Адлия вазири Русланбек Давлетов республикадаги барча маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран ўтказилаётганига изоҳ берар экан, «бу ноқонуний», дея таъкидлади. «Ҳеч кимни мажбур қилишга ҳаққи йўқ… Тазйиқлар бўладиган бўлса мурожаат қилиши мумкин», — деди у.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олади. Чунки мамлакатни тинчлик ва фаровонликка олиб боришнинг бошқа йўли йўқ.
Президент ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашувини тақиқлашни назарда тутувчи қарорни имзолади. Эндиликда, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар агротехник тадбирлар ўтказиш, кредитлардан фойдаланиш, буғдойни сотиш жараёнларига аралаша олмайди.
Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда асосий эътибор «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қаратилади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кутилмоқда.
Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимни Рустам Иноятов эгаллаб келаётган эди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупцияни кескин камайтиришда бирёқлама ёндашув, жумладан, фақат ўлим жазосини жорий қилиш ёки фақат диний таълимни кучайтириш билан иш битмаслигини таъкидлади. Вазирнинг фикрича, муаммони ҳал этиш учун комплекс ёндашиш, «агрессив кадр сиёсатини юритиш керак».
Антикоррупция агентлиги Меҳнат кодексига давлат органларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни ишга қабул қилишни тақиқловчи ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Қариндошлиги ҳақида хабар бермаган ходимларга 5,4 млн сўмгача, ходимларнинг қариндошлигини била туриб чора кўрмаган мансабдорларга эса 8,1 млн сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан маҳаллалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инвестиция дастурлари ишлаб чиқилишини, бунга эса ҳоким ёрдамчилари масъул бўлишини маълум қилди. «Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи маҳаллабай тамойили асосида ишлаб чиқади.
Музейлар ҳамма замонларда улкан таммуддунлар ҳақида жамоатчиликда тасаввур уйғотиш билан бирга тарихдан жонли дарак бериши билан аҳамият касб этган. Бу борада катта тажрибага эга бўлган Россиялик музейшунослар иш фаолияти ўзига хосдир.
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шарифидаги халқаро аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборди. Шунингдек, аэропортнинг 83 нафарга яқин афғон техник ходимлари Ўзбекистонда ўқитилади.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбарига ўринбосар этиб сайланди.Абдухаким Мўминович Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик мактубини йўллади. Давлат раҳбари беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини 1000 долларга етказиш, соҳага икки баравар кўпроқ маблағ йўналтириш кўзда тутилганини қайд этди.
Миллий тикланиш партияси раҳбари электрон сигареталарни чеклаш таклифи билан чиқди. «32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак», — деди Алишер Қодиров.
Дунё тараққиётининг бешиги ҳисобланган шаҳарлар, цивилизациялар саноқли. Улар қаторида Хоразмнинг борлиги ҳар бир ўзбекистонлик учун фахр ва ифтихор эканига шубҳа йўқ.
Бугун Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси Халқаро медиа холл ташкил этилди. Мазкур очилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар иштирок этишди.
Куни-кеча, яъни жорий йил 7-октябрь кунида Дўрмондаги Ёзувчилар уйида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан республика Бош прокуратураси, вилоят ва Қибрай туман ҳокимликлари ташкил этди.
Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросимида, унинг иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди. Мурожаатни машҳур рус режиссёри Тимур Бекмамбетов ўқиб эшиттирди.
— Аввалги кинофестивалларда жудаям ёш эдик. У пайтларда ҳозиргидек катта санъаткорлар билан яқиндан мулоқот қила оладиган даражада эмасдик, уларга ҳавас билан боқардик, холос.
00aaaaaaaaaaaaaaa
Экология қўмитаси раиси (собиқ экология вазири) Азиз Абдуҳакимов Бразилиянинг Белен шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича халқаро конференциясида (COP30) иқлим инқирозининг Марказий Осиёга таъсири ҳақида гапирди.«Марказий Осиё ерларининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган.
Глобал ноаниқлик кучайиб бораётган шароитда Марказий Осиё инвесторлар томонидан капитал жойлаштиришнинг янги йўналишларидан бири сифатида тобора кўпроқ кўриб чиқилмоқда. Айрим экспертлар минтақани глобал турбулентлик ўртасидаги «барқарор орол» деб атаётган бўлса, бошқалар унинг йирик бозорлар ўртасидаги оддий транзит йўлагидан аста-секин мустақил ўсиш ва ишлаб чиқариш марказига айланаётганини таъкидламоқда.
Ўзбекистон Олий судининг янги раиси этиб Робахон Анваровна Маҳмудова сайланди. Сенат уни 18 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев тақдимномасига биноан бўлиб ўтган йиғилишда сайлади.
Ўзбекистон Олий суди раиси Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов муддатидан олдин лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги тақдимнома президент Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис Сенатига киритилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистон ва Германия президентлари Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер 17 июнь, чоршанба куни ўтказилган музокаралардан сўнг, бир қатор қўшма инвестиция ва таълим лойиҳаларига старт берди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Озарбайжоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги Колумбияга қарши ўйинидан (1:3) сўнг фикрларини билдирди. Бу акс этган видео Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Албания президенти Байрам Бегай расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида 16−17 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот химзати.Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасида урушни тугатиш ҳамда Ҳурмуз бўғозини блоклашдан чиқаришни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандуми имзолангани юзасидан баёнот берди.«Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганини ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида олқишлайди», — дейилади унда.
16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатга расмий ташриф билан келган Албания президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.