Бухоро вилоятининг Жондор тумани да 13:00 дан 17:00 гача 580 та аҳоли истеъмолчи; Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри () ва Қарши туманида 10:00 дан 17:00 гача 7020 та аҳоли ва 22 та улгуржи истеъмолчи; Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Шеробод туманларида 08:30 дан 17:00 гача 13892 та аҳоли ва 365 та улгуржи истеъмолчи; Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳрида 04:00 дан 17:00 гача 1154 та аҳоли ва 11 та улгуржи истеъмолчи; Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларида 10:00 дан 17:00 гача 893 та аҳоли ва 12 та улгуржи истеъмолчи; Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Хўжайли туманларида 14:00 дан 18:00 гача 8110 та аҳоли истеъмолчи.

АҚШ осмонида 2 самолёт тўқнашди

19 февраль куни АҚШнинг Аризона штати жанубида иккита кичик самолётнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Озарбайжонга оид кўплаб китоблар совға қилинди

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Маданият Маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур кутубхона директори Умида Тешабоева Ўзбекистонда 12 минг кутубхона мавжуд бўлиб, улардан 200 таси оммавий кутубхоналар эканлигини маълум қилди.

«Заправка»ларда қарздор ҳайдовчиларга хизмат кўрсатилмаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — МИБ

Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизматининг билдиришича, ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёқилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас.   Фуқароларимизнинг ижро ишлари ҳақидаги қарздорлиги ҳақидаги хабарлар, аввало “СМС хабарномалар” орқали маълум қилиб борилади.   Қолаверса, фуқароларимиз юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини мобил телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.

Фаолиятимизнинг бош мезони – амалий натижалар

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари беш кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган ва Бухоро вилоятларининг энг оли ва чекка ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиришди. Ишчи гуруҳ томонидан бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядаги фуқаролар билан ишлаш шунингдек, белгиланган бошқа масалалар бўйича манзилли ишлар олиб борилди.

Эпилепсия касаллигини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди

Бугунги кунга келиб эпилепсия касаллигини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.

Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Т.Х.М.

Президент Кувайт ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан учрашув ўтказди. Кувайтга амалга оширилаётган тарихий ташриф давомида эришилган келишувлар доирасида фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

18 ёшгача бўлган ёшларимиз 2025-йил 28-февралдан 6-мартгача У18 жаҳон чемпионатининг ИИИБ дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказадилар. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Энди автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун онлайн тарзда рухсатнома олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатнома олиш хизмати пайдо бўлди. Хизматдан фойдаланиш учун онлайн ариза тўлдириш керак.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.