«Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш вазифаси ҳеч қаерга йўқолмади» — президент матбуот котиби

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.

Ўзбекистонга 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчилари дарс бериш учун келди

АҚШ элчихонаси 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси шу ҳафтада маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчи ва талабаларга бевосита дарс бериш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди.

Табиат ва тарихнинг ажойиб уйғунлиги, паҳлавонлар диёри – Айдин

Мўътадил иқлим шароити ва унумдор ерлари билан “маданиятлар водийси” деб аталган Буюк Мендерес ҳавзаси тарихнинг ҳар бир даврида жадал маданий тараққиётга гувоҳ бўлган. Айдиннинг бу маданий жараёнда муҳим ўрни бор.

Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.

Тошкентда бир кунда 3 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда

Ўтган йили бу кўрсаткич 2 тонна эди. Шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаев шаҳарда ахлатга ташланаётган нон маҳсулотларининг ҳажми ҳақида маълумот берди.

Самарқандда талабларга жавоб бермайдиган деярли 5 тонна гўшт аниқланди

Товуқ гўштларини ортиб, олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатиб қолинди. Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" постида Isuzu юк машинаси тўхтатилиб, текширилган.

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.Президентнинг тегишли қарори билан соғлиқни сақлаш вазирига 3 нафар янги ўринбосар тайинланди.

Наманганда келинга бурқа кийдириб, ўзи эса арабча либосда тўй ўтказган куёв жазоланди — видео

Тўйдан сўнг йигит ИИБга чақирилган ва бу иши ноқонуний экани тушунтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда куёв араб миллатига мос бўлган либосда келин эса бурқада кийинган холда тўй ўтказишгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган тадбиркорлар жавобгарликка тортилмайди

Ушбу тартиб қонун ҳужжатларини биринчи марта бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилади. 2024 йил 1 январдан бошлаб биринчи марта жиноят содир этган шахс давлатга солиқ ва йиғимлар, шу жумладан пеня ва бошқа молиявий санкциялар шаклида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Боксчиларимиз Доғистондаги халқаро турнирга жўнаб кетишди

Бугун Россия Федерацияси Доғистон Республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" старт олади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Йўлларда қурилаётган барча "пешеход"лар светофор билан жиҳозланади

Ушбу тартиб янги йилдан кучга киради. 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланди.

Ўзбекистондаги камида 3 та тижорат банкларида Ислом молияси мезонлари жорий этилади

Ўзбекистонда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича Президентнинг қарори имзоланди.  Қарор билан қуйидагилар белгиланди: Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш; Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4  та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш; Судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий қилиш; Банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш.

Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади

Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади. Унинг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.

"Навоий" КМК олтин қазиб олиш бўйича дунё рейтингида етакчи ўрин эгаллади

2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ-10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхати эълон қилинди. Канаданинг Kitco халқаро таҳлилий маркази 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ-10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.

Қорақалпоғистонда 1000 дан ортиқ тувалоқ қуши табиатга қўйиб юборилди

Келтирилишича, мазкур қуш Ўзбекистон ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган. Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан 1002 та йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги "Борса-келмас" ва "Жаслиқ" ҳудудларига қўйиб юборилган.

ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади

2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади; хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун; тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш йўлга қўйилади.

Туркиянинг бой пишлоқчилик саноати ташриф буюрувчиларни ҳайратга солмоқда

Турк ошхонаси ўзининг бой хилма-хиллиги, тенгсиз лаззатлари ва турли минтақаларда ишлаб чиқарилган турли хилдаги пишлоқлари билан ажралиб туради. Ҳар бир минтақада ўзгарувчан иқлим шароити туфайли сут ва пишлоқлар турли хил таъм ва ҳидга эга.

Россия Катта театрида лазгига бағишланган балет премераси бўлиб ўтди

Ўзбек миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм даги каналига ёзиб қолдирди.

Оғир атлетика. Тоштемиров жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Терма жамоамиз Саудия мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида дастлабки медалини қўлга киритди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Тоштемиров Муҳаммадқодир даст кўтариш машқида 164кг билан олтин медални қўлга киритди.

Самарқандда олимлар помидорнинг ҳосилдор бўлган янги навини яратишди

Янги навнинг ҳосилдорлиги оддий помидор навлариникидан тўрт баробар юқори – гектарига 150-200 тоннагача. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан помидорнинг маҳаллий "Мустақиллик- 28" янги нави яратилди.

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида илк медалини қўлга киритди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида 164 кг натижа билан олтин медални нақд қилди.

Марказий банк 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

Улар устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги сабаб тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди. Марказий банк Матбуот хизмати хабарига кўра, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди.

Чангли об-ҳавода нима қилиш керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чанли об-ҳавода нима қилиш кераклиги борасида кўрсатмалар берди. Мамлакат ҳудудларида чанг бўрони кўтарилиши кузатилмоқда.

Президент Британиянинг Cross Works компаниясига тегишли Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади (+фото)

Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак.

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ

Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.Ўзбекистон Қорабоғда 9 сентябрда бўлиб ўтган деб аталмиш президентлик сайловларини тан олмайди, дея баёнот бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

"Ўзтемирйўлйўловчи" яқин кунларда йўловчи поездлари қатнови тўхтатилиши ҳақида хабар берди

Ушбу поездларга сотиб олинган чипталар пуллари йўловчиларга қайтарилади. Жорий йилнинг 13-14-15 сентябрь кунлари техник сабабларга кўра йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати.

Кейинги йил аҳоли учун "свет" нархини ошириш бўйича таклиф киритиш режалаштирилмоқда

Энергетика вазири табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш ҳолати бўйича изоҳ берди. Аҳоли учун электр энергияси тарифларини ошириш ҳамда табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш 2024 йилнинг май ойига режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 8 ойда 600 мингдан зиёд туғилиш қайд этилди

Бу давр мобайнида кўпроқ ўғил бола чақалоқлар дунёга келган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда 627 196 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Тошкентнинг 6 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Ҳудудлардаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон делегацияси президент ташрифи олдидан АҚШда бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва бошқа расмийлар АҚШга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи охирида АҚШга бориши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.