UFC собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну Жон Жонсга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди. "Мен бу ҳақида тўрт йилдан бери гапириб келаман.
Александр Усик Фьюри устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималарни режалаштираётгани ҳақида гапирди. "Навбатдаги қадам?
Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Уч кун давомида Термиз Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ўтган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланиб келган 2005-2006 йилларда таваллуд дзюдочилар жами 14 та вазн тоифасида медаллар йўлида баҳс олиб боришди.
Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 2024 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бир неча йўналишларда йилнинг энг яхшилари номи эълон қилинди.
Бугун соат 14:30да пойтахтимиздаги Олимпия ва Парлимпия Шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" ғобиларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Ҳар йилгидек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда бир нечта номинацияда ғолибларни эълон қилади.
Бугун, 2024 йил 22 декабрда, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида украиналик боксчи Александр Усик ва британлик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтди. Жанг 12 раунд давом этди ва Усикнинг бир овоздан қабул қилинган ғалабаси билан якунланди.
Сўнгги йиллар давомида миллий спортимиз – кураш бўйича ўтказиб келинаётган турли миқёсдаги ички ва халқаро мусобақалар бутун дунё бўйлаб минглаб мухлисларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган ушбу спорт турининг кенг миқёсда профессионал тан олинишини таъминлаш, унинг тарихий аҳамиятини ошириш ҳамда кучли рақобат муҳитини яратиш йўлида ташкил этилаётган йирик турнирлар ва унда қўлга киритилаётган салмоқли натижалар курашни жаҳон спорт майдонларида оммалаштиришга хизмат қилади.
Саудия Арабистонида профессионал бокс оқшоми давом этмоқда. Ушбу турнир доирасида украиналик Сергей Богачук британиялик Ишмаэль Девисга қарши жанг қилди. 12 раундга мўлжалланган жанг 6-раунддан сўнг тугади.
Бироз олдин Ар-Риёдда Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги якунланди. Усик ғалаба қозониб, WBA, WBC ва IBO камарларини ҳимоя қилди.
Ар-Риёдда Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги якунланди. Усик ғалаба қозониб, WBA, WBC ва IBO камарларини ҳимоя қилди.
Бугун Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифасининг учта йўналиши чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюрига қарши жанг қилади. Кеча боксчилар мазкур жанг олдидан тарозига чиқишди.
Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида дунё биринчиликларида шоҳсупага кўтарилган ёш атлетларимиз ва уларнинг тренерларига пул мукофотлари топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 114-сон Қарорига биноан ҳар йили Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишади. Тадбирда Ўзбекистон Респубилкаси Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, ёш спортчиларимиз ҳамда уларнинг устозлари иштирок этишди.
Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Қитъамизнинг 20 давлатидан 200 нафарга яқин атлетлар қатнашаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Енгил вазн тоифасида UFC'нинг амалдаги чемпиони россиялик Ислам Махачев қайси жанг фаолиятидаги энг оғири бўлиб турганини очиқлади. "Ҳа, Царукян билан биринчи жанг қийинларидан бири эди, лекин бу энг қийини эмас.
Пойтахтимизда Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Йиғилишда дастлаб, мамлакатимиз Поло федерациясининг 2024 йилги фаолияти, поло спорт тури бўйича ўтказилган мусобақалар, мазкур спорт турини юртимизда янада оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.
"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмон сифатида иштирок этди. Бразилиялик юлдузнинг бу жанга қандай прогноз қилаётгани журналистлар учун қизиқ мавзулардан бири бўлди.
Албаниянинг Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг Сессияси ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Унинг доирасидаги 13-Бош Ассамблеяда ўзбек спорти учун муҳим келишувлардан бирига эришилди.
Бир неча кун олдин мексикалик Рикардо Эспиноса Франкога қарши баҳс олиб бориб, уни 3 раундда нокаутга учратган профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев бугун тонгда юртимизга қайтиб келди. WBA Interim камари соҳибига айланган боксчимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро айрапортида, терма жамоамиз мураббийлари, федерация расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчининг яқинлари тантанали равишда кутиб олдилар.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 74 кг вазнда Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Разамбек Жамалов ўз вазн тоифасининг жаҳон рейтингидаги пешқадамликни сақлаб қолди. 26 ёшли спортчимиз Париж Олимпиадаси орқали жамғариб олган очколари эвазига декабрь ойи учун янгиланган рейтингда ҳам пешқадамликни ҳеч кимга бермади.
Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Александр Усикка қарши жанг олдидан вазни ҳақида гапирди. "Ҳозир 127 кг атрофидаман.
Кеча пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида миллий курашимиз бўйича World Series Pro халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган ушбу мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 170 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, ҳар бир вазн чемпионлари 10 000 долларга эга чиқишди. Бу йил World Series Pro турнири жами 10 та вазн (эркаклар 6 та, аёллар 4 та) тоифасида ўтказилиб, унда жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда юқори рейтинг очколарини қўлга киритган 18 давлатдан 80 нафар курашчи финалга йўлланма олганди.
Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган WBC ташкилотининг 62-Конвенциясида бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш баробарида янги лойиҳаларга ҳам тамал тоши қўйилди. Жумладан, WBC президенти Маурисио Сулейман Саудия Арабистони Кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки Ал аш-Шейх (Riyadh Season) билан ҳамкорликда катта масштабдаги турнир ташкил этади.
Айни кунларда Албания пойтахти Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг навбатдаги Сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда келаси йил ўтказилиши кўзда тутилган Ислом бирдамлиги ўйинларининг мезбонлиги ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига оид масалалар кўриб чиқиляпти.
15-17-декабрь кунлари Бухородаги спорт мактаби манежида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. U-13 ва U-15 ёш тоифасидаги дзюдочилар ўртасида ташкил этилган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг иқтидорли дзюдочилари бир нечта вазн тоифасида ўзаро беллашишди.
Бугун спорт вазирлигида Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) раҳбарияти таркибида ўзгариш амалга оширилди. Биз учун қувонарлиси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова эндиликда FIE да ҳам ушбу лавозимда фаолият олиб борадиган бўлди.
Биринчи ярименгил вазн тоифасида вақтинчалик WBA чемпионлик камарини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангидаёқ ўз орзусини амалга ошириши мумкин. Чарм қўлқоп устамиз ва унинг жамоаси WBA раҳбариятидан ушбу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши жанг беришларини талаб қилмоқда.
Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий америкалик Майк Тайсон украиналик Олександр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жангида кимга мухлислик қилиши ҳақида гапирди.“Усик — оғир вазн тоифасида айни дамда дунёнинг энг яхши боксчиси.
Душанба куни Кремлда Паралимпия ўйинлари совриндорларига давлат мукофотлари топширилди. “Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, бу ерда ҳозир бўлганларнинг ҳар бири, Паралимпия ўйинлари совриндори 3 миллион рублдан мукофот олади”, - деди Владимир Путин.
Франциялик унчалик таниқли бўлмаган профессионал боксчи Бруно Сурас (26-0-2, 5 КО) сенсацион ғалаба муаллифига айланди. У Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида биринчи ўрта вазн тоифасида мексикалик собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгиа (44-2, 35 КО)ни олтинчи раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.