Fujairah Open-2023: Таэквондочиларимиздан сермаҳсул натижа

Бирлашган Араб Амирликларида «Fujairah Open-2023» мусобақаси бошланди. Дастлабки кунда катталар тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дзюдо. Бахтиёров Париж «катта дубулға» турнирида 3-ўринни олди, Нуриллаев «бронза» учун курашда ютқазди

Париж «катта дубулға» турнирининг дастлабки кунги беллашувлар бўлиб ўтди. -60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Камолиддин Бахтиёров Исроил, Қозоғистон ва Корея вакилларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, аммо финал йўлланмаси учун курашда озабойжонлик Балабай Оғаевга ютқазди.

Теннис. Дэвис кубоги. 17 ёшли ҳамюртимиз тажрибали рақибига сезиларли қаршилик кўрсатди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дэвис кубогида АҚШ билан кечган беллашувларда катта тажриба тўплади. Бугун жуфтлик баҳсидаги ғалаба меҳмонларга кейинги босқич эшигини очди.

Дзюдо. Бугун «Катта дубулға» турнири старт олади

Бугун Францияда дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. 2 кун давом этадиган мусобақанинг илк кунидан эркаклар ўртасидаги -60 кг, -66 кг ва -73 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўрин олган.

Польшада ёзги Олимпия ўйинларига бойкот эълон қилиниши мумкин

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблоньский мамлакат мутасаддиларини агар Россия ва Беларус спортчиларига нейтрал мақомда турнирларга рухсат берилса, 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини бойкот қилишга чақирди. Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларга қатъий қоидаларга риоя қилган ҳолда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилганди.

Дэвис Кубогининг биринчи кунги ўйинлари якунланди

Теннис бўйича Дэвис кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ термасига қарши илк кунги ўйинини ўтказди. Илк баҳсда Сергей Фомин Маккензи Макдональдга 4:6, 1:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди.

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасида жанг санаси аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен ушбу жанг 29 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилди.

Жаҳон чемпиони Париж «катта дубулға» турнирида иштирок этмайди

Дзюдо бўйича эртага старт оладиган Париж «катта дубулға» турнири олдидан Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди. -90 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Давлат Бобонов мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди.

«Девис кубоги». АҚШга қарши ўйинда Истомин Ўзбекистонга ёрдам бера олмайди

3-4 февраль кунлари пойтахтимизда теннис бўйича Девис кубоги саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бугун беллашувлардан олдин матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Дзюдо. Париж «катта дубулға» турнирида қатнашадиган таркибимиз аниқ

4-5 февраль кунлари Франция пойтахти дзюдо бўйича йилнинг илк «катта дубулға» турнирига мезбонлик қилади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз таркибини маълум қилди.

Велоспортчимиз 2 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик велоспортчи Анна Куликовадан олинган допинг-синамасида тақиқланган модда борлиги аниқланди.Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги маълумотига кўра, ўтган йил 25 октябрь куни спортчи А.Куликовадан мусобақадан ташқари ҳолатда допинг синама олинган.

Ўзбекистон Europe Echecs талқинига кўра 2022-йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Франциянинг "Europe Echecs" нашри Ўзбекистонни шахмат бўйича йилнинг энг яхши мамлакати деб топди.Нашр раҳбари Бахар Куатли Нидерландияга ўтган Tata Steel Chess мусобақасидан кейин махсус совринни Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоровга топширди.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-8) UFC’даги олтинчи жангини 2023 йилнинг 11 мартида ўтказади.Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги мусобақадан кейин FIDE рейтингида 12 поғона кўтарилди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2023 мусобақасидан кейин FIDE рейтингида катта ўсишга эришди.Нидерландияда ўтган турнирда Абдусатторов иккинчи ўринни қўлга киритди.

Дзюдочиларимиз Алмада Гран-присини кучли учликда якунлашди

Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Алмада Гран-приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 81 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.

Новак Жокович Australian Open’нинг 10 карра ғолибига айланди

Австралиянинг Мелбурн шаҳрида эркаклар ўртасида Australian Open мусобақасининг финали 29 январь, якшанба куни ўтказилди.Ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Новак Жокович Греция вакили Стефанос Циципас билан баҳс олиб борди.

Жокович: «Жамоам ва оилам учун ажойиб саёҳат бўлди»

Австралия очиқ чемпионатида ғалаба қозониб, «катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони бўлган Новак Жокович мусобақа сўнггида фикр билдирди. Ҳал қилувчи баҳсда Жокович Стефанос Циципасни 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди.

«Tata Steel Chess-2023». Ягона мағлубият Абдусатторовни 2-ўринга тушириб қўйди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнири деярли якунига етди.Ушбу мусобақада илк марта қатнашган Нодирбек Абдусатторов "Мастерс" гуруҳида ажойиб иштирок этди.

«Tata Steel Chess-2023». Синдаров сўнгги турда ғалаба қозониб, «Challengers» гуруҳида 3-ўринни эгаллади

Нидерландияда нуфузли «Tata Steel Chess-2023» шахмат турнири якунига етди. "Challengers" гуруҳида иштирок эттган Жавоҳир Синдаров бугун сўнгги тур доирасида Томас Беердсен (Нидерландия, 2515) билан тўқнаш келди ва ғалабани қўлга киритди.

Теннис. Жокович Надалга етиб олди

Хабарингиз бор, сербиялик теннисчи Новак Жокович Австралия очиқ чемпионати ғолибига айланди ва «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларда совринлар сони бўйича испаниялик Рафаэль Надалга етиб олди. Ҳар икки теннисчи ҳисобида 22 та йирик ғалаба бор.

Жокович Австралия очиқ чемпионати ғолиблигини қўлга киритди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович грециялик Стефанос Циципасдан устун келди ва 2023 йилги Аustralian Open чемпионлигини қўлга киритди. Жокович 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида рақибидан кучлироқ эди.

Дзюдо. Обидхон Нўмонов ғолибликни қўлга киритди!

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Обидхон Нўмонов (-73 кг) Алмада Гран-приси ғолибига айланди. Ҳамюртимиз финалга қадар Грузия, Япония, Марокаш, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.

«Tata Steel Chess-2023». Синдаров дуранг ўйнади ва 3-поғонани сақлаб қолди

Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасида бугун 12-тур баҳслари ўтказилмоқда. "Челержерс" гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдаров бугун эронлик Амин Табатабий (2686) билан қора доналарда ўйнади.

«Tata Steel Chess-2023». Абдусатторов кучли рақиб билан дуранг ўйнади

Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасида бугун 12-тур баҳслари ўтказилмоқда. "Мастерс" гуруҳида иштирок этаётган Нодирдек Абдусатторов АҚШ вакили Со Уэсли (2760) билан қора доналарда ўйнади.

Қаторасига икки йил тенгсиз бўлган ёш боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди

18-26 январь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа ҳам эркаклар, ҳам аёллар тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек бокси ҳамон қитъада етакчи эканини кўрсатди.

Муҳриддин Тиловов икки карра олимпиада чемпионини енгиб, Алмада Гран-присида ғолиб бўлди

Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.

«Tata Steel Chess-2023». Синдаров ҳам дуранг ўйнади ва 3-поғонани эгаллаб турибди

Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. «Челленжер» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдаров (2654) нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб борди.

«Tata Steel Chess-2023». Пешқадамлар баҳсида дуранг қайд этилди

Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. «Мастерс» гуруҳида 1-ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов (2713) иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири (2764) билан қора доналарда ўйнади.

Дзюдо. Тиловов финалда, Эрмаганбетова бронза медали учун курашади

Португалияда старт олган дзюдо бўйича Алмада Гран-присининг биринчи кун кечки дастурида медаллар учун татамига чиқадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, унда -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов чемпионлик учун курашади.

«Tata Steel Chess-2023»: Бугун пешқадамлар жанги бўлиб ўтади

Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳсларига гувоҳ бўламиз. Унда «Мастерс» гуруҳида биринчи ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов (2713) иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири (2764) билан, «Челленжер» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдоров (2654) эса бошқа бир нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.