Бокс. Бугун Саиджамшид Жафаров Қозоғистонда IBA камари учун рингга кўтарилади

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" ўтказилади. Турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳамда қозоғистонлик Талгат Шайкен (9-0-5 КО) ўртасида кечади.

Париж-2024. Бугун ҳамюртларимиз иштирок этадиган лицензион турнир старт олади

Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион турнири старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Париж-2024 йўлланмалари учун кураш олиб боришади.

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан унинг номига 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади

«Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: — интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; — лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Россияда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқариб, қаҳрамонга айланди — видео

Маҳаллада тозаловчи бўлиб ишловчи ўзбекистонлик эркак ёнғин вақтида юқори қаватга кўтарилиб, ёнғинда қолган фуқароларни қутқарди. Санкт-Петербургда бир неча йилдан бери ишлаб келаётган ўзбекистонлик мигрант ёнғин пайтида бир неча аёлларни қутқариб, қаҳрамонга айланди.

Бош прокурор қидирувдаги шахслар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеога Бош прокуратура муносабат билдирди

Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видео тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати ушбу хабарга расмий муносабат билдирди.

Навоийда 9 синф ўқувчиси бошқарувида бўлган “Matiz” ЙТҲга учради

Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги мактабларнинг 3 нафар ўқувчиси бегона фуқаронинг машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Улар ортга қайтишда ЙТҲга учраган.

"Фармон ўйинларга қарамликка қарши кураш учун механизм яратади" — ИЛМА букмекерлик ҳақидаги фармонни изоҳлади

Маълумотларга кўра, фуқаролар томонидан хорижий давлатларнинг ноқонуний хизматларидан фойдаланганлиги сабабли республикадан $350 млн-$1 млрд чет эл валютаси чиқиб кетмоқда. Бугун Ўзбекистон президентининг "Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.  Ижтимоий тармоқларда букмекерликка рухсат берилишига қарши кўплаб танқидий изоҳлар қолдирилди.

Ислом Махачев Порьедан сўнг Арман Сарукянга қарши жанг қилади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Дастин Порье билан жангдан сўнг Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади. “Ислом Порьега қарши жангда камарини ҳимоя қилади, ундан сўнг Арманга (Сарукян) қарши жанг бўлади.

Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Бунда фақат 18 ёшга тўлганлар қатнашолади. Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади

«Тошкент» халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда қурилиши икки босқичда амалга ошириладиган юк терминалини лойиҳалаш ишлари якунланди.

Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича Европа Иттифоқи тажрибаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатларининг тажрибасини ўрганди. Европа Иттифоқи мамлакатларида тижорат банклари томонидан анъанавий кредитлашдан ташқари бир қанча муқобил молиялаштириш манбалари ҳам мавжуд.

Ўзбекистон ва Хитой туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Бугун, 26-апрел куни Тошкент шаҳрида жойлашган “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти мактаб бассейнида вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди.

Энди Душанбе ҳам катта турнирларни қабул қилади

Осиё чемпионатидан қайтиб келган дзюдо бўйича терма жамоамиз энди Душанбе "Катта Дубулға" турнири учун тайёргарликка эътибор қаратади. Бу йилдан илк бор Тожикистон пойтахтида ҳам "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўтказилади.

Олимпия ўйинлари чоғида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Францияда 2024-йилги Олимпия ўйинларида теракт тайёрлашда гумон қилинган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди. BFMTV телеканали хабарига кўра, Париж аксилтеррор прокуратураси 23-апрель куни терговни бошлаган.

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади

“Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг қидирувда бўлган шахслар билан Туркияда «суҳбатлашгани» айтилди — видео

Бош прокуратура мазкур хабарни рад этиб, ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бош прокурорнинг ҳозирда қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ёш болалар орасида 40 даражагача иситма чиқиб, шифохонага мурожаатлар кўпайгани айтилди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтда ёш болалар орасида тана ҳарорати кўтарилиб, томоқ оғриғи кўпайгани, натижада болалар шифохонасига мурожаатлар сони ортгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси хорижга сайёҳат қилиш имконига эга?

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган. Сафарга чиққан юртдошларимизнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича: 0-18 ёш — 110,4 минг нафар; 19-30 ёш — 148,8 минг нафар; 31-55 ёш — 425 минг нафар; 56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.

Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларига бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) Аҳоли истеъмолчилари: «Зарқурғон», «Фидокор», «Навбаҳор», «Катта Навбаҳор», С-мавзе, «Кўтарма», «Наққошлик», «Ботирма», «Мевазор», «2-Қатортол», «Яккабоғ», «Қазирабод», «Тирсакобод», «Меҳрижон», «Катта Хирмонтепа» МФЙларидаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон.

Ўзбекистон АҚШ Савдо вакиллигининг “қора рўйхати”дан чиқди

Мамлакат интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Санъат ва технологияни ўзида уйғунлаштирган замонавий муҳандислар Самарқандда етишмоқда

Жаҳон стандартлари асосида юқори малакали муҳандис кадрларни тайёрлашни ўз олдига вазифа қилиб қўйган Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) таркибида хорижий институтлар ва марказлар фаолият юргизмоқда. Улардан бири Корея технологияси ва маданияти институти (KITC) бўлиб, ташкил этилганлигига бир йил тўлди.

Тошкентнинг тўртта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ чекланади. Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Ўтган давр мобайнида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, давлат органларининг ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини кучайтириш, вакиллик органларининг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилди. Хусусан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан халқ депутатлари Кенгашларининг назорат функцияларини кенгайтириш мақсадида уларга қирқдан ортиқ қўшимча ваколатлар берилди.

Жанубий Корея олимлари 15 дақиқада сунъий олмос яратишди

Жанубий Корея олимлари сунъий олмосни бир неча дақиқада ўстиришга ёрдам берадиган техникани ишлаб чиқди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Бухорода қадимий тангаларни чет элга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг «Бухоро аэропорти» чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.

Ўзбек ёзувчи ва шоири “Озарбайжон дўсти” Олтин ордени билан мукофотланди

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади.

Тошкентда ўтказиладиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасида 11 та давлат иштирок этади

Тошкентда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги босқичи бошланди. Жаҳон кубогига саралаш вазифасини ўтаб берадиган мазкур турнирга 11 мамлакатдан иштирокчилар ташриф буюрган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.