Ўзбекистоннинг тўртта аэропортида “Tax Free” тизими жорий этилди

2024 йилнинг бошида Навоий, Қарши, Нукус ва Термиз аэропортларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий этилган «Tax Free» хизматининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва улар ўз фаолиятини бошлади. «Tax Free» тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади.

Тошкентнинг икки туманида иссиқ сувдан кўмир зарралари оқди. Расмийлар сабабини тушунтирди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлди.  «Veolia Energy Tashkent» ҳолатга тушунтириш берди.  Маълум қилинишича, 2024 йил 3-4 январь кунлари Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК ҳудудий бошқармаларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси ҳудудида жойлашган истеъмолчилардан иссиқ сувда лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги юзасидан шикоятлар келиб туша бошлади.

Халқаро шахмат федерацияси дунёнинг энг кучли 100 гроссмейстерлари рейтингини янгилади

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) дунёнинг энг кучли 100 шахматчилари рейтингини эълон қилди.Ундан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстерлар ўрин олди:22 (24).

Тошкентда ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади

Яккасарой туманида декабрь ойи бошида олиб борилган ободонлаштириш ишлари пайтида шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти таклифи билан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасига ўзгарувчан маълумот таблоси ўрнатди. Улар одатда фуқароларни йўл ҳаракатидаги вазият, тезлик чегаралари ва бошқалар ҳақида хабардор қилиш учун йўлнинг юқори қисмига жойлаштирилади.

2023 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар эълон қилинди

2023 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

2023 йили энг ўғил ва қиз чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилди?

Йил давомида таваллуд топган 1 млн нафар ўғил ва қизларга қўйилган исмлар ҳақида маълумот берилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, 2023 йил давомида ўғил фарзандларга энг кўп Муҳаммадали ва қиз фарзандларга Солиҳа деб исм қўйилган.

ДХХ фуқарони $14 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган вазирлик ходимини қўлга олди

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. ДХХ хабарига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, АҚШга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Қорақалпоғистон ва Бухорода сув нархи ошяпти

Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар амалда қўлланилади. Демак, Қорақалпоғистонда нархлар қуйидагича: ичимлик суви: аҳоли учун – 1 м3 2900 (ҳозир 1850) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); Оқова сув: аҳоли учун – 1 м3 1400 (ҳозир 1100) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан).

Ёшга доир пенсия тайинлаш учун онлайн хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқиш учун «Пенсия» дастурий мажмуасига юбориладиган анкетани тўлдиришингиз керак.

Ёшга доир пенсия тайинлаш учун онлайн хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

ЯИДХП веб-сайтида пенсия олиш учун ариза тўлдириш учун янги бепул хизмат ишга туширилди. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин.

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И.

Фарғонада йўл ўртасида овқатланиб, "томоша" кўрсатган эркак жазоланди — видео

Вилоят ИИБ ушуб шахсни қўлга олди. У қилмишидан пушаймонлигини билдирди.

2024 йилда 50 дан ортиқ мамлакатда сайловлар бўлиб ўтади

2024 йилда дунё аҳолисининг деярли ярми сайловга боради – 50 дан ортиқ мамлакатда президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошмоқда

"Афросиёб", "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга ошади. Жорий йил 20 январдан "Афросиёб" тезюрар электропоездлари, ҳамда "Шарқ", «Насаф» ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга оширилади.

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудудларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 5 январь куни қуйидаги ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Тошкентдаги бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилади

Натижада тадбиркорлар савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ойга озод қилинади. Озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда.

Наманганда 17 ёшли қизнинг кўчада эр керак дея юришига расмий изоҳ берилди — видео

Мазкур видео интернетда кенг тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.

Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензинидан воз кечади

Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Расман: Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги вазир тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати. Бир оз аввал, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилган эди.

“Умра” зиёратчиларига шароит яратиб бермаган тадбиркорга қонуний чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда “GULBAKHOR AIRWAYS” томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилаётганлиги, зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилганлиги  маълум қилинди.

Бухорода ФАО кўмагида янги ГИС лабораторияси очилди

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги географик ахборот тизимлари (GIS) лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги GIS лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер, маълумотлар маркази, плоттер билан жиҳозланган.

Теннис. Надаль яна ғалаба қозонди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Брисбен (Австралия)даги турнирнинг 1/8 финалида австралиялик Жейсон Кублерни мағлуб этди - 6:1, 6:2. Ўйин 1 соат 21 дақиқа давом этди. 37 ёшли испаниялик теннисга қайтганидан кейин кетма-кет иккинчи ғалабага эришди.

Бокс. Пакьяо Мейвезер билан иккинчи жангини эълон қилди

Олти вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик Менни Пакьяо америкалик Флойд Мейвезерга қарши иккинчи жангини эълон қилди. Пакьяонинг айтишича, жанг Японияда ташкиллаштирилади.

Асилбек Худаяров соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.

“Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди" — Шавкат Мирзиёев

2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Бугун, 4 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

UFC. Чендлер Конор билан жангга тайёргарликни бошлади

Америкалик Майкл Чандлер (23-8, 11 нокаут) Конор Макгрегор (22-6, 19 нокаут) билан жангга тайёрлана бошлади. Бу ҳақда 37 ёшли жангчининг ўзи ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Сувдан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ректор тайинланди.  Рашид Машарипович Маткаримов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори лавозимига тайинланди.  Тайинловга қадар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Апрелдан бошлаб газланган ёки энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади

2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.

Расман апрелдан бошлаб газланган ёки энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади

Газланган ичимликларнинг бир литри учун 500 сўм, энергетик ичимликларга эса тўрт баравар қимматроқ акциз солиғи қўлланилади. 2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.