Ўзбекистонда янги спорт федерацияси очилди

Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий Экопарк боғида Ўзбекистон сквош ва падел федерациясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулоддаги ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Халқаро спорт расмийси, Халқаро киберспорт федерациясининг собиқ Президенти Влад Маринеску, сквош ва падел федерацияси мутасаддилари, шунингдек, ушбу спорт турларининг мухлислари иштирок этишди.

«Ўзбекистон япон сайёҳлари учун жозибадор йўналишга айланмоқда» — Япония элчиси

Ўзбекистон япониялик сайёҳлар учун жозибадор йўналишга айланмоқда, деди Япониянинг Тошкентдаги элчиси Такеши Хатори «Дунё» агентлигига берган интервьюсида.Дипломатнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда «япон халқи учун алоҳида қадрли бўлган қадимий Ипак йўлининг излари ҳамон кўзга ташланиб турибди».

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди!

Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари ниҳоясига етди. Мусобақанинг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Расмийлар АҚШ Президентининг махсус вакилини Олимпия шаҳарчаси билан таништиришди

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлини Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирокида Олимпия шаҳарчаси ҳамда Миллий футбол марказига ташриф буюрди. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси асосида бунёд этилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрган Паоло Замполлини шаҳарча ҳудудидаги муҳташам спорт иншоотлари билан яқиндан танишди.

Дзюдо. Умида Ниғматова - жаҳон чемпиони!

Дзюдочимиз оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг финалида татамига чиққан ва якунда чемпион бўлган биринчи ўзбек қизига айланди. +78 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал беллашувида оғир вазн рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган франциялик Эмма Феени мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон 8 йил ичида нималарга эришди? Сўз — президентга

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида мамлакатнинг саккиз йил ичида, яъни у лавозимга киришгани (2016 йил декабрь ойида)дан кейин эришилган ютуқларни кўрсатувчи кўплаб рақамлар ва фактларни санаб ўтди. Қуйида шу ҳақдаги иқтибосларни келтирамиз.

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Хитойга етиб борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга расмий ташриф билан Тяньцзинь шаҳрига етиб борди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати ташрифдан айрим фотосуратларни эълон қилди.

UFC. Богдан Гуськовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гуськовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Спортчининг мураббийи Гор Азизяннинг маълум қилишича, Гусков собиқ чемпион, ярим оғир вазн тоифасида жанг қилувчи польшалик Ян Блаховичга қарши октагонга чиқади.

«Шавкат Мирзиёев — Трамп сингари тинчлик президенти» — АҚШ президентининг махсус вакили Паоло Замполли

Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Америка Қўшма Штатлари президентининг глобал ҳамкорликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли Шавкат Мирзиёевни «тинчлик президенти» деб атаб, Марказий Осиё минтақасини бирлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни қайд этди. Gazeta у 28 август куни Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб боргани ҳақида ёзганди.

Ўзбекистонлик синхрон сузувчи илк бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

Бу ҳақда Uzbekistan Aquatics федерацияси хабар берди. "Афинадан ажойиб янгилик!

ММА. Двалишвили Конор билан бирга машғулот ўтказмоқчи

34 ёшли амалдаги UFC чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили машҳур UFC жангчиси ирландиялик Конор Макгрегор билан машғулот ўтказиш истагини билдирди. "Менимча, Макгрегор ҳақиқатан ҳам фаолиятини давом эттиришга рағбат кўраётганга ўхшайди.

Яна бир ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Болгарияда ўтаётган жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун спортчиларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишди.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Хитойга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 30 август — 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.31 августдан 1 сентябргача у Тянцзин шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ва ШҲТ плюс саммитида иштирок этади.

Президент — Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий позицияси ҳақида

Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик байрами тадбирида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат борасидаги позициясини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

«Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва бирдамлиги дунё гуллаб-яшнаши учун катта аҳамиятга эга» — Япония ТИВ вакили

Япония ташқи ишлар вазири Такэси Иваянинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар 2004 йилда Япония ташаббуси билан ташкил этилган «Марказий Осиё — Япония» мулоқоти доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.Тошкентда журналистлар билан ўтказилган брифингда Япония Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Китамура Тосихиро Gazeta мухбирининг Япония бугунги кунда Марказий Осиё минтақасини қанчалик яхлит ва бир бутун деб билиши ҳақидаги саволига жавоб қайтарди.

Япония Ўзбекистон билан «яшил» трансформация йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи

26−27 август кунлари Япония ташқи ишлар вазири Такэси Ивая Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу Япония ТИВ раҳбарининг сўнгги уч йил ичида Марказий Осиёга илк ташрифи бўлди.

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ Тошкент — Алтинкол йўналишида ўз вагонлари билан биринчи блок поездини жўнатди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон қарорига кўра мултимодал тамойилни кенг жорий этиш ҳамда 3ПЛ ва ундан юқори форматда хизмат кўрсатишга ихтисослашган миллий транспорт операторлари улушини ошириш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу йўналишда логистика хизматлари фойдаланувчиларига қулайликлар яратиш ва транспорт харажатларини камайтириш мақсадида Тошкент – Алтинкол (Қозоғистон) йўналишида “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарувидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 57 та фитинг платформаларидан иборат биринчи контейнер блок-поезди муваффақиятли жўнатилди.

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ Тошкент — Алтинкол йўналишида ўз вагонлари билан биринчи блок поездини жўнатди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон қарорига кўра мултимодал тамойилни кенг жорий этиш ҳамда 3ПЛ ва ундан юқори форматда хизмат кўрсатишга ихтисослашган миллий транспорт операторлари улушини ошириш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу йўналишда логистика хизматлари фойдаланувчиларига қулайликлар яратиш ва транспорт харажатларини камайтириш мақсадида Тошкент – Алтинкол (Қозоғистон) йўналишида “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарувидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 57 та фитинг платформаларидан иборат биринчи контейнер блок-поезди муваффақиятли жўнатилди.

Япония Ўзбекистон билан ҳарбий йўналишдаги ҳамкорликни кўриб чиқмоқда

Япония Ташқи ишлар вазири Такеши Иваянинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки томонлама алоқаларни ҳарбий ва хавфсизлик йўналишида чуқурлаштириш эҳтимоли муҳокама қилинди. Ташриф доирасида вазир Бахтиёр Саидов билан 16 банддан иборат қўшма баёнот имзоланди ва томонлар стратегик даражадаги мулоқотни йўлга қўйгани эътироф этилди.

Япония Ўзбекистон билан ҳарбий йўналишдаги ҳамкорликни кўриб чиқмоқда

Япония Ташқи ишлар вазири Такеши Иваянинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки томонлама алоқаларни ҳарбий ва хавфсизлик йўналишида чуқурлаштириш эҳтимоли муҳокама қилинди. Ташриф доирасида вазир Бахтиёр Саидов билан 16 банддан иборат қўшма баёнот имзоланди ва томонлар стратегик даражадаги мулоқотни йўлга қўйгани эътироф этилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига киришди

27 август куни Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Уалид Фук лавозимига киришди, деб хабар бермоқда элчихона матбуот хизмати.Элчи Ўзбекистон аҳолисига ўзбек тилида мурожаат йўллаб, «минг йиллик маданияти ва меҳмондўстлиги билан машҳур мамлакатда ушбу фаолиятини бошлаётганидан хурсандлиги»ни изҳор этди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Болгарияда спортчиларимиз билан мулоқот қилди

Болгарияга етиб борган Азизжон Камилов терма жамоамиз аъзолари билан учрашди. София шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ортда қолди.

Расман. Махачевнинг навбатдаги жанги маълум бўлди

Россиялик аралаш яккакураш устаси, енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. UFC матбуот хизмати хабарига кўра, россиялик ярим ўрта вазн тоифасида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши чемпионлик жангини ўтказади.

Яна бир ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Болгарияда ўтаётган жаҳон чемпионатида яна бир медалга сазовор бўлди. Бугунги баҳсларда Дилшод Каримов бронза медали билан тақдирланди.

«Тинчлик ороли». Хорижлик собиқ сиёсатчилар Марказий Осиёнинг глобал роли ва ўрни ҳақида қандай фикрда?

Тошкентда 18−19 август кунлари «Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусида юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Gazeta мухбири. Унда бир қатор давлатларнинг собиқ раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи институтлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва АҚШ Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши кузда бўлиб ўтади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган АҚШнинг глобал шерикликлар бўйича махсус элчиси Паоло Замполлини қабул қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Учрашувда Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони учун бу турнир қимматга тушади

Саудия Арабистонининг 2029 йилги Қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш орзуси сўнмоқда. Бунга сабаб шундаки, қиролликнинг энг йирик тоғ курорти Троженадаги қурилиш ишлари кечикмоқда.

ММА. Махачев ва Чимаев ўртасида жанг бўлиши мумкинми?

Айни пайтда енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ислом Махачевнинг менежери Али Абдел-Азиз 31 ёшли мағлубиятсиз ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳамзат Чимаев билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида кескин гапирди. "Бу жанг ҳеч қачон бўлмайди.

ММА. Топурия UFC 322 турнирида иштирок этмайди

Енгил вазнда (70 кг гача) мағлубиятсиз UFC чемпиони 28 ёшли испан-грузиялик Илия Топурия UFC 322 турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда журналист Алваро Колменеро хабар берди.

АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли Ўзбекистонга келди

Паоло Замполли бугун АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили сифатидаги илк расмий хорижий сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Gazeta’га АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.