Чет элда ўзбекистонлик йигит аёвсиз дўппослангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИВ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.

АҚШ кўмагида Жиззах яқинида зилзилаларни аниқловчи замонавий станция очилди

Янги станция АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми бўлиб, зилзилаларни аниқлашда фойдаланиладиган маълумотларни узатади. Жорий йил 3 май куни Жиззах шаҳри яқинидаги Қорасай қишлоғида Сан-Диегодаги Калифорния университети (UCSD) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз мониторинги маркази томонидан ўрнатилган янги замонавий сейсмик станциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилди

Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Эндиликда фуқаролар ҳар икки давлат чегарасидан паспорт кўрсатмасдан ўтишлари мумкин бўлади.

Сенат ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни маъқуллади

Сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни маъқуллади.Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

Чавандозларимиз Италиядаги халқаро мусобақада иштирокларини бошлашмоқда

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдураҳмон Абдуллаев ҳамда Феруз Абдуллаевлар Италиянинг Монтефалко шаҳрида ташкил этилаётган нуфузли турнирда қатнашишади. 7 майга қадар давом этадиган мусобақада спортчилар 130 – 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишларида ўзаро баҳс олиб боришади.

Наманганда 17 ёшли болалар масжид олдидаги эҳсон пулларини ўғирлаб кетишди

2006 йилда туғилган 4 нафар йигит эҳсон қутисини бузишган ва пулларни олиб кетишган. Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни Чуст туман "Садача" МФЙда жойлашган "Катта Боғ" жоме масжиди Имом хатиби туман ИИБга мурожаат қилган.

«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик хорижлик экспертлар билан муҳокама қилинди

Шу кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер ва йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш бўйича улкан тажрибага эга эксперт, менежер Вадим Ахмадиев пойтахтимизда бўлиб туришибди. Ташрифдан кўзланган мақсад 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишдир.

Бокс-2023. Бугун Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва яна икки спортчимиз рингга кўтарилади

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўртинчи кун жанглари ўтказилади. 4 май куни тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади:-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Оер Ибаррече (Испания) (14:55дан сўнг, Б ринг)-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Рабин Тапа (Непал) (18:00, А ринг)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Альберто Хименес (Мексика) (18:55 дан сўнг, А ринг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Данис Латипов (Баҳрайн) (20:10 дан сўнг, А ринг) Манба: stadion.uz

Президентлар Берлинда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини очиб берди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Жеймс Симон галереясида тайёргарлигига бир неча йил кетган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасини очиб берди.

Ўзбекистон президенти CLAAS, Knauf, Siemens Energy, Deutsche Bank ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашди

«Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев Берлинда.

Бокс-2023. Мужибилло Турсунов гамбиялик рақибига қарши жангда муддатидан аввал ғалаба қозонди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳслари 3 май, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.-60 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов гамбиялик Мерри Корга қарши рингга кўтарилди.

Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт Ўзбекистонга режалаштирилган ташриф ҳақида сўзлаб берди

Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт 4−6 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентга келиши арафасида у «Газета.uz»га ташрифидан кўзланган мақсадлар ва Франция-Ўзбекистон ҳамкорлиги туфайли икки мамлакат компаниялари учун очилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Шавкат Мирзиёев Берлинда Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Берлиндаги музокараларда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳалари, жумладан, ЕИнинг «Глобал дарвоза» ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Бокс-2023. Саиджамшид Жаъфаров қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. 71 кг. вазнда қатнашаётган Саиджамшид Жаъфаров Мозамбикдан ташриф буюрган Осорио Муханга билан жанг қилади.75 кг.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 4 поғона пастлади

Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 2022 йилги ўрнидан 4 поғона пастлаб, 137-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «қийин» босқичда қолмоқда.

Тошкент-2023. Қозоғистон илк йўқотишга учради

Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Мусобақада фаворитларидан бири ҳисобланган Қозоғистон терма жамоасининг 60 кг.

Ҳокимлар 2024 йилдан бошлаб маҳаллий кенгашларга раис бўлолмайди

Ҳокимларга маҳаллий кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида бу жараён 2024 йилдан, туман ва шаҳарларда эса 2026 йилдан бошланади.

Фарғонада ўқитувчи аёл ўқувчисининг онаси томонидан калтакланди — видео

Ўқитувчи ўқувчи қизга мактабга ота-онаси билан келишини айтган. Бундан онасининг жаҳли чиқиб, мактабга бостириб бориб, жанжал кўтарган.

Журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли Ўзбекистонни тарк этди

"Nemolchi" лойиҳаси асосчиси аноним шахсдан ўлим таҳдиди олганидан кейин бир неча ҳафтага бошқа давлатга учиб кетди. Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил "Nemolchi" лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли мамлакатни вақтинча тарк этишга мажбур бўлди.

Тадбиркорлардан ортиқча йиғилган пулларни ўз вақтида қайтармаганлик учун қамоқ жазоси таҳдид солиши мумкин

Сенаторлар тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқулладилар. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ноқонуний ўтказиш ёки олиб қўйиш, шунингдек ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳоллари мавжуд бўлиб, амалдаги қонун ҳужжатларида бундай ҳоллар учун жавобгарлик чоралари аниқ белгиланмаган.

БМТ Ўзбекистонга сувнинг ифлосланишига қарши курашда кўмаклашади

Ўзбекистонда радиоактив ва зарарли чиқиндихоналар кўпайиши башорат қилинмоқда. Ўзбекистон БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг радиоактив чиқиндихоналар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсияларини ўрганиб чиқди ва бу борада махсус ишчи гуруҳни ташкил қилди.

Тошкент шаҳрининг аҳолиси энг кўп бўлган туманлари айтилди

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси пойтахт аҳолиси бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди. Тошкент шаҳар Статистика бошқармасининг маълумотига кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига пойтахтда доимий аҳоли сони 2 978 200 нафарни ташкил этган бўлиб, шулардан 1 460 800 нафари эркаклар, 1 517 400 нафари аёллар.

Фарғонада Қирғизистонга олиб ўтувчи яширин туннель қазитган жиноий гуруҳ аъзоларига жазо тайинланди

128 метрли ушбу ер ости йўли Қирғизистондан телефон, тиббиёт буюмлари, Ўзбекистондан эса хорижий валютани ўтказишга хизмат қилган. Аввалроқ, Фарғонада “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ўтувчи яширин ер ости йўли қазитиб, у орқали ноқонуний тадбиркорларнинг товар-моддий бойликлари ва нақд хорижий пулларни ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинганди.

Жиззахда 3 нафар шахс юзлаб одамларни Green Card ютганлигига ишонтириб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштирди

Улардан бир нафари қамалди. Қолган икки нафари эса қидирувга берилган.

Қаршида "Жигули" ичидаги одам билан бирга ёниб кетди — видео

Марҳум 23 ёшли йигит экани айтилмоқда. Прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Мирзиёев Эрдоғанга президентлик сайловида муваффақият тилади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда унга бўлажак сайловда муваффақият тилади. Эрдоған ҳам Ўзбекистон раҳбарини умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Рус хоккейчиси: «Мен ичмайман, мен мусулмонман!»

ЦСКА хоккей клуби ҳимоячиси Ярослав Дибленко жамоасининг Гагарин кубогидаги ғалабасидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.Учрашув қаҳрамонларидан бири армиячилар ҳимоячиси Ярослав Дибленко бўлди.

Шавкат Мирзиёев Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президенти Берлинда Германия федерал канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди. Ташриф давомида турли соҳаларга оид 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.

Тошкент-2023. Мужибилло Турсунов ЖЧдаги иккинчи, Саиджамшид Жаъфаров биринчи жангини ўтказади

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилади. Унда икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.60 кг.

«Яхши тайёргарлик кўрилган, лекин плюрализм бўлмади». ЕХҲТ ДИИҲБ — референдум жараёни ҳақида

Ўзбекистонда референдумга пухта тайёргарлик кўрилган, бироқ кампанияда плюрализм бўлмади, дея маълум қилди ЕХҲТ ДИИҲБ мониторинг миссияси. Миссиянинг дастлабки ҳисоботида айтилишича, ОАВ сайловчиларга «холис, мувозанатли ва танқидий маълумот» етказиб бера олмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.