2030 йилги қишки Олимпиада мезбонлиги учун кураш авжида

2030 йил бўлиб ўтадиган ХХВИ қишки Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун кураш авжида. Боиси, уни қабул қилишга бел боғлаган аксарият шаҳарларда катта тажриба бор.

Бокс. Жалолов - Соколовски жанги видеоси

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) 18 март, жума куни Дубайдаги жанг кечасида рингга кўтарилди. Probellum Дубаи мусобақасида ўзбекистонлик боксчига Польша вакили Камил Соколовски  (11-26, 4 КО) рақиблик қилди.

Баҳодир Жалолов польшалик боксчини нокаутга учратди

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,72 кг) жанг қилаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) ўзининг навбатдаги жангини 18 март санасида Дубайда ўтказди. Пробеллум промоушени томонидан ташкил этилган жанг оқшомида Баҳодирга полшалик Камил Цоколовски (11-26, 4 КО) рақиблик қилди.

Баҳодир Жалолов бугун навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (9-0, 9 КО) 18 март, жума куни Дубайдаги жанг кечасида рингга кўтарилади. Probellum Dubai мусобақасида ўзбекистонлик боксчига польшалик Камил Соколовски (11-24-2, 4 КО) рақиблик қилади.

Енгил атлетика. Радзивил ва Саъдуллаева жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Бугун Сербия пойтахти Белград шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати старт олади. Унда терма жамоамиз шарафини икки нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилади.

Оксана Чусовитина бошчилигидаги жамоамиз Мисрдаги Жаҳон кубогида иштирок этади

Бугун Миср пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олди. Аҳамиятлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этади.

Ўзбек боксининг ёш юлдузлари ва маҳоратли таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

Маълум қилганимиздек, баҳор фаслининг илк кунларида ўз ютуқлари билан мухлисларимизга қувонч улашган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз, шунингдек, таэквондо бўйича катталар жамоамиз бугун тонг саҳарда Тошкентга қайтиб келишди.Қаҳрамонларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди.

Тошкентда бокс бўйича Баҳодир Жалолов ва гимнастика бўйича Оксана Чусовитина маҳорат мактаблари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида гимнастика бўйича Оксана Чусовитина ва бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорат мактабтларини ташкил этиш бўйича президент қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.

Осиё чемпионати қаҳрамонлари бугун тунда Ўзбекистонга етиб боришади

Амман шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақада 49 нафар боксчи билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси якунда 46 та медаль қўлга киритди.

Амман-2022. Ўзбекистон ёшлари умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринни эгаллади

Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати якунига кўра ҳам Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади — 9та олтин, 10та кумуш ва 4та бронза.

Амман-2022. Йигитларимиз қизларнинг аламини Қозоғистондан олиб, 7та олтин медални қўлга киритишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган бокс бўйича 19 ёшгача бўлган қизлар ва йигитлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Бугун куннинг иккинчи ярмида эркаклар 13та вазнда финал жангларини ўтказишди.

Бокс. Қизларимиз Осиё чемпионатидан 2 та олтин медаль билан қайтишади. Кумуш медаллар сони эса...

Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги финал баҳслари якунланди. Чемпионлик учун рингга кўтарилган 9 нафар ҳамюртимизнинг 2 таси ғалаба қозониб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Амман-2022. Қизларимизнинг 2 нафари чемпионликни қўлга киритишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтди. 12та вазн тоифасининг 9тасида ўзбекистонлик қизлар иштирок этишди.

Факт: Улуғбек Рашитов кетма-кет 7 турнирдан бери ғалаба қозониб келмоқда

Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов ўзи иштирок этган сўнгги 7та мусобақанинг барчасида ғолибликни қўлга киритган. Уларни эслатиб ўтамиз:1. Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги, Эрон (13 март, 2022 йил)2. Клублар ўртасида Осиё чемпионати, Эрон (5 март, 2022 йил)3. Fujairah Open, БАА (7 февраль, 2022 йил)4. Токио-2020 Олимпия ўйинлари, Япония (25 июль, 2021 йил)5. Токио-2020 лицензион мусобақаси, Иордания (21 май, 2021 йил)6. Turkish Open, Туркия (10 март, 2021 йил)7. Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон (26 ноябрь, 2020 йил).

Амман-2022. Бугун финалларда 11та Ўзбекистон-Қозоғистон тўқнашуви бор

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар (йигитлар ва қизлар) ўртасидаги Осиё чемпионати бугун якунига етади. Бугун 19 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади.

Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетди

Оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов (9-0) навбатдаги жангини 18-март куни Дубай шаҳрида ўтказади. Жалоловга ушбу баҳсда полшалик Камил Cоколовски (11-25-2) рақиблик қилади.

Амман-2022. Ўзбекистонлик ўсмирлар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Кеча турнирда ўсмир йигит ва қизлар финал жангларида иштирок этишди.

Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги: Рашитов чемпион ва яна учта медаль!

Теҳрон шаҳрида “Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги” мусобақаси якунига етди. Сўнгги кунда 8 нафар таэквондочимиз даянга чиқиб, уларнинг ярми шоҳсупага кўтарилди.

Амман-2022. 6 нафар ўсмир йигитларимиз олтин медални қўлга киритишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар (йигитлар ва қизлар) ўртасида Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Бугун ўсмир йигит ва қизлар ўртасида финал жанглари ўтказилди.

Бокс. Қизларимиз Осиё чемпионатида 5 та олтин медаль қўлга киритишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар (йигитлар ва қизлар) ўртасида Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Бугун кундузги дастурда ўсмир қизлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилди.

Пекин-2022 паралимпиадаси якунига етди

Бугун Хитойнинг Пекин шаҳрида 2022 йилги қишки Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди. Қизиқарли  ва муросасиз руҳда кечган баҳслар якунига кўра, мезбон Хитой умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Баҳодир Жалолов: «Яқинда ҳамма оғир вазн тоифасининг бўлажак чемпиони эканимни тушуниб етади»

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (9-0, 9КО) навбатдаги жанги олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди."Супер оғир вазн тоифасида ҳамма мен ҳақимда тасаввурга эга ва барчаси биладики, чўққига чиқишим — бу вақт масаласи, холос.

Бокс. Аммандаги финал жангларида Ўзбекистон-Қозоғистон тўқнашувлари

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар (йигитлар ва қизлар) ўртасида Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Бугун ва эртага мусобақада финал жанглари ўтказилади.

Бокс. Юртдошимизга ғалаба қайтариб берилди!

Амманда ўтаётган Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги баҳсларнинг ярим финали доирасида бугун -54 кг вазнли Абдували Бўрибоев ҳиндистонлик рақибига қарши жангда ажойиб ҳаракат қилган бўлсада, якунда ҳакамлар ҳинд боксчисининг ғалабасини қайд этишди. Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари мазкур жанг натижаси юзасидан "протест" беришди.

Шаҳобиддин Зоиров ғалаба қозонди

Англиянинг Эссекс графлигида 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров британиялик рақиби Бретт Фидоэни очколар эвазига мағлубиятга учратди. Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида жанг қилаётган ўзбекистоник боксчи шу тариқа профессионал боксдаги ғалабалари сонини 4 тага (2 нокаут) етказиб олди.

Баҳодир Жалолов «Probellum» компанияси билан шартнома имзолади

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов Probellum компанияси билан қўшма ҳамкорлик бўйича промоутерлик шартномасини имзолади. Бу ҳақида компания Instagram саҳифасида маълум қилинди.

Бокс. 9 нафар юртдошимиз Осиё чемпионати финалида!

Амман шаҳри (Иордания) мезбонлик қилаётган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бугун маълум қилганимиздек, ёшлар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилди.

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Англиянинг Эссекс графлигида 11 март, жума куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.Мазкур жанг оқшомида профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳобиддин Зоиров (3-0, 2 КО) ҳам иштирок этади.

Икки ўзбекистонлик таэквондочининг йўли финалда туташди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақаси давом этмоқда. Бироз аввал +73 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Юртдошларимиз халқаро мусобақадаги иштирокини 3 та олтин медаль билан бошлашди

Бугун Эрон давлатидаги навбатдаги турнир "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақасига старт берилди. Мазкур мусобақанинг илк кунида 3 нафар таэквондочимиз совриндор бўлишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.