«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент

Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Сурхондарёдаги газета ХДП етакчисини истеъфога чиқишга чақирди

«Сурхон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчисини истеъфога чиқишга чақирди. Бош муҳаррирнинг биринчи саҳифадаги мақоласида сайловда сиёсий рақобат бўлмагани, Улуғбек Иноятов олган 4 фоиз овоз эса шармандали экани айтилади.

АҚШ Ўзбекистонни Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурига киритади

Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор давлатидан бирига айланади. Бу ҳақда Тошкентда келишувга эришди.

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.

Ўзбекистон ФАОнинг «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусига қўшилади

Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари Тошкентдаги музокараларда 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди. У қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, уни рақамлаштириш (жумладан, «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусида иштирок этиш) ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Академик Владимир Квинт Ўзбекистонга Сув ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Кучкаров академик Владимир Квинт билан Кузбасс стратегияси мисолида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача cув ресурслари бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди. «Вазият фалокатли эмас, ҳали икки-уч йил бор, бироқ жуда критик нуқтада», — деди Квинт.

Энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдоримиз — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаб, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдори эканини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Ким у?

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади.

«Сизнинг тинчликсеварлик йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир». Александр Лукашенко — Ўзбекистон ҳақида

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор.

«Сиёсат изчиллиги ва ишончли маълумотлар таҳлили муҳим» — Матильда Димовска

Сиёсат изчиллиги, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва ишончли маълумотлар таҳлили ривожланишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилиш калитидир. БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска мамлакатдаги миссиясини якунланишидан олдин «Газета.uz»га берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Қурилиш вазирига ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Тоир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.Президентнинг 2 сентябрдаги қарори билан Тоир Наматуллаевич Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.

«Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшаш». Президент табригида нималарга тўхталди?

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаб, экология, кучли фуқаролик жамияти ва ОАВнинг аҳамияти, аёлларга тенг имкониятлар яратиш, бағрикенглик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалаларга тўхталди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли қилишдир», — дея эслаб ўтди у.

Мустақиллик байрами арафасида 286 киши афв этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Россиянинг Белгород вилоятига Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкда кийим-кечак ва пойабзаллар, дори-дармон, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.

Самарқандда Осиё ва Европа давлатлари вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилади

7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.

Ўзбекистон президенти янги элчиларни қабул қилди

Ўзбекистон президенти Хитой, Малайзия, Буюк Британия, Туркманистон ва Бангладешнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Ўзбекистонда ёш раҳбарларнинг йиллик ТОП-40 рейтинги эълон қилинди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлар рўйхатини тузди. Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.

Янгиариқ туманига ҳоким в.б. тайинланди

Камал Атажанов Х️оразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У бунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Фото: Президент Республика болалар кутубхонасини очиб берди

Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди.

Ўзбекистон президенти ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди

«Тошкент ерости ва ерусти метро йўллари ҳалқага айланди». Ўзбекистон президенти Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди, метрода юрди. Фото.

Салом Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифаси юклатилди

Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Салом Самадов Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.Салом Исматович Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш юклатилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий битимлар тасдиқланди

Президент Ўзбекистоннинг Қатар билан инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромад солиқлари бўйича имзоланган иқтисодий битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.28 август куни президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қорақалпоғистонга адлия вазири тайинланди

Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББга қайтди

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. У бунгача Тошкент вилояти ИИБда ишлаган, Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган, ИИВ раҳбари ўринбосари ва пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев мудофаа вазирини I даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирлади

Президент мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновни I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, бош прокурорнинг 2 нафар ўринбосари, Олий суд раиси ўринбосари, прокуратура, ИИВ ва бошқа идоралар ходимлари ҳам тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев президентликка собиқ номзодлар, тадбиркорлар ва бошқаларни тақдирлади

Шавкат Мирзиёев президентликка собиқ номзодлар Улуғбек Иноятов ва Алишер Қодировни, шунингдек, депутат ва сенаторлар, Enter Engineering, SANEG компаниялари вакиллари, Uzbekistan GTL, «Ўзметкомбинат» лойиҳалари раҳбарлари ва бошқаларни орденлар билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёев 27 августдаги фармони билан бир гуруҳ давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади.

USAID Ўзбекистон ИИВга $50 минглик техникаларни топширди

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларга тенг офис жиҳозларини топширди. Улар одам савдоси соҳасидаги жиноятлар бўйича маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасини ривожлантириш мақсадида тақдим этилди.

Учинчи Жаҳон урушининг олдини олиш мумкинми?

Инсоният тақдири АҚШ ва Хитой қай даражада муросага кела олишига боғлиқ. Ҳар икки куч қарши тарафнинг стратегик хавф туғдиришига ўз-ўзини ишонтириб бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.