Ханчжоу-2022: Чавандозларимиз жамоавий дастурда совринли ўринлар учун курашишмоқда

От спортининг конкур баҳсларида яккалик ва жамоавий йўналишда куннинг биринчи ярмидан ўрин олган беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, унда Баҳромжон Газиев бошчилигидаги чавандозларимиз медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.

Ханчжоу-2022. Сувга сакраш бўйича эркаклар ўртасида саралаш баҳсларида ҳамюртимиз финалга йўл олди

10 метрли платформадан сувга сакраш бўйича эркаклар ўртасида саралаш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игор Мялин 341.30 балл жамғарди.

Ханчжоу-2022: Ҳасанбой Дўсматов кетма-кет иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалида!

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда. -51 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди.

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши. Бир спортчимиз финалга чиқди, уч нафари бронза медали учун курашади

4 октябрь куни  Осиё ўйинларида юнон-рум кураши баҳсларига старт берилди. Бугун 4 та вазнда спортчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда. 60 кг.

Осиё ўйинлари. Бугун футбол бўйича олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши ярим финал ўйинини ўтказади

Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича баҳслар ҳал қилувчи паллага етиб келди. Бугун, 4 октябрь куни Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинда иштирок этади.

Ханчжоу-2022: Баҳромов, Бахшуллоев ва Бердимуратов ярим финалда

Юнон-рум кураши баҳсларида кучлилар сараланмоқда. Исломжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Ханчжоу-2022. Бугун 3 боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

4 октябрь куни Осиё ўйинлари доирасида уч нафар ҳамюртимиз ярим финал босқичида рингга кўтарилади.Ушбу жангларда ғолиб бўлган боксчиларимиз финалга чиқиш билан биргаликда, Париж Олимпиадаси лицензиясига ҳам эга чиқадилар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) (ярим финал) - (11:45)-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Танглайтан Тўхтарбай (Хитой) (ярим финал) - (12:00)-57 кг: Абдумалик Ҳалаков - Пинг Лю (Хитой) (ярим финал) - (16:25) Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Ханчжоу-2022: Кунни ғалаба билан бошладик

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Маҳмуд Бахшуллоев курашчиларимизнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди. Ҳиндистонлик Нираж билан беллашган полвонимиз 5:3 ҳисобида муваффақият қозониб, чорак финалга йўл олди.

Ханчжоу-2022. 4-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 4-октябрь, чоршанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.

Ханчжоу-2022: Баҳодир Жалолов нокаут эвазига финалга чиқди. Финалдаги рақиб — Қўнқабаев

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларининг финалига йўл олди. Энг оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жалолов ярим финалда хитойлик Байикевузи Данабиекени 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратишга эришди ва 5 октябрь куни олтин медаль учун жанг қиладиган бўлди.

Ханчжоу-2022. Баландликка сакрашда кетма-кет 4 та ОЎда Ўзбекистон олтин медални қўлга киритмоқда!

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 14-олтин медаль қўшилди.Енгил атлетиканинг аёллар ўртасидаги баландликка сакраш йўналишида олтин ва кумуш медаллари ўзбекистонликларга насиб этди.

Ханчжоу-2022: Футболчи қизларимиз бронза медали учун баҳс олиб боришади

Осиё ўйинларида дебют қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финал учрашувини ўтказди. Ушбу босқичда жаҳоннинг кучли жамоаларидан бири КХДРга қарши баҳс олиб борган ҳамюртларимиз 0:8 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Қизларимизда яна йирик ғалаба, йигитларимиз Хитой билан дуранг ўйнади

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 5-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг термасига қарши дона суриб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022, бокс. Абдумалик Ҳалаков филиппинлик олимпиада вице-чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги 57 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков чорак финал жангини ўтказди.

Ханчжоу-2022, бокс. Нигина Ўктамова бронза медали совриндори бўлди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича аёллар ўртасидаги 54 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Нигина Ўктамова бронза медалиги сазовор бўлди.

Ханчжоу-2022. Каноэ ва байдаркачиларимиздан яна 2 та бронза

Осиё Ўйинларининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш секторида бугунги дастурдан ўрин олган 6 та финал баҳслари ўтказилди.Аёллар ўртасида байдарка бўйича 500 метрга тўртликлар финалида Ўзбекистон делегацияси (Мавлонова, Танатмишева, Шубина, Борзова) маррага учинчи бўлиб келди.

Ханчжоу-2022'да 13-олтин медаль! Каноэчиларимиз жуфтликда ғолибликни қўлга киритишди!

Осиё Ўйинларининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш секторида бугун 6 та финал баҳслари режалаштирилган. Уларнинг учинчисида каноэда 1000 метрга эркаклар ўртасида жуфтлик баҳси бўлиб ўтди.

Ханчжоу-2022, каноэ: Шоҳсанам Шерзодова 4-ўринни эгаллади

Осиё Ўйинларининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш секторида бугун 6 та финал баҳслари режалаштирилган. Уларнинг дастлабкиси каноэда 200 метрга аёллар ўртасида яккалик баҳси бўлиб ўтди.

Ханчжоу-2022'да 12-олтин! Олга Забелинская — Осиё ўйинлари чемпиони!

Осиё Ўйинларининг навбатдаги кунини олтин медаль билан бошлаймиз.Велошоссенинг шахсий пойга дастурида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская олтин медални қўлга киритди.

Ханчжоу-2022. 3-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 3-октябрь, сешанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.

Ханчжоу-2022, камондан ўқ отиш: Амирхон Содиқов чорак финалда

Бугун камондан отиш бўйича саралаш босқичининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилди. Унинг якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ханчжоу-2022. 3 октябрь куни Осиё ўйинларида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Осиё Ўйинларида бугун бокс жанглари ўтказилмади. Эртага эса 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.

Ханчжоу-2022, шахмат: Қизларимизда йирик ғалаба, йигитларда аламли мағлубият

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 4-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Корея термасига қарши дона суриб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022: Сув полоси бўйича аёллар ўртасидаги баҳслар ниҳоясига етди

Сув полоси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жорий Осиё ўйинларидаги барча баҳсларини ўтказиб бўлди. Ўйинлар давомида Жанубий Кореяни мағлуб этган қизларимиз якунда мусобақани олтинчи ўринда тугатишди.

Ханчжоу-2022: Эшкак эшувчиларимиз бугунги дастурларни учта медаль билан якунлашди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувлар якунланди. Маълум қилганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш (МК1 1000 метр, МС1 1000 метр) ва 1 та бронза (WК2 500 метр) медалларига сазовор бўлишди.

Ханчжоу-2022, каноэ. Эркаклар жуфтлигида спортчиларимиз 1-ўринда бораётиб, медаллардан қуруқ олишди

Ханчжоу Осиё Ўйинларида байдарка ва каноэ бўйича бугунги дастурдан ўрин олга финал баҳслари якунланди. Каноэ бўйича эркаклар ўртасида 500 метр масофага жуфтликда баҳсларида олтин медаль кутгандик.

Ханчжоу-2022, байдарка. Қизларимиз жуфтликда бронза медалини қўлга киритишди

Ханчжоу Осиё Ўйинларида бугун бўлиб ўтаётган байдарка ва каноэ бўйича финал баҳслари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида байдарка бўйича 500 метр масофага жуфтликда ўтказилган финал баҳсида Екатерина Шубина ва Арина Танатмишевадан иборат спортчиларимиз маррага учинчи бўлиб етиб келишди ва бронза медалларини сазовор бўлишди.

Ханчжоу-2022. Кеча икки спортчимиз 4-ўринни эгаллади

Ханчжоу Осиё Ўйинларида кеча икки спортчимиз бронза медалини қўлга киритишга яқин келди. Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачимиз Достон Ёқубов А финалида иштирок этди.

Ханчжоу-2022, каноэ. Меньковнинг издоши сўнгги метрда олтин медални қўлдан чиқарди

Ханчжоу Осиё Ўйинларида бугун бўлиб ўтаётган байдарка ва каноэ бйўича финал баҳсларида олтин медалга жуда ва жуда яқин келдик. Эркаклар ўртасида каноэ бўйича 1000 метрга яккалик финал баҳсида ҳамюртимиз Владлен Денисов масофанинг дастлабки 750 метр масофасида кучли учликда борди.

Ханчжоу-2022, байдарка. Тонгни кумуш билан қарши олдик

Ханчжоу Осиё Ўйинларида навбатдаги кун баҳслари старт олди. Бугун байдарка ва каноэда финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.