Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши шарт — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти ЖСТга аъзо бўлиш жараёнлари ва истиқболларига оид тақдимот билан танишди. Бугун, 14 апрель куни Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари ва истиқболларига оид тақдимот билан танишди.

Қашқадарёда "Тахтакарача" довонидан ўтаётган юк машинаси пастликка қулади

Ҳайдовчи ва унинг йўловчиси машина қулаётган вақтда ундан сакрашган. Юк машинаси бутунлай ёниб кетган.

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.

Муроджон Аҳмадалиев жамоаси Тапалес қарши жанг натижасидан норози ва реванш талаб қилади

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) ҳарaкат қиладиган Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) 9 апрель куни Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) мағлуб бўлиб, WBA ва IBF камарларини бой берди.Мазкур жангда ҳакамлар қарори кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Фарғонада бир аёлни 200 АҚШ долларига эркакларга пуллаган аёллар ушланди

Улар аёлни икки эркак билан икки кун давомида кўнгилхушлик қилиши учун пуллаган. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, одам савдоси жиноятини содир этган аёллар қўлга олинган.

Тошкентда 11-синф ўқувчиси 3-қаватдан тушиб кетди

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 14 апрель куни тахминан соат 10:15 ларда Бектемир туманидаги 289-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.

Самарқанд ва Тошкентга МДҲ доирасида янги мақом берилди

Тошкент 2024 йилда МДҲ мамлакатларининг ёшлар пойтахти, Самарқанд маданий пойтахти деб эълон қилинди. МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев МДҲнинг 2024 йилги маданий пойтахти мақоми Самарқанд шаҳрига, Ёшлар пойтахти мақомининг эса Тошкент шаҳрига берилиши Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлигидаги фаол иштирокининг ёрқин далили эканлигини маълум қилди.

Тошкентда халқаро террористик ташкилот аъзоси бўлган 3 нафар ўзбекистонлик фуқаро 15 йилга қамалди — видео

3 нафар фуқаро қўлбола усулда ясалувчи портловчи ускуна ва моддаларни ясашни ўрганиш мақсадида уюшган гуруҳга бирлашган. Сўнгра улар Сурияга бориб, террористик ташкилотга аъзо бўлган.

Андижон вилояти ҳокимилиги Абдураҳмонов экани иддао қилинган видеога муносабат билдирди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида беҳаё видео тарқатилганди. Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновлиги иддао қилинган видеога муносабат билдирди.

Ўзбекистонга 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси олиб келинди

Уларнинг иккитаси Жиззах ва Гулистонга етказилиб, ўрнатилди. Улар ҳаво ҳолатини онлайн режимда веб-сайт орқали тақдим этади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт соҳасида 300 миллион долларлик ҳамкорлик меморандумларини имзолади

Пойтахтда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форумида мазкур соҳада ҳамкорликка оид шартномалар имзоланди. Тадбирда икки давлат соғлиқни сақлаш идоралари, дипломатик корпус вакиллари, Ҳиндистоннинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтика компаниялари раҳбарлари иштирок этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда пенсия ёши ошадими? — Пенсия жамғармаси жавоб берди

Пенсия жамғармаси Жаҳон банкининг пенсия ёшини 65 ёшга кўтариш бўйича тавсияларига муносабат билдирди. Аввалроқ, Жаҳон банки ўзининг ҳисоботида Ўзбекистонга пенсия ёшини 65 ёшга кўтаришни тавсия қилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов иш жойида кўриниш берди (фото)

Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар фонида Андижон вилояти ҳокимлиги уни иш вақтида олинган видео ва суратларини эълон қилди.Қатор ОАВлар Андижон вилояти ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарларни тарқатди.

Ишдан олингани ҳақидаги миш-мишлар остида қолган Абдураҳмонов иш жойида кўриниш берди — фото

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишдан олингани ҳақидаги хабарлардан сўнг, иш фаолиятини олиб бораётгани маълум қилинди. Бугун, 14 апрель куни ижтимоий тармоқда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Тошкент вилоятидаги спорт клубида 21 яшар талаба йигит вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, йигитнинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 21:50 ларда Янгийўл тумани "Аҳил" МФЙ Самарқанд кўчасида яшаган 2002 йилда туғилган Д.А.

ОАВлар Андижон вилояти ҳокими ишдан бўшатилгани ҳақида ёзди, бироқ хабар расман тасдиқланмади

Қатор интернет нашрлари, жумладан, давлат ОАВлари Андижон вилоятини қарийб 10 йил бошқарган Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ унга тегишли дея тахмин қилинган интим видео тарқалганди.

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Андижон вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Аввалроқ, қатор интернет нашрларида Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими лавозимидан олингани ҳақида хабар берилган эди. Бир қатор Telegram-каналларда Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими лавозимидан четлатилиб, Абдураҳмоновнинг биринчи ўринбосари Дилшодбек Абдумаликович Каримов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчиларига берилган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда

Бундан аввалроқ, бошқа бир тумандаги мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқат ичидан қум ва қизлар тўғноғичи чиққанди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ХТБга қарашли мактабларнинг бирида ўқувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанлиги тўғрисида ўқувчи ота-онасининг мурожаати тарқалди.

Энди "права"ни онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади

Янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, жумладан Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Афғонистонга қўшни давлатлар унинг ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирди

Афғонистонга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон — ТИВ раҳбарлари учрашувида томонлар ушбу давлатдаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда Афғонистон ТИВ раҳбари ҳам нутқ сўзлади.

Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмайди

Ижтимоий тармоқларда картадан картага (П2П) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.

IBA’га қарши кураш давом этади. АҚШ ва Буюк Британия алоҳида бокс ташкилоти ташкил қилмоқчи

Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) ғарб мамлакатлари билан муносабатлари тобора кескинлашиб боряпти.АҚШ ва Буюк Британия IBA таркибидан чиқиб, алоҳида ташкилот яратишни режа қилмоқда, дея хабар қилмоқда Inside the Games.

Тошкентда деворларга наркограффити чизиш билан шуғулланган ёшлар қўлга олинди

Улар орасида бир қиз ҳам бор. Қўлга олинган ёшлар пул эвазига бино деворларига гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи рекламалар чизишган.

Эндиликда расмий даромадга эга бўлмаганлар ҳам ипотека кредити олишлари мумкин бўлади — президент фармони

Ҳужжатда кўпроқ бошланғич бадал тўлаган фуқароларга арзонроқ кредит бериш, фоизларни қоплаш учун субсидия муддатини қисқартириш кўзда тутилган. “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида фармони имзоланди.  Ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди: банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди.

Ўзгидромет яқин кунларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ҳақида огоҳлантирди

Шанбадан душанбагача Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Қизларни масхара қилиб олинган блогернинг реклама ролиги ўчиртирилди — видео

Реклама ролиги қонунга зид эканлиги сабаб олиб ташланди. Видеони олган блогер билан алоҳида суҳбат ўтказилди.

Тошкентда 40 ёшли фуқаро Spark уриб юбориши натижасида вафот этди

Маълум бўлишича, иккита Spark ўзаро тўқнашган. Натижада, биринчи Spark бошқарувни йўқотиб, пиёдани уриб юборган.

Душанба куни ҳаво ҳарорати 0 даражагача пасайиши кутилмоқда

Келгуси ҳафта бошида республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида совуқ тушиши мумкин. 17 апрель куни эрта тонгда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва тоғли вилоятларда ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушиши кутилмоқда.

АҚШ "Оҳангаронцемент" ва Усмоновга тегишли бўлган бошқа компанияларга нисбатан санкциялар киритди

Ўзбекистоннинг "Оҳангаронцемент" цемент заводи ва Алишер Усмоновнинг USM холдингига тегишли Akkermann Cement CA компанияси АҚШ санкциялари остида қолди. Америка Қўшма Штатлари Алишер Усмонов холдингига кирувчи компанияларга нисбатан санкциялар жорий қилди.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ 3 та давлат йўналишида туристик чартер поездлар қатновини йўлга қўяди

Чартер поезд бугун "Тошкент – Бухоро - Хива - Самарқанд - Қамаши - Китоб - Туркистон - Бишкек – Олма-Ота" йўналишида сайёҳларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ҳамда Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" туристик компанияси ҳамкорлигида 10га яқин туристик чартер поездлар ҳаракатланиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ахборот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.