Grand Slam Tour 2025. Магнус Карлсен чорак финалда Нодирбек Абдусатторовни танлади

Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнири бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўлайди

Энди ChatGPT ишлаб чиқувчиси республика бюджетига қўшилган қиймат солиғини тўлайди. OpenAI компанияси Ўзбекистонда электрон хизматлар етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтди, бу ҳақдаги маълумотлар Давлат Солиқ Қўмитаси сайтида пайдо бўлди.

Президентга эски уй-жойларни 3 босқичда янгилашни назарда тутувчи реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Замбия Миллий ассамблеяси котиби Тошкентда вафот этди

Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда бўлиб ўтган 150-Ассамблеясида иштирок этган Замбия миллий ассамблеяси котиби Рой Нгулубе вафот этди. Буни Замбия парламенти расман тасдиқлади.

Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Сурхондарёда йигит севган қизини рулга ўтказиб, икки киши бўлиб машинани бошқарди — видео

Ростини айтсам видеони кўриб, ўзим ҳам уялдим, дея узр сўрашди йигит ва қиз. Вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа иштирокчиларининг шахси аниқланган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган ҳамда ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.  "Яхши кўрган қизим илтимос қилгани ва оёғи педалга етмагани учун ҳайдашга рухсат бергандим.

1 майдан бошлаб аҳоли учун электр энергиясининг янги имтиёзли тарифи жорий этилади

Электр энергияси учун тарифлар тармоғида янги градация пайдо бўлади: 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача 800 сўм тўланади. Бундан ташқари, нархлар ҳар йили 1 майдан бошлаб инфляция даражасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда индексланади.

Paris Freestyle Chess Grand Slam Tour. Абдусатторов саралашда 5-ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди

Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнирининг саралаш босқичи якунига етди. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Бивол ва Бетербиев ўртасидаги учинчи жангнинг муддати маълум қилинди

Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасидаги учинчи жанг 2025 йил октябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши мумкин. "Жанг октябрда Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкин.

Сузувчимиз АҚШдаги халқаро турнирда учта медални қўлга киритди

2-5 апрель кунлари АҚШнинг Калифорния штатида сузиш бўйича "TYR Pro Swim Series" халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Илья Сибирцев ҳам иштирок этди.

Конкур бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

3-6-апрель кунлари пойтахтимизда конкур бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Республикамизнинг кўплаб вилоятларидан ташриф буюрган чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Ўзбекистон фахрига айланиб улгурган спортчимиз!

Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида эришган натижаси билан кўпчиликни эътиборини қозонган Янина Кускова ёш бўлишига қарамай жаҳон велоспортида ном қозонган бир қанча савияли рақобатчиларни ортда қолдира олди. Бутун дунё нигоҳи қаратилган "Tour El Salvador" мусобақаси УCИ таснифи бўйича 2.1 турдаги пойга бўлиб, бунда дунёнинг энг нуфузли про-тур жамоалари иштирок этади.

Ўзбекистон февраль ойида дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди

Февраль ойи якунларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) шарҳида дейилади.

Андижонда “Зил» уйни бузиб кириб кетди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 8 апрель куни соат 13:10 ларда Асака тумани «Янгисор» маҳалласи ҳудудида иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Зил ММЗ” русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида техник носозлик келиб чиқиши оқибатида йўл бўйидаги яшаш хонадонга бориб урилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Ўзбекистон Хитойдан қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Ўзбекистон Хитойдан замонавий жанговар қирувчи самолётлар харид қилиш бўйича битим тузишга яқин турибди. Бу ҳақда “Defence Blog” хабар берди.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини кучайтиришга йўналтирилган янги долзарб лойиҳа ишга туширилди

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги – глобал аҳамиятга эга масала бўлиб, уни таъминлаш миллионлаб инсонлар ҳаёти ва саломатлигини сақлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 600 миллиондан ортиқ одам (ҳар 10 кишидан биттаси) озиқ-овқатдан заҳарланиш оқибатида касалланади ва 420 минг киши вафот этади.

Темурийлар даври ҳарбий санъатига бағишланганхалқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маданият департаментида “Амир Темур ва Темурийлар даври ҳарбий санъати: лашкарнинг маънавий-ахлоқий ва жанговар тайёргарлиги масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ҳарбий атташелари, таниқли олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва олий таълим муассасаларининг академик ва профессорлари, Қуролли Кучлар академияси профессор-ўқитувчилари, мамлакатимиз олий ҳарбий таълим муассасаларидан ҳарбий тарих бўйича етук мутахассислар, киноижодкорлар, ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний миграция масалалари бўйича ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди

АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау 7 апрель куни Вашингтонда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камиловни қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Тэмми Брюс маълум қилди.

Бокс. Бивол энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас!

Яримоғир вазн тоифасида WBA, WBC, WBO, IBF, The Ring ва IBO йўналишлари чемпиони бўлиб турган Дмитрий Бивол энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас. Ган шундаки, россиялик боксчи WBC чемпионлик камарини вакант, яъни эгасиз қолдирди.

Баҳодир Жалоловни Усикдан ўрнак олиши керак деб ҳисоблашмоқда

Россиянинг Чампионат нашри ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалоловнинг Остона шаҳрида ўтган бокс оқшомидаги чиқишига ўз норозилигини билдирди. 5-март, жума куни Баҳодир Жалолов ҳакамлар қарори билан 36 ёшли украиналик Игор Шевадзуцкий (12-3, 10 КО) устидан ғалаба қозонди.

Ўтган йили коррупцияга қарши кураш бўйича энг паст кўрсаткичларга эга бўлган давлат органлари номи аниқланди

Таҳлил қилинган 103 та давлат органидан 9 тасида коррупцияга қарши курашда қониқарсиз натижалар қайд этилган. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази шулар жумласидандир.

Мадриддаги ярим марафонда икки иштирокчи вафот этди

6 апрель куни Мадридда ўтказилган ярим марафонда қатнашган икки эркак юрак муаммолари сабабли вафот этди. Бу ҳақда Eldiario.es хабар бермоқда.

Президент Парламентлараро иттифоқ бош котибини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Тақдирлаш 7 апрель куни Тошкентда давлат раҳбари, ПИ раҳбарлари Тулия Эксон ва Мартин Чунгонг ўртасидаги учрашувда бўлиб ўтди.

Россия ва Украина ўртасидаги урушга ватандошларини жалб қилган ўзбекистонлик қамалди

Андижонлик 39 ёшли фуқарога ишга қабул қилинган ҳар бир киши учун 1000 доллар ваъда қилинган. Иш ҳужжатларига кўра, Ф.Х.

Тошкентнинг иккита тумани йўлларини таъмирлаш учун 8 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди

Бундан аввал шаҳар ҳокими ҳар бир туман учун 1 млрд сўмдан ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилганди. Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Жалоловнинг рақиби жангга тайёргарлик кўрмаган эди

Украиналик боксчи Шевадзуцкийнинг айтишича, у Жалоловга қарши баҳсга умуман тайёргарлик кўрмаган. "Мен бу жангга қисқа муддат ичида розилик бердим.

Panorama Airways ҳаракатидан 2500 дан ортиқ киши жабр кўрди — Рақобат қўмитаси

Қўмитанинг маълум қилишича, Panorama Airways ва Gulbahor Airways авиакомпанияларининг ҳаракатлари 2558 кишига 25 млрд сўмлик зарар етказган. Рақобат қўмитаси томонидан бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали “Умра” сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларининг арзон нархда сотиш таклифлари асосида рекламалар қилинаётгани каби ҳолатлар ҳам кузатилаётганини маълум қилди.

Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Yutong автобусларида амалга оширилади. “Тошкент” автовокзалидан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» агентлиги кутилаётган ёмғирлар сабабли жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Агентликка кўра, қуйидаги ҳудудларда тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Фарғона, Бешариқ туманлари ва Сўх, Шоҳимардон ҳудудларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.