Таъмирлаш ва газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари сабабли 20 февраль куни айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати. Унга кўра, Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида 10:00 дан 18:00 гача 484 та аҳоли ва 6 та улгуржи истеъмолчи; Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида 13:00 дан 17:00 гача, Зангиота ва Тошкент туманларида 09:00 дан 17:00 гача 4625 та аҳоли ва 82 та улгуржи истеъмолчи; Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри, Боёвут ва Гулистон туманларида 10:00 дан 18:00 гача 16933 та аҳоли ва 209 та улгуржи истеъмолчи; Бухоро вилоятининг Жондор тумани да 13:00 дан 17:00 гача 580 та аҳоли истеъмолчи; Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри () ва Қарши туманида 10:00 дан 17:00 гача 7020 та аҳоли ва 22 та улгуржи истеъмолчи; Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Шеробод туманларида 08:30 дан 17:00 гача 13892 та аҳоли ва 365 та улгуржи истеъмолчи; Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳрида 04:00 дан 17:00 гача 1154 та аҳоли ва 11 та улгуржи истеъмолчи; Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларида 10:00 дан 17:00 гача 893 та аҳоли ва 12 та улгуржи истеъмолчи; Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Хўжайли туманларида 14:00 дан 18:00 гача 8110 та аҳоли истеъмолчи.
19 февраль куни АҚШнинг Аризона штати жанубида иккита кичик самолётнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Маданият Маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур кутубхона директори Умида Тешабоева Ўзбекистонда 12 минг кутубхона мавжуд бўлиб, улардан 200 таси оммавий кутубхоналар эканлигини маълум қилди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Маданият Маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур кутубхона директори Умида Тешабоева Ўзбекистонда 12 минг кутубхона мавжуд бўлиб, улардан 200 таси оммавий кутубхоналар эканлигини маълум қилди.
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқди.Қонун лойиҳаси ва у билан тасдиқланаётган концепция лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь куни қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 10 февралга қадар палата расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.
8-синф ўқувчиси бир нечта дарсларга кирмаганлиги ва назорат ишини бажармай кўчада юрганлиги учун устози унга танбеҳ бермоқчи бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқитувчи синфхонада ўқувчини калтаклагани акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
WТА Дубайдаги ўйинда британиялик 2-рақамли теннисчи Эмма Радукануга таҳдид қилган томошабин учун турнирларга боришни тақиқлади. Бир кун аввал Радукану чехиялик Каролина Мучовага 6:7 (6:8), 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 19 февраль куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Хабар берганимиздек, профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов, 22 февраль куни Саудия Арабистонида ташкил этиладиган бокс оқшомида супер ярим ўрта вазн тоифаси вақтинчалик WBC камари учун америкалик Виржил Ортисга қарши рингга кўтарилади.Ушбу жангнинг эса, вакилимиз қатнашадиган маросимлари ва турнирнинг бошланиш вақтлари эълон қилинди.
У диний экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузишда айбланоқда. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг UzNews.uz'гамаълум қилишича, Алишер Аҳмадович Турсунов Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафда туриб, Ватаннинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида: Бир марталик пул мукофоти белгиланди: — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;— Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида; 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида.
Футзал бўйича аёллар терма жамоамиз Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “CAFA Women's Futsal Championship-2025” мусобақасида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Терма жамоамиз бугун Тошкентга қайтиб келди.
Амалиёт ўташ учун келган талаба қизга бу иши учун 375 минг сўм жарима тайинланди. Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 февраль куни Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги болалар боғчаларидан бирида содир бўлган. "Ўша куни кечқурун келди ўлим.
Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизматининг билдиришича, ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёқилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас. Фуқароларимизнинг ижро ишлари ҳақидаги қарздорлиги ҳақидаги хабарлар, аввало “СМС хабарномалар” орқали маълум қилиб борилади. Қолаверса, фуқароларимиз юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини мобил телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари беш кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган ва Бухоро вилоятларининг энг оли ва чекка ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиришди. Ишчи гуруҳ томонидан бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядаги фуқаролар билан ишлаш шунингдек, белгиланган бошқа масалалар бўйича манзилли ишлар олиб борилди.
Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Рикардо Мартинес Васкес ташқи ишлар вазири Бахтиёр Садиовга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетмоқда.
13-18 феврал кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри ўсмир қизлар ўртасида Халқаро турнирга мезбонлик қилди. Темур Ахбаев бошчилигида мусобақага йўл олган жамоамиз, якунда 3 та олтин, 4 кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқдилар.
Дипломат Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.18 февраль куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи старт олди. Қитъамизнинг энг кучли мерганлари иштирок этаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашмоқда.
Халқаро нуфузли спорт мусобақаларида кураш бўйича спортчилар иштирокини мустаҳкамлаш мақсадида эркаклар учун янги – 120 кг вазн тоифаси жорий этилди. 2024-йил давомида AIMC ташкилотига аъзолик жараёнларида вазн тоифаларини мақбуллаштириш масаласи бир неча бор муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.Ялпи мажлисда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.
Унинг онаси ўғлининг соғлиги яхши бўлганлиги, тўсатдан вафот этгани шубҳали ҳолат эканлигини даъво қилди. Омбудсман ҳолатни назоратга олиб, прокуратурага мурожаат юборди.
ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди Маълум қилинишича, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Воқеа содир бўлганда самолёт бортида 76 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг аксарияти жароҳатларсиз эвакуатсия қилинган. Delta Airlines Bombardier CRJ900LR самолёти Торонто халқаро аэропортига қўнаётганда ағдарилди.
Бугунги кунга келиб эпилепсия касаллигини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Т.Х.М.
Машҳур ҳоккейчи Александр Овечкин НҲЛ мунтазам чемпионатларида 1500 та ўйин ўтказа оладими ёки йўқми деган саволга жавоб берди. 2005 йилдан бери у 1465 та ўйин ўтказди, аммо кейинги мавсумдагина у 1500лик довонга етиб олиши мумкин.
Мажлисда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, кредит ахбороти алмашинувини янада такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги, ер участкаларидан фойдаланиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқиш режалаштирмоқда. 17 февраль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисини 2025 йил 20 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Миллий Олимпия қўмитасида бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерацияси навбатдан ташқари сайлов конференциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан учрашув ўтказди. Кувайтга амалга оширилаётган тарихий ташриф давомида эришилган келишувлар доирасида фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.