У 1 синф невара жиянини уйига олиб кириб, кийимларини ечиб зўрлаган. Эркак болани ўлдириш билан қўрқитган.
Гўшт Қашқадарёдан олиб келинаётганда, Жиззахда тўхтатиб қолинган. Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 3 июнига ўтар кечаси Ғаллаорол тумани ҳудудидаги ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида шубҳали ҳаракатланиб келаётган Cobalt тўхтатилиб, текширилган.
Ёшлар ишлари агентлиги йигитларга совғалар берди. Аввалроқ, Самарқандда 4-қават деразасидан тушиб кетган ёш қизалоқ 4 нафар 11-синф ўқувчилари томонидан қутқариб қолингани ҳақида хабар бергандик. Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Садуллаевнинг Telegram-каналида ёзишича, йигитлар агентлик томонидан тақдирланган. “Қаҳрамонлик кўрсатган укаларимизга жамоамиз номидан 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб берадиган бўлдик”, — деб ёзади Алишер Садуллаев.
21 ёшли ҳайдовчи Nexia-2'да велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли аёлни уриб юборган. Фарғонада Nexia-2 ҳайдовчиси чет эл фуқаросини уриб юборди.
4 июнь куни Жанубий Кореянинг Ечхон шаҳрида старт олган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг энг кучли ёш атлетлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – “Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (“Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Режадан ташқари қўнишга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлган. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Наманган йўналиши бўйича HY-9620 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди.
Ёнғинга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган. ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.
Анталия – болалар кўнгилочар майдони Бугунги кунда Анталия фарзандларингиз билан қизиқарли саёҳат ва биринчи даражадаги таътил учун Туркиядаги энг мақбул дам олиш маскани ҳисобланади. Шаҳардаги қулай ва ривожланган инфратузилма ҳамда Анталиянинг тенгсиз қумли ва тошли пляжлари “Мовий байроқ” белгисига эга.
Қиз дераза панжарасидан пастга қулаган. Пастда уч нафар йигит қизни қўллари билан тутиб олишган.
Мазкур алифбода кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган коррупцияга оид 25 та атамага изоҳ берилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабарига кўра, Аксилкоррупция алифбоси Ўзбекистонда илк бор яратилган.
Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида Яккабоғ тумани Татар тоғларида тахминан VIII — IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.
Ота вояга етмаган қизини бир йил давомида муттасил ҳақоратлаб, калтаклаб келган. Аввалроқ, Қашқадарёнинг Косон туманида ота ўз қизини аёвсиз калтаклагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида бугун 7-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов АҚШлик спортчи Со Уэслига қарши қора доналарда ўйнади.
Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари бир кун электр таъминотидан узилади. Эртага, 7 июнь куни соат 07:00 дан 8 июнь соат 08:00 га қадар Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида қуввати 6300 кВА бўлган куч трансформаторининг қувватини 10000 кВА қувватга алмаштириш ишлари олиб борилади.
ЙТҲ натижасида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
52 ёшли эркак ўзининг тарбиясида бўлган 13 ёшли қизни номусига теккан. Иш судда кўрилди.
Айни вақтда мотогуруҳ ходимларига германиялик мутахассислар томонидан амалиёт дарслари ўтилмоқда. Тошкент шаҳар ЙПХ ходимларига Германиядан келтирилган янги русумдаги мотоциклларни бошқариш ва улардан тўғри фойдаланиш ўргатилмоқда.
2 туп чинор дарахтлари кесилиши сабаб ўсимлик дунёсига 190 млн сўмдан кўп зарар келтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда дарахтлар кесилиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.
Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилди.
Агар фуқаро вояга етмаган даврида жиноят қилиб, жазосини ўтаб чиққан бўлса, судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, унинг оқибатлари келгуси ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ўз ҳаётини янгитдан бошлаши учун имконият берилишини таъминлаш мақсадида вояга етгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. Matchroom компанияси Марлон Тапалесдан учралган мағлубиятдан сўнг реванш сўраб, WBA ташкилотига мурожаат йўллаган.
Самарқанд шаҳрида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакилларини рўйхатга олди, шунингдек, президентликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказди.6 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Президентнинг махсус вакили Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади. “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Қозоғистон ўзбекистонлик мўйна ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга 3 фоизли кредит ва саноат зоналаридаги ерларни беради. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмасида икки давлат делегациялари ва тадбиркорларининг учрашувида маълум бўлди.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида кеча 6-тур баҳслари ўтказилди.Унда Нодирбек Абдусатторов мусобақа пешқадами бўлиб турган Фабиано Каруанага қарши оқ доналарда ўйнади.
Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларида 6 июнь куни кун бўйи табиий газ вақтича йўқ бўлади. Тошкентнинг Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларидаги айрим ҳудудларда газ қувури ва қудуқларида таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.