Сўнгги 2 йил ичида 5 киши яроқсиз лифтлар сабаб ҳалок бўлди

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мамлакатдаги лифтлар сони ва уларнинг фойдаланишга яроқлилиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, республикадаги кўп қаватли уйларда жами 6200 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд бўлиб, шулардан 5000 дан зиёди Тошкент шаҳрида ўрнатилган.

Бу йил минг нафардан ортиқ болага янги йил учун “Президент совғаси” топширилади — фото

Ота-она қаровисиз қолган ва ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига “Президент совғаси” берилади. Ҳар йилнинг сўнгидаги анъанага кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун мўлжалланган “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21−22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг Россияга бўлган қарамлигини юмшатишга ёрдам бериш ниятида — элчи

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлигида барча йўналишлар — сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, энергия самарадорлиги, рақамлаштириш бўйича минтақанинг Россияга билвосита қарамлигини юмшатишга қаратилган бўлади, дея таъкидлади Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари минтақа мамлакатлари иқтисодиётини диверсификация қилиш ва Россия Федерациясига билвосита қарамликни енгиллаштиришга қаратилган.

Тошкентнинг марказий кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Амир Темур, Шаҳрисабз ва яна бошқа кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 19 декабрь куни қуйида келтирилган кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши режалаштирилганлиги сабабли ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Қалин туман Тошкент ва Наманган аэропортлари фаолиятини вақтинча чеклади

Туман 20 дан ортиқ рейсларни бошқа вақтга кўчириш ёки муқобил аэродромларга жўнатишга мажбур қилди. Ноқулай об-ҳаво шароити Uzbekistan Airways'нинг HY-614 (Москва-Тошкент) рейсини Бухоро муқобил аэродромига жўнатишига мажбур қилди.

Давлат IT-сертификат ёки ўқиш учун сарфланган харажатнинг 50 фоизини қайтаришни бошлади

Компенсацияни олиш учун талабгор my.gov.uz орқали ариза топшириши керак бўлади. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар my.gov.uz орқали ариза топшириб, халқаро сертификат ёки ўқишга сарфлаган харажатларининг 50 фоизини қоплатиб олишлари мумкин.

Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 3 баробар ошди

Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида электромобиллар импортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 177 фоизга оширди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 61,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 912 дона электромобил импорт қилган.

Пойтахтнинг иккита туманида ичимлик суви бир кунга ўчирилади

Ер устки метро йўли қурилиш ишлари муносабати билан ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари олиб борилади. Сергели туман Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер устки метро йўли қурилиш ишлари муносабати билан Д-1000мм бўлган ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари вақтида жорий йилнинг 20 декабрь куни 9:00 дан 21 декабрь куни 9:00 гача вақтинча сувсиз қолдирилади, дея хабар бермоқда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ.

Ўзбекистон Каспий ва Қора денгиз орқали Европага юк етказиб бера бошлади

Мис концентрати бўлган биринчи поезд умумий узунлиги 4000 км дан ортиқ бўлган йўналишни қамраб олади. "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ янги темир йўл йўналиши бўйича Европага юкларни етказиб беришни бошлади.

Президент Олий Мажлисга мурожаатнома билан қачон чиқиши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Ўзбекистон парламентига мурожаатнома билан чиқади. Давлат раҳбари сешанба, 20 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаатнома билан чиқади.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда журналист, сиёсий шарҳловчи Хайрулла Нуритдинов «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида.

Саидёқуб Қаҳрамонов UFC’даги учинчи жангида Саид Нурмагомедовга ютқазиб қўйди

Ўта енгил вазн тоифаси вакили Саидёқуб Қаҳрамонов (10-3) Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида UFC’даги учинчи жангида иштирок этди.Ўзбекистонлик спортчига мазкур мусобақада Россия вакили Саид Нурмагомедов (17-2) рақиб бўлди.

Ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов 18 декабрь тонгида UFC’даги 3-жангини ўтказади

Ўзбекистон вақти билан 18 декабрь тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC мусобақаси бўлиб ўтади.UFC Vegas 66 мусобақасининг асосий жанги ўрта вазн тоифаси вакиллари Жаред Канноне ва Шон Стрикленд ўртасида кечади.

Қашқадарёда 45 ёшли эркак ўзини ўзи осиб қўйди

Прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув бошлади. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини ўзи осиб, вафот этган.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Кахрамон Куранбаев ва Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосарлар, Умар Исмаилов, Улуғбек Мухаммадиев эса ўринбосарлар этиб тайинланди.Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан бир қатор давлат маслаҳатчиларига янги ўринбосарлар тайинланди.

Тошкент шаҳрида янги йил арчалари қаерларга ўрнатилиши маълум қилинди — рўйхат

Арчалар ўрнатилган манзилларда 25 декабрдан 5 январга қадар болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади.

Устюрт регионида декабрь ойи охиригача 2 млн куб.метргача қўшимча табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилди

"Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида “Шарқий Асрлон”, “Жагиз” ва “Бойлик” каби янги истиқболли майдонлардаги 3 та, шунингдек, “Қуйи Сургил” конидаги 4 та (10, 24, 25 ва 26), “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 2 та (3, 4) ҳамда “Арслон” конидаги 30-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари мутахассислар иштирокида ўрганилди.

Давлат органлари ва ташкилотларида гендер аудити амалга оширилади

Aудит давомида аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолати ўрганилади. "Aёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Aдлия вазирлиги.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев жароҳат туфайли баҳсларда иштирок этмади

Колумбиянинг Богота шаҳрида жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида оғир атлетикачилар энг оғир вазн тоифаси +109 килограммда совринли ўринлар учун мусобақаларда қатнашди. Дастлаб чемпионатнинг «C» ва «B» гуруҳларида иштирок этаётган спортчилар, ундан кейин “А" гуруҳидан жой олган жаҳон оғир атлетикасининг етакчи вакилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Хоразмда фермер хўжалик ер майдонида 90 тупга яқин дарахтлар қўпорилди

Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда. Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманидаги "Расулбек" фермер хўжалигида ўрганиш ишлари олиб борилган.  Мазкур ўрганиш давомида фермер хўжалик ер майдони ҳудудида 83 туп ҳар хил катталикдаги терак, жийда ҳамда туронғил дарахтлари қўпорилганлиги, шу билан бирга 3 туп дарахт шикасланганлик ҳолати аниқланди.

Андижонда туман газ таъминоти бўлими бошлиғи қўлга олинди

У шериклари билан жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда гумонланмоқда. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ҳудудгаз Андижон” ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқалар жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.  Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ш.

Энди Ўзбекистондаги чет эликклар ҳам фарзандларини мактабга жойлаштиришга онлайн ариза бериши мумкин

My.gov.uz'да Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшаётган чет элликлар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди. My.gov.uz'да Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.

Акбар Жўраевдан ҳам олтин медаль кутамиз

Бугун Колумбияда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида +109 кг вазн тоифасида А, B ва C гуруҳларидаги беллашувлар ўтказилади.

Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган

Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган.

Расул Кушербаев ИИВ матбуот котибининг митингларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдирди

Депутатнинг айтишича, митинглар тўғрисидаги қонун ҳали қабул қилинмагани учун блогер Ҳайдаров қонунга хилоф равишда жазоланган. Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Ўзбекистонда митинглар ўтказилаётгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Сурхондарёда учта туман “электросет” раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Улар жамият ва давлат манфаатларига салкам 3,5 млрд сўм зарар келишига йўл қўйиб берган. Шеробод, Музработ ва Узун “ТЭТК” бошлиқларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

АҚШ Ўзбекистонда диний эркинлик борасидаги ислоҳотлар давом этишига умид қилмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича элчиси Рашад Ҳусайн билан учрашди. Элчининг таъкидлашича, мамлакатда диндорларнинг ўз эътиқодларини ифода этишлари учун янада кенгроқ шароитлар яратиш радикал қарши курашга ёрдам беради.

Ўзбекистонда йил бошидан бери 5,5 млрд сўмлик пиротехника воситалари топилган

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган. Бу йил Қарийб 5,5 млрд сўмлик 7 млн 435 мингта пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.