Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 март куни референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди ва уларнинг таркиблари тасдиқлади.Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 23 март куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.
1 апрелдан педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. "Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
«Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига Шавкат Умурзоқов тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»га бир қанча мустақил манбалар.
Ижтимоий тармоқларда яқинлашиб келаётган зилзила ҳақида огоҳлантирувчи хабарлар тарқалмоқда. Вазирликнинг қайд этишича, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас.
60 млрд сўмни ўзлаштиришда айбланган собиқ ҳоким Жамшид Фозилов уй қамоғига олинган эди. Аввалроқ, Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов уй қамоғига олингани ҳақида хабар берган эдик.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳодисага изоҳ бериб, унинг зилзила билан алоқаси йўқлигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда кеча юз берган зилзила оқибатида Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли биноларнинг фасад қисмига зарар етказилгани юзасидан видео тарқалган эди.
Ўзбекистонлик мигрант биринчи учрашувда ёқтирган қизини пичоқ билан урган.
Вилоятнинг тоғли қишлоғида беморларнинг ёнига эшакда бориб, хизмат кўрсатган ҳамширага II даражали "Саломатлик" ордени берилди. Қашқадарёда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан 37 йил тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамшира Холбека Бобоқулова президент томонидан II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланди.
Олмазор туманида "Исломобод" жоме масжидининг янги биноси иш бошлади. Кеча, 22 март куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани "Исломобод" жоме масжиди янги биноси иш бошлади.
Бу ҳақда президент йиғилишида маълум бўлди. – Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади.
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади. Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.
Эндиликда мазкур тартиб фақат йўл ҳаракати қоидаларини бузганликдаги жарима учун эмас, балки суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар берилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар берилди, дея хабар бермоқда ССВ.
Мамлакат 2023 йилнинг биринчи ойида 5 та давлатдан 13 та самолёт импорт қилганди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг февраль ойида хориждан қиймати 86,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 дона самолёт импорт қилди.
Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон расмийлари билан учрашди. Унда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар жаҳон чемпионатида бугун ярим финал жанглари ўтказилади. Афсуски, мусобақанинг ушбу босқичигача ўзбекистонлик спортчилардан ҳеч бир етиб кела олмади.
Ҳиндистон мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 22 март, чоршанба кунги баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.-48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова Мўғулистон вакили Алтансесег Лусиаханга қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди. 23 март кунидан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади.
Намоз вақтида автомобиллар ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати Тошкентда “Таровеҳ” намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳаракат чекланадиган кўчалар тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон президенти 1−2 май кунлари Германияга ташриф буюришини маълум қилди. У Германияда «Ўзбекистонни тўғри тушунишларини» таъкидлади, буни у «жуда қадрлайди».
Рейтингга Ўзбекистон маълумотлари Тошкент шаҳридаги кузатувлар асосида киритилган. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича мамлакатларнинг йиллик рейтингида Ўзбекистон 33,5 мкг/м3 балл билан 20-ўринни эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Маҳалла тизими ходимлари куни» байрамига бағишланган табрик сўзида «Маҳалла назорати» ва «Маҳалла раисининг илтимоси» институтлари ташкил этилишини маълум қилди. Бугун, 22 март Ўзбекистонда Маҳалла тизими ходимлари куни нишонланади.
Нью-Дели мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун уч нафар ватандошимиз чорак финал босқичида ўз жангларини ўтказишади. Бугунги ғалаба уларни ярим финалга олиб чиқади ва камида бронза медалини тақдим этади.
Лолалар мавсуми Истанбулга баҳор келганидан дарак беради. Ҳар йили апрель ойида Истанбулнинг энг машҳур жойлари ранг-баранг баҳор лолалари билан бурканиб, бутун дунёда юксак қизиқиш уйғотади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги одамларни саросимага тушмаслик ва ваҳимага берилмасликка чақирмоқда. Аввал хабар берганимиздек, бугун 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни олиб тушганлар. Тошкент вилоятидаги Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб пастга тушолмай қолган 50 нафарга яқин фуқаролар қутқарилди.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда уч нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида ўз жангларини ўтказишди.
21-25 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
Ўзбекистонда ички рейсларни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган авиакомпаниянинг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бугун, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 08:30 да Silk Avia минтақавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Давлат раҳбари ўзбек халқини Наврўз байрами билан табриклаб, тантанали маросимда нутқ сўзлади. "Мана шу гўзал ва ҳаяжонли дамларда муаззам “Янги Ўзбекистон” боғида туриб, сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклайман", - деди давлат раҳбари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.