Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи энг олис ва оғир ҳудудларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда. Дастурга мувоффиқ жойларда танлаб олинган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, кўмакка муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жойларда соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган. Мазкур режаларни сифатли ва тезкор амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди.
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муносабат билдирди. Жорий йилнинг 27 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллари директорларига маълумотлар лўнда ва аниқ ҳамда ўзбек тилида кирил алифбосида тўлдириши кераклиги тўғрисида айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
24-29 март кунлари Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида халқаро "Great Silk Way-2024" турнири бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз ҳам иштирок этишди.
Бугун Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлигида ўтадиган «Катта Дубулға» турнири старт олади. Одатдагидек, дастлабки кун енгил вазн тоифасидаги спортчилар татамида куч синашишади.
29 март тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. DAZN томонидан ўтказилаётган ушбу оқшомнинг иккинчи асосий жангида супер енгил вазн тоифасида IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуэртасга қарши рингга чиқди.
Тошкентда кечган футбол ўйинида мухлислар тартибни бузиб, майдонга югуриб чиқишди. ОФК ҳам Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортган.
Бунга таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Янгиҳаёт, Сергели, Бектемир, Олмазор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
29 ёшли йигитнинг бундай ҳолатни содир қилганлиги сабаби маълум қилинди. «Миллар» дастурининг хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қабристонлардан бирида содир бўлган.
28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижаси ўрганилди. 2017-йилдан буён Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ва бунинг учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган 23 та йирик чора-тадбирлар амалга оширилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Болтиқбўйи мамлакатлари (Литва, Латвия, Эстония) мисолида ер ислоҳотларини ўтказиш бўйича хориж тажрибасини ўрганди. Литва, Латвия ва Эстонияда ер ислоҳотларидан кўзланган умумий мақсад хусусий мулкчиликка асосланган ерга эгалик қилиш тузилмасини тиклаш эди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда норасмий бандликнинг ўзгариш тенденциялари таҳлил қилинди. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг сўнгги ҳисоботига кўра, бугун норасмий иқтисодиётда 2 миллиард одам ишламоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат ташкилотларининг коррупция билан курашиш бўйича рейтинги баҳоланди. Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилган 2023 йилги натижалар эълон қилинди. Натижаларга кўра 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди. Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмаганлиги, жумладан фаолиятида коррупциявий хавф-хатарлар аниқланмаганлиги, ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва харидлар жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва аниқлаш билан боғлиқ чоралар амалга оширилмаганлиги, коррупция ҳақида хабар бериш бўйича алоқа каналларининг йўлга қўйилмаганлиги, ушбу йўналишдаги ҳужжатлар ижро этилмаганлиги, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлди. Масалан, Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида “қониқарсиз” баҳоланди.
8 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Сирдарёда моддий жиҳатдан қийналгани учун фарзандларини сотаётган ота-она ушланди. Маълум қилинишича, эркак ва аёл ўзаро танишиб Гулистон шаҳрида шаръий никоҳ асосида яшаб келган.
Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А.
Унга нисбатан жиноят иши очилди ва судялик ваколати тўхтатилди. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани судясига жиноят иши очилди.
28-март муҳим сана – Ўзбекистон хоккей Федерациясининг туғилган кунидир. 2018-йилнинг айнан шу куни ЎХФ рўйхатга олинди, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда хоккейни ривожлантиришдир.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда AsadAlgo номи билан танилган марҳум блогернинг укаси ўзига ўзи тан жароҳати етказаётгани ҳақида видео тарқалди.
Doʻkonlar uchun dastur– Optimo, hisob-kitob va zaxiralarni nazorat qilishda yordam beradigan savdoni boshqarish dasturidir. U doʻkonning dasturiy taʼminotiga doir muhim maʼlumotlarni taqdim etadi. Doʻkonni avtomatlashtiruvchi dasturfunksionalligi va soddaligi tufayli savdo ishini ancha yengillashtiradi va daromadni oshirishga xizmat qiladi.
Наврўз умумхалқ байрами бу йил Самарқанд шаҳрида ҳар йилдагига қараганда кенг қамровли ва катта тантана билан ўтказилди, десак хато бўлмайди. Наврўз тадбирлари кейинги йиллардаги анъанага биноан шаҳардаги Алишер Навоий номли истироҳат боғи ва шу ном билан аталувчи кўча ҳамда “Мўъжиза” амфитеатрида ташкил этилди.
Суперенгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев эртага тонгда фаолиятидаги 25-жангини ўтказади. Панамалик Хуан Хуертасга қарши кечадиган жанг Ўзбекистон ҳудудида "SPORT" телеканали томонидан трансляция қилинади.
Бизнинг вақт билан эртага тонгда АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. DAZN томонидан ўтказилаётган ушбу оқшомнинг иккинчи асосий жангида суперенгил вазн тоифасида IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев Хуан Хуертасга қарши рингга чиқади.
ТошИЭМ иссиқлик станциясига (М-5,8) уланган жойларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. 29 март куни иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳридаги қуйидаги ҳудудларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади: • Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари; • Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари; • М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.
“Great Silk Way-2024” халқаро турнири доирасида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Мусобақанинг сўнги босқичига 11 нафар боксчимиз 8 та вазнда етиб келдилар.
Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ФВБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборгани акс этган видео тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.