Энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. ЎзАнинг хабар беришича, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида куннинг қоронғи қисмида келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаментининг маълум қилишича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ялпи ички маҳсулотни ошириш бўйича улкан вазифани қўйди.Иқтисодий ислоҳотлар жадал олиб борилмоқда. Иқтисодиётнинг турли тармоқлари ривожланмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга янги турдаги жавобгарлик ва санкцияларни қўллашдан озод этилади. Президент фармонига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади.
Рейслар ҳафтасига 4 маротаба мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган. Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпанияси Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.
Уларни қуриш жараёнида ҳам кўп қаватли, ҳам ерости автотураргоҳлар ташкил этиш мажбурий талабга айланади. “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 1,6 бараварга оширилиб, 90 мингга етказилади.
Вазифасига виждонан ёндашмаган, диний соҳа ходими мақомига муносиб бўлмаган 1 нафар вилоят бош имом-хатиби ўринбосари, 2 нафар туман бош имоми ва 1 нафар имом-хатиб ишдан олинди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла ҳазратлари бир нечта имом-хатиб ишдан олиб, айримларига ҳайфсан берди.
Чегирмалар 18 мартдан 22 мартгача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун амал қилади. Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнес-класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилди.
Сирдарё, Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятларида “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг хабарига кўра, Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан мамлакатга контрабанда йўли билан ўтказилган 4 кг 810 гр “опий” ва 42 кг 892 гр “гашиш” моддалари тўхтатиб қолинди.
Янги чеклов Тошкент, Нукус, шунингдек, вилоят ва туман марказларига тааллуқлидир. Илгари бутун мамлакат бўйлаб тезликни 70 дан 60 км/соатгача камайтириш таклиф қилинган эди.
2022-2026 йилларда Ўзбекистон таълим соҳасида касб-ҳунар таълими тизимини сифат жиҳатидан ошириш ва ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилган. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади. Унда рақобат, давлат божи ва тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.
Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчилари ўзаро йўловчи талашиб муштлашаётгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилган.
АҚШ Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё учун иқтисодий салбий таъсир кўрсатишини тушунади, шу боис уларни юмшатиш ва камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларини қилади, деди АҚШ давлат котиби. У МОда савдони диверсификация қилиш ва иш ўринлари яратиш учун $25 млн ажратилишини маълум қилди.
Аввалроқ, мактаб ўқувчи қизлари пулларни сочиб, ўзларининг буюмларини эрим олиб берган дея кўз-кўз қилиб видео олишгани ижтимоий тармоқда тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ХТБ Матбуот хизмати.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-оффнинг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамоамиз ярим финалда Қозоғистоннинг «Бейбарис» клуби билан тўқнаш келадиган бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Давлат раҳбари Бокуда бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги Америка делегацияси Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Тошкентда унинг «минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Илк парвоз шу йилнинг 26 март куни амалга оширилади. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режалаштирилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида вояга етмаган қизларни зўрлаган шахсларга жазони кучайтириш таклиф қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қалбаки 30 минг долларга эга бўлган шахс бу банкнотларни сотмоқчи бўлган. Прокуратура департаменти хабарига кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида фуқаро С.С.
Вилоятдаги Жисмоний тарбия ва спорт университетида абитуриентларнинг тўплаган балларига сохта ўзгартириш киритилган. Натижада, ҳақиқатда юқори балл тўплаганлар имтиҳондан йиқилган.
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 5 минг нафаргача фуқаро ахборот технологиялари йўналиши бўйича курсларда ўқиш учун таълим кредити олиши мумкин бўлади. Ҳукумат қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, таълим кредитлари БҲМнинг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахсларга ажратилади.
Норвегия бокс федерацияси Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилди. Бунга асосий фактор сифатида Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) Россия ва Беларусь боксчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилгани қайд этилган.
АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати декабрга қадар узайтирилди. АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Қўлга олинган шахс Миллий Гвардиянинг қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишлаган. ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия ходими ушланди.
Собиқ директор болани Тошкентда 3 марта даволатганини айтди. Аммо, боланинг отаси унинг қулоғи яхши эшитмаётгани ҳақида шикоят қилди.
ДХХ ва прокуратура ишни "ҳал қилиб бериш" учун $4 минг сўраган суд ходимини пора олаётган вақтида қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Атоқли маърифатпарвар, истеъдодли шоир ва педагог Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлда Тошкентда косиб оиласида дунёга келган ва эски мактабда таълим олган. У таржимаи ҳолида бу ҳақда шундай ёзган: «12 ёшимдан Ўқчи маҳалласидаги мадрасада дарс ўқий бошладим.
Болалар ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобилни бошқарган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди. Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан рейд ўтказилаётган вақтда туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси тўхтатилган.
20-28 февраль кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида миллионлаб ёшларнинг севимли мусобақасига айланиб улгурган «Ёш китобхон» танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Танлов якунида ҳудудий босқич ғолиблари 5 та шарт асосида кураш олиб боришди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.