Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида барпо этилган Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорига мувофиқ, киберспорт турлари оммалаштирилмоқда.
Афв этилганларнинг 11 нафари чет эл фуқаролар, 50 нафари аёл, 13 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар. Президент “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
10 апрель куни Ўзбекистондаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентда байрам намози вақти соат 06:10 га тўғри келишини маълум қилди.
Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган.
Мазкур заводда уч йилда Kia, Chery ҳамда Haval брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Қайд этилишича, “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти саноат зонасида самарали фаолият юритаётган корхоналардан бири.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович тарихдаги энг кекса ATP рейтинги етакчисига айланди. 7 апрел ҳолатига кўра, Жокович 36 ёш-у 321 кунлик.
У андижонлик фуқаро билан гаплашиб, унинг буйрагини Тожикистонда сотиб бермоқчи бўлган. Наманган вилояти ИИБ хабарига кўрa, вилоятнинг Косонсой туманида яшовчи шахс Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган. Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва жарроҳлик амалиёти ўша ерда ўтказилиши керак бўлган.
Президент фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни белгиланган. Булар: — 10 апрел, чоршанба — Рамазон ҳайити куни; — 11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; — 12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни; 13 апрел, шанба — барча учун иш куни саналади; 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобуслар иш фаолияти вақти маълум қилди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, байрам кунлари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади: 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни.
Лойиҳа уч босқичда 9, 12 ва 16 қаватли бўлган 105 та кўп қаватли уйни қуришни назарда тутади. Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳолига имтиёзли ипотека асосида уй-жой сотиб олиш имкониятини бериш бўйича топшириқлар берди.
“Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
«Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-59-сон, 04.04.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади: — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик); — Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими (Бўлим); Шунингдек, қуйидагилар киритилади: — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими; — Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда 1 та штат бирлигидан иборат меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими.
Тошкент маҳаллаларини "қизил"дан "яшил тоифа"га киритиш бўйича йўл харитаси тақдим этилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахтдаги секторлар, ободонлаштириш корхоналари, маиший хизмат кўрсатиш, идора ва бошқармалар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Чилонзор туманидаги "Кўтарма" маҳалласида бўлди.
Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракати вақти маълум қилинди. “Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Рамазон ҳайитини ўтказишга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 22-27даража, жанубда 30 даражагача бўлади.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этишда амалий кўмак кўрсатиш, «маҳалла еттилиги» фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб борди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар қилди.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси ректор профессор Юсуф Абдуллаев раҳбарлигида Жомбой туманининг чекка қишлоғида жойлашган 36-ўрта мактабга борди. Университет ва мактаб ўртасида имзоланган меморандум бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади: ОТМ жамоаси мактаб педагогларига таълим жараёнларини такомиллаштиришда методик ёрдам кўрсатади, ўқувчиларга бўлажак касбини танлашида кўмаклашади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда шакар нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарга изоҳ берди. Ўзбекистон ички бозорида шакар нархининг қимматлашувига олиб келиши ҳақида айтилган хабар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди.
Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади. Жорий йил февраль ойида Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳодисага изоҳ берди. Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида туғруқхонада ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этди.
UzAuto Motors компанияси ижтимоий тармоқларда ушбу автоблогер ва UzAuto Motors компанияси ўртасида шартнома имзолангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Кеча ижтимоий тармоқларда “Iwash“ номи остида фаолият юрутувчи автоблогерни UzAuto Motors компанияси билан “ватанпарварлик шартномаси” имзолагани ҳақида хабарлар тарқалди.
ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш куни (7 апрель) арафасида S.A.R.A.H. — генератив сунъий интеллектга асосланган такомиллаштирилган эмпатик жавоб функциясига эга саломатлик масалалари бўйича виртуал маслаҳатчи (консультант) прототипининг ишга тушганини эълон қилди.
Бироз аввал, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагилар маълум қилди.
Ижтимоий тармоқда тўғруқхонага ўз оёғи билан юриб борган хомиладор аёл қорнидаги хомиласи билан ўлиги чиқди мазмунидаги видео хабар тарқалди. Воқеа Охангарон шаҳрида содир бўлган.
Европанинг энг йирик лоукостери Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Германиянинг Фалькензе шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жангида мезбон юрт вакили Жек Кулкай россиялик Бахрам Муртазалиевга қарши рингга чиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.