Шавкат Мирзиёев Миланда Ломбардия губернатори билан учрашиб, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, Самарқандда инвестицион форум ўтказиш ва ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.
Остона халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичга ўтганини қайд этди. Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги каби муаммоларни санаб, ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди.
Эндиликда уларни Ёшлар ишлари агентлигидан сўнг ФВВ тақдирлаган. Жорий йилнинг 1 июнь куни Самарқандда мактабнинг 4 нафар 11-синф ўқувчилари 4-қават деразасидан тушиб кетган ёш қизалоқни қутқариб қолган.
Умида Омонова 5−12 июнь кунлари Батуми (Грузия) шаҳрида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-При мусобақаси старт олади. Турнирнинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашитов ҳамда жаҳон чемпионатларининг уч карра совриндори Никита Рафалович иштирок этишади.
Кападокия, мўъжизакор табиий гўзаллиги ва тарихий объектлари билан сайёҳларни ўзига тортадиган Туркиянинг энг жозибали минтақаларидан биридир. Бу “эртаклар шаҳри” ўзининг ғорда жойлашган меҳмонхоналари, ранг-баранг ҳаво шарлари, минг йиллик узумчилик ва кулолчилик мерослари билан ҳар мавсумда ўзига хос тажрибаларни тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашди. Томонлар 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилнинг биринчи чорагида савдо шериклари бўлган мамлакатларнинг валюталари курси ўзгариши Ўзбекистоннинг ташқи рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатганини баҳолади. Рақобатбардошлик – бу товарларнинг ташқи савдо шериклари товарлари билан таққослангандаги жозибадорлик даражаси.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги ўтказилаётган нуфузли «Norway Chess» турнири якунланишига бир тур қолди. Кеча спортчилар 8-тур баҳсларини ўтказишди.
Ўзбекистон президенти ва Италия Вазирлар Кенгаши раиси Римда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди.
Маълумотларга кўра, марҳум 24 ёш бўлган. Воқеадан сўнг, шаҳардаги пляжлар ёпилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.Римдаги Квиринал саройида 8 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари бўлиб ўтди.
Бугун, 8 июнь куни Астана шаҳрида Осиё-Океания самбо уюшмасининг навбатдаги Конгресси ташкил этилди.Унда ташкилотга аъзо миллий федерация ва ассоциация вакиллари иштирок этишди.
Судланувчи йигит қизга шилқимлик қилаётган вақтда қизнинг қариндоши кўриб қолган ва ИИБга ариза берган. Тошкентда 19 ёшли йигитнинг вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани бўйича иш судда кўриб чиқилди.
Хабарингиз бор, 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида тарихда илк бор катталар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилди. Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз аъзолари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Дунёга келган чақалоқларнинг энг кўпи ўғил болаларни ташкил этган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 361 735 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шу ҳафта ичида уч марта электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:30 ларда 1979 йилда туғилган ҳайдовчи «7-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги автобусни Учтепа тумани “Гулистон” кўчаси орқали “Мухлиса” ва “Аҳмад” бекати оралиғида бошқариб бораётган вақтда йўл четидаги Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолда машинани бирдан ҳайдаб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб юборган.
Электр энергиясида юзага келган авария пойтахтда қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Ўтган ой президент йиғилишда иссиқ кунларда электр энергиясида муаммо юзага келиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.
Бир эркак мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, дарахтларни кесган. Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 171-умумтаълим мактаби ҳудудидаги дарахтлар кесилганлиги ҳақида хабар бергандик.
Юқори кучланишли электр тармоғида юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди. Юқори кучланишли электр тармоғида кутилмаганда юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди.
Шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 171-умумтаълим мактабидаги дарахтлар кесилганлиги ҳақида фотосурат эълон қилинди.
У болаларнинг ухламаганлиги сабабли бу ҳаракатни содир қилган. Аввалроқ, боғчадаги амалиётчи талаба болаларнинг ухламаганлиги учун оёқларига игна тиққани ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Амалий тавсиялар орасида кўпроқ суюқликдан фойдаланиш, тўғридан-тўғри қуёш нурларидан қочиш ва бошқалар мавжуд. Аномал иссиқ об-ҳавода инсонлар ёз чилласини қандай ўтказиш керак?
Бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига вилоят ҳокими янги хонадон калитини топширди. Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалолов билан учрашув ўтказилди.
Ҳозирда махсус тезкор бригада томонидан подстанциядаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. "Қўқон" подстанциясида 35 кВли юқори кучланишли кабель тармоғининг шикастланиши натижасида фавқулодда авария ҳолатида электр энергиясидан узилиш содир бўлди.
ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.Президентнинг 31 майдаги муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматига ваколатли орган сифатида қатор вазифалар юклатилди.
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроқўми Халқаро бокс ассоциациясининг (IBА) мақомини бекор қилишга чақирди.Ушбу масала бўйича якуний қарор ХОҚнинг 22 июндаги сессиясида эълон қилинади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Хидирназар Аллақулов “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” номли янги партия тузиш учун имзо тўплаш жараёнида низо пайдо бўлган. Шундан сўнг, ходимлар билан келишмовчилик юзага келган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.