Расман: Муроджон Аҳмадалиевнинг Кевин Гонсалесга қарши жанги санаси ва жанг манзили аниқ бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилади.Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес ўртасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида элиминатор жанги учун буйруқ берди.

Хабиб бу ютуқларини анча олдин тахмин қилган эди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (70 кг гача), ҳозирда Шон-шараф зали аъзоси россиялик Хабиб Нурмагомедов молиявий муваффақиятларини чемпионлик унвонини қўлга киритишидан бир неча йил олдин башорат қилганини айтди. «Мен сизга (Даниэль Кормьега мурожаат қилиб) 2012 йилда чемпион бўлишимни айтгандим.

Конор Макгрегор: «Апрелда октагонга қайтаман»

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) қачон октагонга қайтмоқчилигини айтиб ўтди.“Апрель ойида қайтмоқчиман.

Теннис. Медведев Венадаги турнирнинг финалига чиққач нималар деди?

Россиялик теннисчи Даниил Медведев Венадаги турнирнинг ярим финалида Греция вакили Стефанос Циципас устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди. «Учрашув давомида яхши ҳаракат қилдим.

Фьюри: «Реванш? – биринчи навбатда Усик билан шуғулланишим керак»

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри француз-камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну билан қайта жанг ўтказиш имкониятини баҳолади. «Ҳар қандай ҳолатда ҳам реванш ўтказиш банди йўқ.

Бокс. Нганну ҳакамлардан норози бўлди

Собиқ UFC чемпиони, камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри билан жангда ҳакамнинг қароридан норози бўлди. Жанг Фьюрининг ғалаба қозониши билан якунланди.

Бокс. Фьюри ва Нганну жангидан кейинги матбуот анжумани бекор қилинди

Британиялик Тайсон Фьюри ва француз-камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги жангдан кейинги матбуот анжумани бекор қилинди, деб хабар бермоқда журналист Майк Бон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Бундай қарорни Top Rank промоутерлик компанияси қабул қилган.

Ар-Риёдда бокс оқшоми. Тайсон Фьюри 10 раунд давом этган жангда Френсис Нганну устидан ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилди.Кечанинг асосий жанги Тайсон Фьюри ва проф боксда дебютант бўлган собиқ MMA жангчиси Френсис Нганну ўртасида кечди.

Баҳодир Жалолов Олександр Усик билан учрашди (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик билан кўришди. “Бутун Ўзбекистон ушбу жангни кутаётганини биламан, агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, эртагаёқ рингга кўтарилардим.

Баҳодир Жалолов Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жанг олдидан ташкил этилган тадбирда иштирок этди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади.Кечанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида WBCнинг махсус камари учун Тайсон Фьюри (33-0-1) ва Френсис Нганну (профессионал боксда дебют) ўртасида кечади.

Абдумалик Ҳалоков профессионал боксдаги дебют жангини ноябрь ойида ўтказади

Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенциясини Тошкент шаҳрида ўтказади. Ушбу конвенция доирасида 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Бокс. Усик: «Менда йўқотадиган ҳеч нарса йўқ!»

WBA, IBF ва WBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Александр Усик британиялик Тайсон Фьюридан мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун курашишда ҳеч нарса йўқотмаслигини айтди. «Мана, менинг йўлим бор.

Каноэчиларимиз Олимпиада йўлланмаси учун курашни давом эттиришади

Айни кунларда Япониянинг Токио шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа яккалик дастурларида Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим қилиши билан янада аҳамиятли.

Теннис. Даря Касаткина 2020 йилдан бери илк бор мавсумни катта совринларсиз якунлади

Дунёнинг 17-рақамли ракеткаси, 26 ёшли россиялик теннисчи Даря Касаткина 2020 йилдан бери илк бор мавсумни WТА даражасидаги чемпионлик унвонини қўлга киритмасдан якунлади. Касаткина WТА даражасидаги олтита турнир чемпиони ҳисобланади.

Ханчжоу-2022: Мадина Мухторова ҳам совриндорлар қаторидан жой олди

Пара-енгил атлетика баҳсларида яна бир медаль қўлга киритилди. Аёллар ўртасида диск улоқтириш бўйича F41 классида қатнашган ҳамюртимиз Мадина Мухторова 19.55 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Ар-Риёдда буюклар учрашди

Исроил Адесаня Саудия Арабистонида Криштиану Роналду билан учрашди. Собиқ UFC чемпиони Тайсон Фьюри билан бокс учрашувида Френсис Нганнуни қўллаб-қувватлаш учун Ар-Риёдга учиб келди.

Спортда янги эпоха. Энди сунъий интеллект Олимпиадага аралашади

Франция ҳукумати 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган видеокузатув тизимларида сунъий интеллект (кейинги ўринларда AI)дан фойдаланишни маъқуллади. Франция AIга асосланган мониторингга рухсат берувчи биринчи Европа Иттифоқи давлатига айланади.

Конор: «Нганну Майк Тайсон даражасига эга бўлади»

Икки вазн тоифасида UFCнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жангдан умидлари билан ўртоқлашди. «Менимча, Френсис Нганну аралаш яккакураш устасидан кўра кўпроқ боксни яхши ўзлаштирган.

Ханчжоу-2022: Асила Мирзаёрова Пара Осиё ўйинларидаги учинчи медалига эга чиқди

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрова Хитойда учинчи бор шоҳсупага кўтарилмоқда. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш бўйича Т11 классида иштирок этган юртдошимиз 1:01:37 дақиқа натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегациясида яна бир медаль

Пара-академик эшкак эшиш дастурида яна бир медаль қўлга киритилди. Аёллар ўртасида яккалик баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова якунда делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди.

Ханчжоу-2022: Холмурод Эгамбердиев - Пара Осиё ўйинлари ғолиби!

Пара-академик эшкак эшиш баҳсларидан хушхабар. ПР1 М1Х йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Холмурод Эгамбердиев барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Ханчжоу-2022: Ёқутхон Холбекова иккинчи медалига эга чиқди

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова мазкур Пара Осиё ўйинларида ўзининг иккинчи медалига эга чиқди. Аёллар ўртасида Т12 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

Бокс. Усик машҳур жангга ташриф буюради

Украиналик Александр Усикнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи промоутер Александр Красюкнинг айтишича, боксчи британиялик Тайсон Фьюри ва франциялик Френсис Нганну ўртасидаги жангга учиб кетган. «Агар Худо хоҳласа, Усик жангда иштирок этади.

Хабиб Нурмагомедов: «Ғазо, барча дуоларимиз сенга аталади»

Енгил вазн тоифасида UFCнинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаб, Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро ҳақида гапирди. «Айни дамда энг катта очиқ қамоқхона ҳисобланган Ғазо бомбардимон қилинмоқда.

Теннис. Медведев Алкарас билан тенглашиб олди

Россиялик Даниил Медведев 2023 йилги мавсум ҳисобидан 63-ғалабасини қўлга киритди. Бу кўрсаткич бўйича у испаниялик Карлос Алкарас билан тенглашди.

Франция спорт вазири Олимпия ўйинлари вақтида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқчи

Франция ҳукумати 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий кучлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун маҳаллий ҳарбийлар шаклидаги қўшимча кучлар жалб этилиши мумкин.

Бокс. 11 нафар ўсмир боксчиларимиз ярим финалда

Қозоғистон бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугунга белгиланган чорак финал баҳслари вакилларимиз учун анча омадли келди.

Ханчжоу-2022: Ҳамюртларимиз иккинчи бор шоҳсупани тўла эгаллашди

Пара Осиё ўйинларининг бугунги кунида яна бир эътиборли натижа содир бўлди. Пара-сузиш бўйича 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича S13 тоифасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоасининг бенефисига айланди.

Ханчжоу-2022: Фирдавсбек Мусабеков жорий Пара Осиё ўйинларида учинчи медалига эга чиқди

Пара-сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фирдавсбек Мусабеков яна бир медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида S13 классида 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз бронза медали соҳибига айланди.

Ханчжоу-2022: Пара-енгил атлетика баҳсларида навбатдаги медаль

Ўзбекистон делегациясининг ғазнасига яна бир бронза медали қўшиб қўйилди. Унга пара-енгил атлетикачимиз Шаҳноза Адҳамова муаллифлик қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.