Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 383,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17 553 дона енгил автомобил импорт қилган. Енгил автомобил импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 527 тага ошган.
Қозоғистоннинг Актобе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради 24kz. Самара-Чимкент йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Натижада микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг 7 нафар йўловчиси ҳалок бўлган.
Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк кунларида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида вилоятда ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ муддатли топшириқ берган эди. Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Шовот ва Ҳазорасп туманларида иш олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан ЙТҲ оқибатида халок бўлганларни Ватанимизга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 4-апрел куни соат 10:25 да Қозоғистон Республикасига учиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Халқ банки тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келганлиги сабабли баъзи мижозларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар «бекор қилинган» ҳолати юзага келган. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар қилди.
Президентнинг «Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда: чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади; математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бухоро вилояти Жондор туманида кўприк синиши оқибатида юк машинаси дарёга қулаб тушгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда Жондор тумани ҳокимлиги ҳабар берди.
Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтди. Табиат уйғонган бугунги кунларда ҳамма жойларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул, райҳон кўчатлари экиш жадал кетмоқда.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади: 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида; Ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун; Ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз; 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши иқтисодий ўсиш, аҳоли (айниқса ёшлар) бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эга.
Жорий йил 2 апрель куни Олий Мажлис Сенатида Осиё хотин-қизлар форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ташкилий қўмита аъзолари, сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Бугун, 3 апрель куни Шавкат Умурзаков Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. Эслвтиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 24 март куни Ш.Умурзаковни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.
АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди. Маълум қилинишича, ўтган уч ойда кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 762 тасида (82,2%) жиноят қайд этилмади, 1 364 таси (14,4%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.
Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда халқаро ва маҳаллий йўллар тармоғини ривожлантириш, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди. Бутун дунёда ишчи кучи кўчиб юриши табиий жараён.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини қимматроқ қилиш — 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди.Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади.
Диаметри 122 метр бўлган 2024 FH2 астероиди Ер томон учмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 3-8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эъион қилинади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилди.
2024-йилнинг 1-апрелида “Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиши Ижодий иқтисодиёт: Марказий Осиёда туризмнинг янги модели” мавзусида иштирок этди АҚШ, Буюк Британия, Кения, Испания, Россия, Қозоғистондан мутахассислар. Калит энг нуфузли аёллардан бири инглиз тилидаги анжуманда маърузачи бўлди Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари маданият, гўзаллик ва парфюмерия соҳасида Гулчеҳрабегим Маҳмудова.
Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалар ижроси доирасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудларда боғлар яратиш, йўл бўй ҳамда бўш ва қаровсиз ерларда дарахтлар экиш, “яшил белбоғлар” барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича берилган топшириқлар ижроси бошлаб юборилган. Жумладан, Президент Халқ қабулхонаси раҳбарияти ташаббуси билан жойларда “Халқ қабулхоналари боғ”лари яратилмоқда.
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. Айтилишича, сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.
Муҳокамалар порталига «Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Унда кўра, ИИВнинг Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган электрон браслетларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент ва Сирдарёда пилот сифатида “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилишини маълум қилди. Қайд этилишича, лойиҳа ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланиши ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлайди.
Тошкентнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари Говард Хьюз тиббиёт институти тадқиқотчилари билан биргаликда фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия имплантини яратди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.