Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова ҳам илк жангни муваффақиятли ўтказди. Конго Демократик Республикаси вакили Марселат Сакоби билан тўқнаш келган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалабани ўз фойдасига ҳал қила олди ва иккинчи давра иштирокчисига айланди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев чорак финал йўлланмасига эга бўлди. Юртдошимиз ҳозиргина якунига етган беллашувда франциялик Омар Жало устидан ғалаба қозонишга эришди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчилари Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов жароҳат туфайли Доминикан Республикасига қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шу сабабли, Беҳруз Асқаров ва Асадбек Раҳимжоновни қайдномага киритиш юзасидан ташкилий қўмитага юборилган сўров қабул қилинди.
Париждаги 2024 йилги Олимпиададаги триатлон Сена дарёсидаги сув сифати туфайли дуатлон форматида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро триатлон иттифоқи раҳбари маълум қилди.
Бугун дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини ироқлик Сажжад Сеҳенга қарши баҳс билан бошлаши керак эди. Бироқ рақиб спортчи дисквалификация қилингани боис Болтабоев тўғридан-тўғри кейинги даврага ўтмоқда.
Жабрланувчи бола қиз синфдошига севги изҳор қилгани учун унинг акаси томонидан дўппосланган эди. Самарқандда мактаб ўқувчиси қиз синфдошининг акаси томонидан "самосуд" қилингани учун Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра чемпиони, дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси, испаниялик Карлос Алькарас Олимпия ўйинларининг 1/8 финалига чиқди. Иккинчи давра учрашувида Алькарас (2) 6:1, 7:6 (7:3) ҳисобида дунёнинг 28-ракеткаси, Нидерландия вакили Таллон Грикспорни мағлуб этди.
Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал якунланди. Унинг ғолиби икки карра жаҳон чемпиони ва кўп карра Европа чемпиони, Руминия вакили Давид Попович эди.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг “Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасидаги касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги истиқбол режалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда юртимизда болалар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий хизматни халққа янада яқинлаштириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Икки трансгендер боксчи ўтган йилги жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилинганига қарамай, ёзги Олимпия ўйинларида аёллар сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, ўртача балл кўрсаткичи беш йилда 69,8 баллдан 78 баллга ошди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш ўртача баллари сўнгги беш йилда 69,8 балдан 78 баллга ошган.
Спорт гимнастикаси бўйича Япония эркаклар терма жамоаси кўпкураш бўйича Олимпиада чемпиони бўлди. Хитой терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди, кучли учликка эса АҚШ гимнастикачилари якун ясади.
Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасидаги кўча скейтборди бўйича мусобақалар якунланди. Уларнинг ғолиби япониялик 25 ёшли Юто Хоригоме бўлди.
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда. Олимпиаданинг бешинчи куни омадли бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Британиялик велоспортчи Томас Пидкок Олимпия ўйинларида тоғдаги велосипед кросси бўйича иродали ғалабасидан сўнг жамоатчилик томонидан ҳуштакбозликка учради. Франциялик томошабинларнинг кўпчилиги Пидкокнинг ғалабасидан норози бўлишди, чунки уларнинг ҳамюрти Виктор Коретский ўз уйида ўтказилган Олимпиадада олтин медал учун курашаётган эди.
Уч карра Олимпиада чемпиони, британиялик сузувчи Адам Пити Париждаги ўйинларда кумуш медални қўлга киритган куннинг эртасига COVID учун ижобий натижа берди. 100 метрга брасс усулида сузишдан сўнг британиялик ўзини жуда яхши ҳис қилмаётганини ва бироз томоғи оғриётганини айтди.
Теннисчи Елена Веснина ушбу мавсумдан кейин фаолиятини якунлайди. "Бу менинг охирги Олимпиадам.
Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович Олимпиаданинг иккинчи даврасида испаниялик Рафаэль Надални мағлуб этди. Учрашув 6:1, 6:4 ҳисобида якунланди.
Аввалроқ, Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берилган эди. Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Тошкент- АЭРО” ИБК ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 июль куни соат 20:30 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Пекин-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросининг қўл юклари ва багажлари тегишли тартибда текширилди. Унга кўра, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, сифати кафолатланмаган, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун дори воситаларини олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, муқобил манбаларга кўра тахминий нархи 100 млн 922 минг сўм бўлган жами 160 дона 10000 мг номли коллаген ичимликлар борлиги аниқланди.
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини бошлаш арафасида турибди. Бугун ҳамюртларимиз академик эшкак эшиш, бокс, дзюдо ва футбол дастурларида иштирок этишади.
Бугунги кунда кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмитa Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Кўздан кечириш чоғида қўлга олинган шахсда қалбаки 8400 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “L.” номли Hostel олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С.
Ўзбекистон делегацияси «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини 4 та спорт тури бўйича давом эттиради. Хусусан, академик эшкак эшиш (яккалик), дзюдо, бокс ва футбол бўйича спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
Тошкентнинг Учтепа ҳамда Бектемир туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хитойлик спортчилар Лянь Цзюньцзе ва Хао Ян платформада 10 метрга сувга сакраш мусобақасида Олимпиада чемпиони бўлди. Жами олти уринишда мусобақа ғолиблари 490,35 балл тўплашди.
Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманиннинг айтишича, разведка хизматлари 2024-йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига бир неча соат қолганда қўпорувчилик қилиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Франция темир йўллари миллий компанияси 25-июль, пайшанбадан 26-июлга ўтар кечаси “катта ҳужум”га учрагани ҳақида хабар берган эди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) жазоирлик дзюдочи Дрис Мессауднинг 2024-йилги Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилиниши ортидан текширув ўтказади. "IJF ҳалол ўйин, олимпия руҳи ва дискриминацияга йўл қўймаслик тамойилларига қатъий содиқдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.