Жинсий тажовузда гумон қилинаётган шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ўзбекистон фуқароси, халқаро қидирувда бўлган шахс, Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси билан айбланиб, жинсий тажовуз содир этганликда гумон қилинган ва терғов органларидан қочиб, Грузия ҳудудида яшириниб келган.

2025-йилда Ўзбекистон аэропортлари орқали юк ташиш ҳажми 12 фоизга ошди

2025-йил аэропортлар учун барқарор ривожланиш даври сифатида қайд этилди. Компания фаолиятининг барча асосий йўналишларида, хусусан, юк ташиш соҳасида ижобий ўсиш кузатилди.

Тошкентда талабанинг экстремистик фаолияти фош этилди

Тошкент шаҳрида диний-экстремистик жамоа фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маҳаллаларда спорт тарғиботи билан шуғулланган жисмоний тарбия ўқитувчиларига 20 фоиз устама берилади

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ўқитувчиларига қўшимча рағбатлантириш чораси жорий этилади. Сенат Олий Мажлисининг навбатдаги йиғилишида аҳолини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишда юзага келаётган муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига йўлланган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди.

Россияда фуқаролик ва яшаш рухсатномасини олиш қоидалари ўзгаради

Россия Федерациясида чет эл фуқаролари учун фуқаролик ёки вақтинчалик ва доимий яшаш рухсатномасини олиш тартиби янада қатъийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган «Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга киритилаётган тегишли ўзгартишлар 26 январь куни ҳукумат комиссияси томонидан маъқулланди.

Ўзбек–қирғиз чегарасида “Зардекс” дориларини ноқонуний олиб кириш ҳолати фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир давомида “ўзбек–қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини ноқонуний равишда кесиб ўтган ҳолда қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган шахс қўлга олинди. Аниқланишича, у Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ҳисобланади.

Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2026 турнири ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган дунёнинг энг нуфузли шахмат мусобақаларидан бири Tata Steel Chess 2026 турнирида ғалаба қозонди. У 13 партиядан 9 очко тўплаб, ушбу мусобақада илк бор чемпион унвонини қўлга киритди.

Қозоғистон: янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилиш учун эълон қилинди. Шу муносабат билан 27 январда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Қозоғистон сиёсий модернизацияси: ислоҳотлар, жамоат талаби ва минтақавий контекст» мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

2 феврал кунига об-ҳаво прогнози

2 февраль куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, туман тушиши эҳтимоли сақланиб қолади.

Франция давлат идоралари АҚШнинг Google ва Microsoft платформаларидан воз кечади

Қарор давлат фаолиятини маҳаллий технологик платформага кўчиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида қабул қилинди. Бу эса Европада АҚШ хизматларига кучли қарамлик масаласига нисбатан сезгирлик ортиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё Кубоги босқичида 3 медални қўлга киритишди

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда 6 та медални қўлга киритди 2 та олтин — Нафосат Козиева (элиминация ва очколар учун пойга)3 та кумуш — Самира Исмоилова (якка тартибдаги таъқиб пойгаси ва очколар учун пойга), эркаклар жамоавий таъқиб пойгаси1 та бронза — Самира Исмоилова (элиминайшен)

2-феврал куни “метан заправка”лар соат 10:00-дан 16:00-гача ишлайди

Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади. Ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспорти учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги №27-сонли қарорига мувофиқ Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш тизими тўлиқ рақамлаштирилмоқда. Янги тартиб фуқаролар учун очиқлик, адолат ва қулайликни таъминлашга қаратилган бўлиб, зиёратчиларни рўйхатга олиш ва саралаш жараёнларини инсон омилидан холи қилишни кўзда тутади.

Korzinka Aviator’даги ёнғинда 3 ёшли бола ҳалок бўлди

Тошкентдаги Aviator савдо ва кўнгилочар марказида катта ёнғин содир бўлиб, 3 ёшли бола ҳалок бўлди (2023-йил туғилган). Бу ҳақда Milliy TV телеканалида эфир берилаётган Millar дастурига пойтахт ЁҲҲБ матбуот котиби Зуҳриддин Қурбонов маълум қилди.

Парижда хитой мансабдор шахсини бир неча миллион еврога омариб кетишди

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) фуқароси Парижда оғирланди қурбони бўлди, зарар бир неча миллион еврони ташкил этди, бу ҳақда TF1 телеканали хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар жиноятчи унинг Франция пойтахтининг XVI округида жойлашган квартирасига кириб борган.

Курсантлар жанг қилишни ўрганмоқда: Ўзбекистон Қуруқлик қўшинлар институтида офицер кадрлари қандай тайёрланади

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг мутлақо янги тизими жорий этилмоқда. 2025 йил июль ойида Мудофаа вазирлигига қарашли барча олий ҳарбий таълим муассасалари ислоҳ қилинди ва ягона марказлашган тизимга бирлаштирилди.

Авиаторда бўлган ёнғин бўйича Korzinka расмий муносабат билдирди

2026 йил 31 январь куни Тошкент шаҳри Мағтумқули кўчасида жойлашган “Aviator” савдо-кўнгилочар мажмуасида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ўчоғи бинoнинг иккинчи қаватида, бошқа ижарачилар фаолият юритадиган ҳудудда аниқланган.

Тошкентда ноқонуний пластик операциялар ўтказган косметолог эр-хотинга нисбатан ҳукм чиқарилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туман суди лицензия ва тегишли малакасиз ҳолда юз соҳасида ноқонуний пластик операциялар ўтказган эр-хотинни айбдор деб топди. Ахборот дастури Hudud хабар беришича, операциялар антисанитария шароитида амалга оширилган.

Ўзбекистон Туркиянинг “MT Makina” компанияси билан 10 миллион долларлик экологик контракт имзолади

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш ва сикулляр иқтисодиётни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётгани Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига амалга оширган навбатдаги расмий ташрифи доирасида яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Тошкентда Aviator Korzinka супермаркети биносидаги ёнғин содир бўлди

Тошкентда Aviator Korzinka супермаркети биносидаги ёнғин назорат остида Тошкент шаҳрида жойлашган Aviator Korzinka супермаркети биносида юз берган ёнғинни бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситалари томонидан олиб борилмоқда. Ҳодиса жойида вазият шахсан ФВВ вазири, генерал-майор Азизбек Икрамов раҳбарлигида назорат қилинмоқда.

Ўзбекистонда эркаклар аёллардан 33 фоиз кўпроқ маош олади

Ўзбекистонда иш ҳақида гендер тафовут сақланмоқда Мутахассис Азиза Исмоилованинг айтишича, Ўзбекистонда эркаклар аёлларга нисбатан ўртача 33 фоиз кўпроқ маош олади. Дунё бўйича бу кўрсаткич 34 фоизни ташкил этади.

Тошкент метрополитенида кассалар босқичма-босқич ёпилмоқда Қарор қуйидаги метро бекатларига тааллуқли: Чилонзор йўналишидаги 8 та бекат:«Янгиҳаёт», «Сергели», «Ўзгариш», «Чаштепа», «Миллий боғ», «Мустақиллик майдони», «Амир Темур хиёбони», «Пушкин»; Ўзбекистон йўналишидаги 8 та бекат:«Дўстлик», «Машинасозлар», «Тошкент», «Ойбек», «Космонавтлар», «Ўзбекистон», «Ғафур Ғулом», «Чорсу»; Юнусобод йўналишидаги 3 та бекат:«Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор». Тўлов тизимида шаффофликни таъминлаш ва навбатларни камайтириш мақсадида Тошкент метрополитенида кассаларни ёпиш ишлари давом этмоқда.

Бухоро вилоятида турар жой уйида газ чақнаши содир бўлди

Қоракўл туманида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши юз берди 31 январь куни соат 08:23 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Тинчлик” МФЙ, “Шўробод” кўчасида жойлашган икки қаватли уй хонадонининг бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса газ плитасидан фойдаланиш вақтида газ сизиб чиқиши оқибатида юз берган.

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш ойлиги”ни ўтказишга старт берилди

Бугунги кунда гиёҳвандлик ва наркожиноятчилик нафақат миллий, балки,минтақавий ва глобал миқёсда хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солмоқда. Айниқса, ёшлар орасида турли наркотиклар истеъмолининг анъанага айланаётгани ёки уларнинг наркожиноятларга аралашиб қолиш ҳолатлари йилдан йилга ортиб бораётганитарбиявий, тушунтирув ва бирламчипрофилактик тадбирларни доимий равишда ўтказиб боришни тақозо этмоқда. Таҳлилларга кўра, 2025 йилда республикада ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракатлари натижасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 15 412 та жиноят ва 1 956 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Қозонда Шигоҳабутдин Маржоний ҳақидаги фильм суратга олиш ишлари якунланди

Қозон шаҳрида диншунос Шигоҳабутдин Маржоний ҳаётига бағишланган Россия–Ўзбекистон қўшма фильми — «Устоз» картинаси суратга олиш ишлари якунланди. Асосий ролни актёр Булат Гатауллин ижро этди.

Жиззах вилоятида 2,7 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари режалаштирилмоқда

2026–2027 йилларда Жиззах вилоятида умумий қиймати 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Президент қўрғошин, руҳ, вольфрам, олтин ва бошқа фойдали қазилмалар конларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

«Росатом» раҳбари Ўзбекистонда: атом энергетикасида муҳим қадам

2026 йил 27 январь куни «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Евгеньевич Лихачёв Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Ташриф доирасида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев билан учрашди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди. Рўйхат

Марказий банк дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият юритадиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди. Айрим банкларнинг бўлимларида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари хизматлари кўрсатилади.

Атмосферани муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш мақсадида махсус комиссия томонидан тунги рейд давом эттирилмоқда. Ушбу рейдлар атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган.

«Қизил» экологик стикерга эга транспорт воситалари шаҳарга кириши чекланилмайди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «қизил» экологик стикерга эга транспорт воситаларининг шаҳарларга кириши чекланиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. ЙҲХХ расмий маълумотларига кўра, айни пайтда бундай чекловлар жорий этилмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.