Спорт арбитраж суди 29 январь куни россиялик фигурали учувчи Камила Валиеванинг допинг иши бўйича қарор чиқаради. Бу иш бўйича суд мажлислари 2023-йилнинг ноябрида якунланганди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд АҚШ долларига тенг.
Статистика агентлиги 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларини рақамларда эълон қилди. Аҳоли сони – 36,8 млн киши Аёллар сони – 18,3 млн киши Эркаклар сони – 18,5 млн киши Шаҳарда яшовчилар – 18,8 млн киши Қишлоқда яшовчилар – 18 млн киши Никоҳлар сони – 283,8 мингта Никоҳдан ажралишлар сони – 49,2 мингта Умумий миграция Кўчиб келган – 218,8 минг киши Кўчиб кетган – 233,2 минг киши Шундан ташқи миграция: Кўчиб келган – 2,9 минг киши Кўчиб кетган – 17,3 минг киши.
Жастин Гэйджи Ислом Махачев ҳақида гапирди. “UFC'да кейин нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз.
Бугун WТA рейтингида 15-рақамли хитойлик теннисчи Чжэн Циньвэнь (Australian Open турнирида 12-ракетка) ва дунёнинг иккинчи ракеткаси Aрина Соболенко ўртасида Aвстралия очиқ чемпионати – 2024 турнирининг яккалик баҳсларидаги финал учрашуви бўлиб ўтади. Белоруссиялик теннисчи турнирда иккинчи рақам остида сараланган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Нидерландиянинг (қароргоҳи Остона шаҳрида) янги элчиси Нико Схемерсдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. «Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Нидерландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Нико Схемерс билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади. — Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;— Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;— Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сиёсатининг бугунги йўналишлари ва Ўзбекистондаги вазиятни таҳлил қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси — UNCTAD маълумотларига кўра, 2022-йилда кўплаб мамлакатлар инвестиция сиёсати чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўз фаолиятини кучайтирган.
Чилонзордаги хонадонда 2010 йилда бир аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Жиноятчи ўша вақтда Россияга қочиб кетган эди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Буюк Британия Жамоатлар палатаси Спикери Линдсли Хойл билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон ва Буюк Британия муносабатларининг кенг доираси хусусан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент Администрацияси Ижроия аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати сектори мудири Саида Мирзиёева ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова, “Оға Хон” жамғармасининг маданият бўйича Катта маслаҳатчиси Франческо Бандарин ҳамда “Wilmotte & Associés” архитектура бюросининг Бошқарувчи директори Борина Андрю билан учрашди. Унда яқин вақт ичида Самарқанд шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган “Буюк ипак йўли” музейининг лойиҳаси тақдимоти намойиш этилган.
Португалиянинг Одивелаш шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин медал билан бошлади.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 11-тур баҳслари ўтказилди.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда хитойлик аёл Жу Венжунга қарши оқ доналарда ўйнади.
-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Диёра Келдиёрава Португалия Гран-присининг кумуш медалини нақд қилиб, финал баҳсига ё’лланмани қўлга киритди. Таъкидлаш керак, бунга қадар Келдиёрова саралаш баҳсида Шрадха Чопаде (Ҳиндистон), нимчорак финалда Aнника Верфел (Германия) каби рақибларини мағлуб этди.
Италиянинг “Наполи” футбол клуби Янник Синнерни Aвстралия Очиқ чемпионати ярим финалида Новак Жокович устидан қозонилган шов-шувли ғалабаси билан табриклади. "Табриклайман, Янник", - дейилади "Наполи" матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда эълон қилган хабарда.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йилги илк мавсуми 1 февраль кунидан старт берилади.
Дунёнинг учинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Мелбурнда бўлиб ўтаётган Australian Open 2024 турнирининг финалига йўл олди. Мусобақанинг ярим финалида россиялик спортчи Aлександр Зверевни (ATP рейтингида олтинчи) мағлуб этди.
Бокс афсонаси Майк Тайсон Фёдор Емеляненко билан жанг қилмайди. Бу ҳақида Тайсоннинг вакиллари сўзларига таяниб, журналист Чисанга Малата хабар бермоқда.
Даниил Медведев Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалида Александр Зверевни мағлуб этди. Россиялик теннисчи дастлабки икки сетда мағлуб бўлди, аммо якунда ғалабани илиб кетди – 5:7, 3:6, 7:6, 7:6, 6:3. Учрашув 4 соат 21 дақиқа давом этди.
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал шартномаси (UN Global Compact) – халқаро ишбилармонлар ҳамжамияти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб барқарор ривожланиш соҳасидаги йирик ташаббус деб тан олинган ҳамда барча аъзо компанияларни барқарор ва ижтимоий масъулиятли фаолият юритишга ундаши билан аҳамиятлидир.
Хусусий аэродром қурилишини жорий йилнинг иккинчи ярмида бошлаш режалаштирилган. Хитойда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида Марказий Осиёдаги ягона хусусий аэродром қуриш бўйича шартнома имзоланди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида миллий қадриятларимиздан бири бўлган бағрикенглик ва иқтисодий фаровонлик ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди. Халқимиз ўз тарихи мобайнида бағрикенгликнинг энг яхши намуналарини кўрсатиб келган ва маърифатга асосланувчи ушбу олий қадрият халқимиз турмуш тарзининг ажралмас бир қисмига айланган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларнинг январь-ноябрь ойларида онлайн аукционга ижара ва мулк ҳуқуқи асосида чиқарилган ерларнинг туманлар кесимидаги ҳолатини таҳлил қилди. Мулк ҳуқуқи асосида энг кўп аукцион савдосига чиқарилган ер участкалари қўйилган лотлар сони Олтиариқ (1 675 та), Бешариқ (652 та), Ҳазорасп (609 та), Қўшкўпир (525 та), Тупроққалъа (525 та) туманларига тўғри келган.
Бугун Ўзбекистон вилоятлари совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Куннинг биринчи ярмида қор ёғиши кузатилади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси учун Жанубий Кореяда ўтаётган IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги иштироки ниҳоясига етди. Мусобақада тоғ чанғичиларимиз Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режепова супергигант, комбинация, гигант слалом ва слалом дастурларида иштирок этишди.
Пекин шаҳрида ўтказилган музокаралар натижасига кўра ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим келишувнинг якуний матни бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, келишув баёни имзоланди. Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозирда парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпаниялар сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон пойтахтига келди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.
2023 йилда транзит 154 минг тонна бўлган бўлса, бу йил 550 минг тоннагача оширилиши режалаштирилмоқда. 2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунига кўра, барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 15,2 фоиз ёки 1 475,4 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган. Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.
Бугун Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси старт олади. Дунёнинг 90 мамлакатидан 624 нафар спортчи иштирокида кечадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашиши ҳақида маълум қилган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.