Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Чехия бош вазири Петр Фиала Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказди. Чехия томони уран ва мис сотиб олиш, трамвай, поезд ва самолётлар етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.

Шавкат Мирзиёев Россия ва Чехия делегацияларини қабул қилди

Тошкентда ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон президенти Россия саноат ва савдо вазири ҳамда Чехия бош вазирини қабул қилди.

Хитой элчиси собиқ CCCР давлатларининг суверенитетини шубҳа остига олди. Муносабатлар

Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Депутатлар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди.

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.

«Соғлом фуқаролик жамияти давлат бошқаруви тизими яхши ишлаши учун зарур» — ЕИ махсус вакили

ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.

«Азамат, Дубай отмен», «Куёвингиз билан муҳим ишимиз бор» ва бошқалар — Тошкентда референдум тарғиботи. Фото

Янги Конституция бўйича референдум ўтказилишига 10 кун қолди. Шаҳарларда фуқароларни сайлов участкаларига боришга ундайдиган тарғиботлар тобора кўпайиб бормоқда.

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб Эргашев Авазбек Яқубжонович тайинланди.

Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди

19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё муаммоларини ҳал қилишда ҳамкорлик қилади

«Катта еттилик» (G7) ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни, жумладан «Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлаштирувчи таъсири, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигининг етарли эмаслиги» кабиларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.Катта еттилик давлатлари (G7 — Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Усманов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар президент Администрациясида ишлаган.

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди. Савдо-иқтисодий (Шовот-Тошовуз чегараолди савдо сонасини ташкил этиш), энергетика ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади» — президент

«Келгуси уч йилда тайёр маҳсулот экспортини 2 баравар ошириш режа қилганмиз. Бунга эришишнинг бирдан бир йўли — Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш.

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.

Шуҳрат Абдураҳмонов иш жойида кўриниш берди (фото)

Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар фонида Андижон вилояти ҳокимлиги уни иш вақтида олинган видео ва суратларини эълон қилди.Қатор ОАВлар Андижон вилояти ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарларни тарқатди.

ОАВлар Андижон вилояти ҳокими ишдан бўшатилгани ҳақида ёзди, бироқ хабар расман тасдиқланмади

Қатор интернет нашрлари, жумладан, давлат ОАВлари Андижон вилоятини қарийб 10 йил бошқарган Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ унга тегишли дея тахмин қилинган интим видео тарқалганди.

Афғонистонга қўшни давлатлар унинг ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирди

Афғонистонга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон — ТИВ раҳбарлари учрашувида томонлар ушбу давлатдаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда Афғонистон ТИВ раҳбари ҳам нутқ сўзлади.

Ўзбекистон меҳнат ва инсон ҳуқуқлари борасида реал аҳволни яхшиламас экан, орзулар қоғозда қолаверади — Cotton Campaign

Cotton Campaign халқаро коалицияси асосчиларидан бири Беннетт Фриман Ўзбекистон ҳукуматини «ислоҳотларга қайтиб, ўзи учун яратган тарихий имкониятни бой бермасликка» чақирди. «Меҳнат ва инсон ҳуқуқлари борасида реал аҳволни яхшиламас экан, орзулар қоғозда қолаверади», — деди у.

Мирзиёев Эрдоған юборган Togg электромобилини ҳайдаб кўрди — видео

Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк Шавкат Мирзиёевга Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Togg бренди остидаги биринчи миллий электромобилни топширди. Давлат раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.

Шавкат Мирзиёев беш давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент 12 апрель куни Фаластин элчиси Жавад Аввад, Япония элчиси Хатори Такаши, Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакия элчиси Виктор Борецки ва Покистон элчиси Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни бўлиб ўтган маросимда фавқулодда ва мухтор элчилар — Фаластиндан Жавад Аввад, Япониядан Хатори Такаши, Қатардан Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакиядан Виктор Борецки ва Покистондан Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўхдаги газ иншоотини тиклаш ишларини бошлади

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари Сўх туманидаги ерости газ иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш ишларини бошлади, деб хабар қилди «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати.

Президент Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда товар айирбошлаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатлар раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув дастури бўйича ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини ҳам таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.