Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи энг олис ва оғир ҳудудларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда. Дастурга мувоффиқ жойларда танлаб олинган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, кўмакка муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жойларда соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган. Мазкур режаларни сифатли ва тезкор амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди.
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижаси ўрганилди. 2017-йилдан буён Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ва бунинг учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган 23 та йирик чора-тадбирлар амалга оширилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Болтиқбўйи мамлакатлари (Литва, Латвия, Эстония) мисолида ер ислоҳотларини ўтказиш бўйича хориж тажрибасини ўрганди. Литва, Латвия ва Эстонияда ер ислоҳотларидан кўзланган умумий мақсад хусусий мулкчиликка асосланган ерга эгалик қилиш тузилмасини тиклаш эди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда норасмий бандликнинг ўзгариш тенденциялари таҳлил қилинди. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг сўнгги ҳисоботига кўра, бугун норасмий иқтисодиётда 2 миллиард одам ишламоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат ташкилотларининг коррупция билан курашиш бўйича рейтинги баҳоланди. Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилган 2023 йилги натижалар эълон қилинди. Натижаларга кўра 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди. Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмаганлиги, жумладан фаолиятида коррупциявий хавф-хатарлар аниқланмаганлиги, ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва харидлар жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва аниқлаш билан боғлиқ чоралар амалга оширилмаганлиги, коррупция ҳақида хабар бериш бўйича алоқа каналларининг йўлга қўйилмаганлиги, ушбу йўналишдаги ҳужжатлар ижро этилмаганлиги, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлди. Масалан, Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида “қониқарсиз” баҳоланди.
8 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Сирдарёда моддий жиҳатдан қийналгани учун фарзандларини сотаётган ота-она ушланди. Маълум қилинишича, эркак ва аёл ўзаро танишиб Гулистон шаҳрида шаръий никоҳ асосида яшаб келган.
Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А.
28-март муҳим сана – Ўзбекистон хоккей Федерациясининг туғилган кунидир. 2018-йилнинг айнан шу куни ЎХФ рўйхатга олинди, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда хоккейни ривожлантиришдир.
Doʻkonlar uchun dastur– Optimo, hisob-kitob va zaxiralarni nazorat qilishda yordam beradigan savdoni boshqarish dasturidir. U doʻkonning dasturiy taʼminotiga doir muhim maʼlumotlarni taqdim etadi. Doʻkonni avtomatlashtiruvchi dasturfunksionalligi va soddaligi tufayli savdo ishini ancha yengillashtiradi va daromadni oshirishga xizmat qiladi.
Наврўз умумхалқ байрами бу йил Самарқанд шаҳрида ҳар йилдагига қараганда кенг қамровли ва катта тантана билан ўтказилди, десак хато бўлмайди. Наврўз тадбирлари кейинги йиллардаги анъанага биноан шаҳардаги Алишер Навоий номли истироҳат боғи ва шу ном билан аталувчи кўча ҳамда “Мўъжиза” амфитеатрида ташкил этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида фаолият юритувчи «М.» фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалиги биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги PQ–135-son қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридан Қамчиқ довони орқали Фарғона водийси вилоятларига микроавтобус қатнови ташкил этилади. Бу ҳақда Ьранспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди. Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Швейсариянинг Женева шаҳрида 23-27 март кунлари Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 148-ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Наманган вилоятида давом эттирмоқда. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи вилоятнинг Косонсой, Тўрақўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 254 та маҳалла аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини самарали ташкил этиш йўналишларида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
20 март куни соат тунги соат 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси M.Д. 2006 йилда туғилган O.A.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.
ИИББ Учтепа туманида 26 нафар тиланчилик билан шуғулланиб юрган аёлни аниқланди. Уларнинг 13 нафар ёш фарзанди ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди.
Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги “Фарҳод” автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ФВБга хабарига кўра, ёнғин бугун соат 06:50да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Кичик халқа айланма йўли кўчасида жойлашган 2-қаватли биноларда бирида содир бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги 19-мавзе ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.О. ўз уйининг ертўласида 5 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 680,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Ташқи миграция агентлиги Москва вилоятида 22 март куни юз берган терактдан кейин бутун Россия бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилгани муносабати билан ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. «Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди. Учрашувда элчининг Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шерикликни бойитиш йўлидаги фаолияти юқори баҳоланди.
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида 4 тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилади. Бу ишлар Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ф.Ҳ. “M.M.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ҳамда техник шарт хулосасини бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериши учун яна 2 млн сўм талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.